Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Мусиқага хос ритмик харакатлар бажариш
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Мусиқага хос ритмик харакатлар бажариш. Машғулотларда
ритмик харакатларни бажариш, боларниларни жисмоний ривожлантириш учун муҳим ахамият касб этади. Боларниларни овоз аппаратлари нозик, диккат эътибори таркок серхаракат, уйинкарок, хотираси, нутқи, тулик ривожланмаган бўлганлиги сабабли мусиқа машғулотида фаолият турлари тез-тез алмашиб туриши лозим. Мусиқага мос ракс, уйин харакатларини бажариш, болаларни диққатини жамлашда, хотирасини мустаҳкамлашда ва жисмонан усишга ѐрдам беради. Машғулот давомида қуйидаги харакат турларидан фойдаланиш тавсия этилади: марш мусиқаларига қадам ташлаш, югуриш, рақси элементларини бажариш, мустақил ўйинлар ўтказиш, мусиканинг характерига мос, турли қул ва тана харакатлари билан ифодаланади. Маълумки, миллий мусикамиз маданиятида ракс мухим урин тутади ва унга хар бир бола қизиқади. Рақс харакатлари мусика машғулотида болалар фаоллашувини оширади. Энг мухими шундаки, рақс ва ритмик харакатлар воситасида болаларнинг мусикий иктидори, ритм туйғуси фаол ривожланади. Ҳар бир харакат турини болаларни олдиндан белгилайди ва ўзи уни аник, гузал ва ифодали қилиб кўрсатиб беради. Ҳар бир харакатни бажаришдан олдин, унга доир мусиқани мазмунини аввал онгли равишда тинглаб ѐки куйлаб, сўнгра харакатлар бажариш яхши натижа беради. Бундан мақсад, болаларни мусиқага қизиқтира олиш, мусикий қобилиятларини устириш, машғулот фаолиятларини бир-бири билан чамбарчас боғлаб мазмун жиҳатдан мантиқий бир бутунликка эришишдир. Демак, янги дастур мазмунида машғулот ўтиш учун мусиқа рахбари ижодкор бўлиши, мусиқадан зарур билимларга ҳамда ашулачилик малакаларига эга бўлиши лозим. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 1.Қисқа мудатли гуруҳларда мусиқа машғулотларини ўтказишда нечта мусиқий фаолият қўлланади? 2.Қисқа мудатли гуруҳларда мусиқа машғулотининг тузилиши ? 88 3.Болаларнинг ижодкорлик кобилиятларини ривожлантиришда қўшиқ куйлашда тарбиявий аъамияти нимада? 4.Мусиқа тинглаш-идрок этишнинг аҳамияти, вазифалари ва шакли? 5.Бола хонанадалик овозининг ўзига хосликлари, уни ҳимоялаш шартлари? 6.Мусиқа раҳбарларнинг болалар билан куйлаш ва миусиқий –ритмик харакатларини ўргатишда жараѐнлари ? 7.Халқ мусиқа санъатининг болаларни ўқитиш жараѐнида ўрни? 8.Мусиқий фаолият турларига оид кўникмаларини эгаллаш жараѐнида мусиқий дидактик машқларнинг аҳамияти? 9.Болалар мусиқа чолғуларнинг болалар хаѐтидаги ўрни? 10.Мусиқий фаолият турларининг ўзига хосликлари ва ўзаро алоқадорлиги ? Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling