Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Мусиқа 
тинглаш.Мусика 
тинглаш, 
мусиқа 
маданияти 
машғулотларининг асосий омили ҳисобланади, чунки мусиқанинг янграши 
онгли равишда идрок этилиб, унинг характери, мазмуни онгли равишда 
ўзлаштирилади. Ўкувчиларни ҳаѐтий тажрибаларига таянган ҳолда ҳар бир 
мусика асари замирида маълум, хис-туйгу ва фикр акс эттирилади. Биз 
мусика машғулотининг кайси фаолиятини олмайлик, у аввал мусиқани 
тинглаб, мусикани идрок этишдан бошланади ва ўкувчиларнинг руҳиятига 
таъсир этади, шунинг учун мусиқа тинглаш машғулотининг етакчи 
фаолияти бўлиб ҳисобланади.
Мусиқа воситасида боланинг ички дунѐсини бойитиш, эстетик дидини 
ўстириш, мусиқий тафаккур ва хотирани ривожлантириш; мусиқа 
маданиятини шакллантириш (таниқли композиторлар - Н.Норхўжаев, Д. 
Омонуллаева ҳамда миллий ва замонавий мусиқа билан таништириш)да 
давом этиш. Миллий куйлардаги жозибани, гўзалликни, ѐрқин ифода 
воситаларини ҳис қилиш, мусиқа мазмунини англаш, 2-3 қисмли шаклни 
мустақил фарқлай олиш кўникмасини; она- Ватанга муҳаббат, миллий ғурур 
ва фахр туйғуларини (М.Бурхонов ―Ўзбекистон Республикаси Давлат 
мадҳияси‖; Д. Омонуллаева ―Туркистон фарзандимиз‖; М. Дадабоев 
―Ўзбекистон мустақил‖) шакллантириш.
Мусиқа асарининг кириш, бошланиш, нақарот ва хотима қисмини, 
айрим темп ва динамикасини фарқлашга ўргатишда давом этиш. Болани 
ўзбек мумтоз куйларини дутор, рубоб, тамбур, най ѐки ғижжак каби чолғу 
асбоблари ижросида (Ўзбек халқ куйлари – Т.Ҳолиқов ―Дутор баѐти‖, 
‖Усмония‖, ―Қашқарча‖; Т.Ражабий ―Тановор‖ (рубоб); Т.Алиматов 
―Нола‖(тамбур); Ҳ.Раҳимов ―Дўлонча‖) тинглаш; жаҳон мумтоз мусиқаси 
намуналаридан (Ф.Шуберт ―Серенада‖; П.Чайковский ―Касал қўғирчоқ‖, 
‖Йил фасллари‖); замонавий мусиқа асарларидан баҳраманд қилиш. Турли 
жанр ва турли кайфиятдаги асарларни (ўзбек халқ қўшиғи – ―Ойижон‖; 
В.Моқарт ―Туркча марш‖; Д.Омонуллаева ―Доира ва чилдирмада чал‖; 
С.Рахманинов ―Итальянча полька‖; А.Муҳамедов ―Қўғирчоқнинг алласи‖; 
И. Акбаров ―Салимжоннинг товуғи‖) тинглаш, фарқлаш ва мусиқий 
образнинг 
ривожланишини 
кузатиш 
(Д.Кабалевский 
―Суворий‖, 
В.Агафонников ―Қўнғироқчалик чана‖). Мажор (ѐрқин, жарангли, очиқ) ва 
минор (ғамгин, сокин) ҳақида тушунча бериш орқали боланинг мусиқа 
ҳақидаги билимларини кенгайтириш.


86 
Болани ѐшига ва дунѐқарашига мос келадиган опера ва балет 
асарлари (кичик парча) билан таништириш (П.Чайковский ―Қарсилдоқ‖); 
жонли ижро билан бир қаторда аудио ва видео тасмаларга ѐзилган куй ва 
қўшиқлар, шеърият намуналари ва бадиий сўздан баҳраманд қилиш.
Боланинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, ўз мусиқасини яратиши 
учун тегишли материаллар билан таъминлаш. Байрамлар ва кўнгилочар 
тадбирларда, мусиқали ва кўргазмали фаолиятларда иштирок этишга 
қизиқиш билдиришини рағбатлантириш. Мусиқа асари ҳақида ўз фикр-
мулоҳазаларини эркин баѐн этишига имкон бериш, нутқида оддий мусиқий 
атамалардан: регистр, динамика, чўзим, тезлик, ритм, вокал, балет, опера, 
симфония, конқерт, композитор кабилардан фойдаланишга ундаш (катта 
гуруҳ мисолида берилган тавсиялар). 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling