Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

 
 
 


72 
2-МАВЗУ: МУСИҚА МАШҒУЛОТЛАРДА ПЕДАГОГИК 
ҲАМКОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
РЕЖА 
1.Мактабгача таълим муассасаси ва оила ҳамкорлиги болалар ижодий 
қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида
2.Боланинг умумий ривожланиши учун оила ва МТМда ҳамкорлигида 
ота-оналар 
3.Болаларнинг мустақил мусиқий қобилиятини ривожланишига оила 
ва мактабгача таълим муассасасининг таъсири 
 
2.1.Мактабгача таълим муассасаси ва оила ҳамкорлиги болалар 
ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида.
Мусиқа машғулотларни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
мусиқий тарбия ишларни олиб боришда ота-она, психолог, тарбиячилар, 
жисмоний тарбия йўриқчиси ва бошқа мутахассислар билан ҳамкорлик. 
Тарбияланувчиларда хонандалик ва чолғу ижрочилиги маҳоратини 
эгаллашга бўлган қизиқиш ва уларни тўғри йўналтириш борасидаги 
муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш стратегиялари. Овоз, овоз 
аппаратлари тузилиши, бармоқ билан ишлаш, хис этиш, эшитиш 
хиссиѐтларини тўғри йўналтириш, бу борада мусиқа раҳбари олдида турган 
вазифалар. 
Мусиқа cанъати жуда қадимзамонларда юзага келган ва барча 
халқларда инсоннинг шахсий фазилатлари, маънавий олами, эстетик 
дидини шакллантиришнинг муҳим ва ўрнини бирор нарса билан тўлдириб 
бўлмайдиган восита сифатида тан олинган. Турли даврларда яратилган 
мусиқалар 
ҳис-туйғу 
ифодалаши, 
ҳаѐтни 
акс 
эттириши, инсон ҳаѐлотини
ўстириши, мазмун диапазони 
кенглиги 
билан 
тингловчининг 
ҳиссѐт 
оламини 
бойитади, 
уни 
илоҳий бир оламга олиб 
киради. 
Санъат турлари инсонга 
таъсир этишнинг ранг-баранг 
ўзига хос воситаларига эга, мусиқа болага жуда эрта даврдан (гўдакликдан) 
таъсир кўрсатиш хусусияти билан бошқаларидан ажралиб туради. 
Маълумки, ҳомила даври боланинг кейинги ривожи учун фавқулодда муҳим 


73 
бўлиб, бўлажак она тинглаган мусиқа гўдакнинг ўзини яхши ҳис қилишига 
таъсир кўрсата олади, эҳтимол, унинг эстетик диди, гўзалликни илғай олиш 
хислатларини шакллантиради. Шу боис оила боланинг аста-секин мусиқий 
фаолият (идрок, ижро, ижод) турларини эгаллаш жараѐнида уларга табиатан 
берилган турли табиий иқтидорларини ривожлантириш ва юзага чиқаришда 
муҳим бўғин ҳисобланади. Инсоннинг мусиқа санъати билан жиддий 
шуғулланиши учун мактабгача ѐш даври фавқулодда муҳим.
Мактабгача таълим муассасасида бола оилада мусиқага оид эгаллаган 
айрим билим, кўникма ва малакаларни чуқурлаштириш, болалар мусиқа 
санъатига ошно бўлиш имконига эга бўлади. МТМда мусиқий тарбия 
жараѐнида бу билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга асосий мақсад 
сифатида қарамасдан, балки болада мусиқий-эстетик онг элементларини 
шакллантириш орқали унинг қизиқишларини эҳтиѐж даражасига олиб 
чиқишга кўмаклашиши лозим. Мусиқий-эстетик фаолият давомида 
мусиқий-эстетик онг шаклланган бўлса, бу боланинг кейинги ривожида, 
унинг умумий маънавий камолотида акс этмасдан қолмайди.
Шунингдек, МТМда бола ҳислари, қизиқиш ва дидини 
ривожлантириш билан билан бир қаторда уни мусиқа маданиятига ошно 
қилиш, эстетик идрок, мусиқий ва поэтик эшитишни, табиат, мусиқий ва 
тасвирий санъат асарлари гўзалликларини идрок қилиш қобилиятини 
ривожлантиради, тасаввурни, ҳиссий реакқияларни фаоллаштиради. 
МТМда мусиқий тарбия билан шуғулланганда боланинг умумий 
ривожланишини ѐддан чиқармаслик лозим. Бу ѐшдаги болалар инсоннинг 
реал ҳаѐтда мавжуд кечинмалари ҳақида у қадар кўп тасаввурга эга эмас, 
инсон ҳиссиѐтлари ва унинг барча қирраларини ифодалаган мусиқа эса бу 
тасаввурларнинг кенгайишига кўмаклашади.
Мусиқий маданият асосларини шакллантириш мактабгача ѐш даврида 
бошланади. Мусиқий боланинг умумий ривожланишида муҳим омил 
саналади: эмоқионал муҳит шаклланади, тафаккур ривожланади, бола 
санъат ва ҳаѐтдаги гўзалликка нисбатан сезгир бўлади. Боланинг мусиқий 
ривожланишида мактабгача таълим муассасаси педагогик жамоаси ва ота-
оналар катта рол ўйнайди, чунки МТМда кундалик ҳаѐти ва оилада 
боланинг мусиқий таассуротларини бойитиш, мусиқий фаолиятини турли 
шаклларда амалга оширишнинг турли шакллари мавжуд.
Оилалар турли даражадаги ижтимоий маданиятга эга. Айрим 
оилаларда мусиқага ҳурмат билан муносабатда бўлиб, болаларга мусиқий 
маълумот бериш, уларнинг қобилиятини ривожлантиришга ҳаракат 
қилинади, бошқа оилаларда эса мусиқий тарбияга нисбатан эътибор кам. Бу 
албатта ижтимоий табииий ҳол. 


74 
Мактабгача ѐшдаги болаларнинг мусиқий қобилиятлари комплекс ва 
тўлақонли ривожланиши учун ота-оналарнинг ѐрдами жуда зарур. Оила – 
боланинг шахсий сифатлари пойдевори қўйиладиган биринчи ижтимоий 
институт, айнан оилада бола бошқалар билан умумий, ҳақиқий ижтимоий 
ҳаѐт кечириш: қувонч ва аламни баҳам кўриш, яқинлари билан 
бирдамликни ҳис қилишга ўрганади. Айни пайтда оиладаги ҳиссѐтлар 
совуқлиги боланинг психологик ривожланиши ва ижодий қобилиятлари, 
таълим, мулоқот самарадорлигига салбий таъсир ўтказишини унутмаслик 
лозим. Шу сабабли МТМда педагоглари боланинг тўлақонли ривожланиши 
учун ўзаро ҳамкорлик ва биргаликдаги ишни йўлга қўйиши лозим.
МТМга қатнайдиган болаларда мусиқий тарбияни ривожлантириш ва 
мустаҳкамлаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ: 
- боладан МТМда ўзлаштирган қўшиқ, шеър ва рақсларини такрорлашни 
сўраш; 
- таассуротларини 
суратларда 
ифодалаб бериш; 
- оилада 
мусиқа 
чолғу 
асбобларини сақлаш; 
- оилада боланинг иқтидори 
ривожланиши учун мақбул 
шароит, ижодий муҳит яратиш; 
- ота-она, буви ва буваси 
билан бирга ижро қилишни тез-
тез уюштириб туриш; 
- техник воситалари: радио, телевидение, аудио-, видеоѐзувлар, 
компьютер, караоке тинглаш, томоша қилиш. 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling