Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Болалар чолғу асбобларида жур бўлиш


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Болалар чолғу асбобларида жур бўлиш. Болалар чолғу асбобларида 
жур булиш. Бу фаолият тури энг қизиқарли машғулотдир, чунки болалар 
чолғу асбоблари жонли, товушли ўйинчоклар сифатида ҳар бир 
тарбияланувчиларни қизиқтиради. Болалар чолғу асбоблари биринчи 
навбатда болаларда ижролик элементлари оркали ижодкорлик, мусиқий 
ўкув қобилиятларини ривожлантиради. Мусиқа машғулотларида болалар 
чолғу асбобларидан фойдаланиш яхши натижалар бериш билан бирга 
болаларни машғулотга интилувчанлигини, қизиқишини, мусиқий саводини 
оширади. 
Боланинг 
мусиқа 
асбобларига 
қизиқиш 
билдиришини 
рағбатлантириш, уларни чалишга ўргатишда давом этиш. Зарбли чолғу 
асбобида оҳангнинг баланд-пастлиги, қаттиқ ѐки секинлигини, ритмик 
манзарани, ўзаро уйғунлик ва бошқа томонларини етказиб беришга, болалар 
чолғу асбобларида ижронинг содда усуллари: сурнайчани чалаѐтганда 
нафасни тўғри олиш ва уни тежамли ишлатишга; ликопчаларни чертиб 
чалаѐтганда баланд-паст оҳанг ҳосил қилишга ўргатишда давом этиш. Нота 
ва товушқатор ҳақидаги (―Бармоқлар‖ – нота саводи, ―Ноталарнинг 
уйчалари‖) тушунчаларини кенгайтириш.
Миллий мусиқа асбоблари: дутор, рубоб, карнай, най, чанг, ноғора ва 
доира ҳақидаги тушунчаларини бойитиш ва уларда чалиш усуллари, қайси 
гуруҳга мансублиги ҳақида суҳбатлашиш. Болани оркестрда ижро этишга 
ўргатишда давом этиш. Ижрони биргаликда бошлаб, биргаликда якунлаш
куйни мустақил ижро этиш кўникмасини шакллантириш. Болада 
чолғучиликка оид ижодкорликни ривожлантириш.
Болага ―Фортэ‖ ва ―пиано‖ белгилари ва уларнинг аҳамияти ҳақида; 
оркестрнинг турлари, дирижѐр ва унинг вазифаси ҳақида тушунча бериш.
Якка, дуэт ва ансамбл ижролиги ҳақида тушунчага эга бўлиш ва бир- 


87 
биридан фарқлашга ўргатиш. Мусиқа раҳбарига жўр бўлиб ижро этиш 
(К.Абдуллаев ―Олма‖, И.Акбаров ―Марш‖); зарбли чолғуларда жўр бўлиш 
(А.Тамаси ―Ғамгин қўғирчоқ‖, Б.Барток ―Диалог‖); Қўшиққа чолғуларда 
жўр бўлиш (М.Дадабоев ―Онажоним‖, ўзбек халқ қўшиғи – ―Лайлак 
келди‖); халқ куйларини чалиш (ўзбек халқ куйи – ―Яллама ѐрим‖, 
қорақалпоқ халқ куйи – ―Бибигул‖, рус халқ қўшиғи – ―Во поле берѐза 
стояла‖); чолғу асбоби жўрлигисиз, мустақил ижро этишга (ўзбек халқ 
куйлари – ―Қари наво‖, ―Асп бўламан‖) ўргатиштавсия этилади . 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling