Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Театрлаштирилган томошаларнинг мактабгача ѐшдаги болалар
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Билмай қолиб»
4.3 Театрлаштирилган томошаларнинг мактабгача ѐшдаги болалар
тарбиясига таъсири Ёш авлодга мустақиллик мафкурасини сингдириш, онги ва қалбини эзгулик қисларига тулдириш, уларни баркамол, ватанпарвар шахслар қилиб тарбиялаш мамлакатимизда янги даврнинг вазифасидир. Мактабгача давр - болаларнинг билим олишга интилиши кучли булган, тақлид қисси ривож- ланган даврдир. Уларнинг баркамол шахс бўлиб етишишида тарбиячи- педагогларнинг урни муқимдир. Бугунги усиб келаѐтган ѐш авлодни хар томонлама етук, маънавий баркамол инсон килиб камол топтириш жамиятимизнинг устувор вазифаларидандир. Бу борада келажагимиз пойдевори булган ѐшларни комил инсон килиб тарбиялашда мактабгача таълим муассасаларининг урни 92 бекиѐсдир. Мамлакатимиз хаѐтининг барча жабғаларида кенг камровли ишлар амалга оширилмокда. Унинг самарали ривожи узлуксиз равишда таълим сохасига сингиб бораѐтган ислохотларда хам яккол намоѐн булмокда. Бу каби ислохотлардан кузда тутилган максад ѐш авлоднинг тарбиясига атрофлича ѐндашиш, турли ѐш гурухдаги болаларнинг билим доирасини кенгайтириш, укув-билиш фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Ушбу жараѐн жамиятимизнинг ижтимоий ва маънавий ривожи борасида олиб борилаѐтган давлат сиѐсатининг устувор йуналишларидан бири сифатида эътироф этилмокда. Бу эса узлуксиз таълим тизимининг илк буғини сифатида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига хар томонлама эътибор бериш заруратини кун тартибига олиб чикади. Мактабгача таълим муассасалари ишини куп киррали, деб хисоблаш мумкин. Шу жихатдан олиб каралганда, болаларда ахлокий сифатларни шакллантиришда театрлаштирилган томошалар - Қуғирчок , стол театрлари хам узига хос ахамият касб этади. Театрлаштирилган томошалар болалар билан бевосита мулокотда булиш, уларнинг «тили»да фикр алмашиш, махсус ифода воситаларига эгалиги, болаларни ишонтириш, вокеа- ходисаларга нисбатан хис-туйғуларини билдира олиш хусусиятига кура педагогик ахамиятга эга. Мактабгача ѐшдаги болаларни ахлокий тарбиялашда театрлаштирилган томошалар болаларнинг иктидори, объектив борлик хакидаги тасаввури, дунѐкарашини янада ривожлантириш учун кулай шарт- 93 шароитнияратиш билан янада ахамиятлидир. Болаларни миллий маъданият ва умуминсоний кадрият-лар билан таништириш, уларни ривожлантириш давлат талабларининг максадидир. Болага мактабгача ѐшида берилган билим унинг бутун хаѐти давомида етакчи уринни эгаллайди. Бу хаѐтий зарурият, «Болажон» таянч дастурининг асосини ташкил этади. Жамиятимизда олиб борилаѐтган ислохотлар кулами, ривожланиб бораѐтган фан-техника тараккиѐти асрида ота-оналар фарзандларига бугунги кун талабларидан келиб чиккан холда, уларнинг ѐшига муносиб ва узига хос хусусиятларни инобатга олган холда керакли таъ-лим-тарбияни бериб бориш, маънавияти юксак, хар томонлама етук инсон килиб вояга етказиш лозимлигини тобора англаб етмокдалар. Мактабгача ѐшдаги болаларни теварак-атрофни урганишдаги боғланишли нуткини ривожлантириш, аклий ривожланиш хусуси-ятлари, болаларнинг харакат салохиятини максадли ривожлантириш технологияси, болаларнинг тасвирий саводхонлик, экологик тушунчаларини шакллантириш, театр масала-лари, талабаларни мактабгача таълим муассасаларида болаларга эстетик тарбия беришга тайѐрлаш, булажак тарбиячиларнинг педагогик мулокот маданиятини шакллантириш, болаларни миллий кадриятлар асосида ахлокий тарбиялаш биз педагогларнинг асосий вазифамиздир. Бунда стол театри, куғирчок театри воситасида боланинг атроф-мухитга булган муносабати, хаѐт хакидаги 94 тасаввурлари, таассуротлари, у ѐки бу ходисаларни тушуниш, гузалликни кура билиш ва хис этишга масъулият хисси ошади. Мактабгача ѐшдаги болаларда театрлаштирилган томошалар (стол ва қуғирчок театрлари) воситасида ахлокий сифатларни шакллантиришда қуғирчок ларнинг хатти-харакатларига муносабат билдириш, болаларда театр куриш одоби ҳамда гузалликни кура билиш ҳиссини уйғотувчи самарали ишлар амалга оширилади. Хаттоки, тили эндигина чикиб, сузларни бузиб гапираѐтган болажонлар тарбиясида ҳам театрлаштирилган томошаларнинг урни бекиѐсдир. Чунки болалар оддийгина саломлашиш, ҳайрлашиш одобини театр каҳрамонларидан урганишлари эҳтимолдан холи эмас. Театрлаштирилган томошалар (қуғирчок театрлар) дунѐнинг куплаб халк ва элатларига кадим замонлардан маълум. Улар жамият ҳаѐтида муҳим аҳамият касб этиб келган. Қуғирчок театри ҳар кайси давлатда турли шаклда, ҳажмда, узига хос тарзда тараккий этиб, ривожланиб келган. Шундай булсада, қуғирчок театрининг турт турини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: • кулга кийиб уйнатиладиган қуғирчоклар; • сояли куғирчоклар; • ип билан бошкариладиган қуғирчок лар; • актѐри куринадиган куғирчоклар. Хар бир театр туридаги томошаларда саҳна безаклари, улардаги хилма-хил ранглар ва албатта ундаги каҳрамонлар бола тафаккурини шакллантирибгина колмай, унинг дунѐ-карашини узгартириб, гузалликка интилиши, фикрлаш доирасининг кенгайишига ѐрдам беради. 95 Кулга кийиб уйнатиладиган қуғирчоқларикки хил булади: бармокли ва бармоксиз қуғирчоклар. Бармоксиз Қулқопни ясашда эски Қулқопча ашѐ була олади. Бундай уйинчокларни болаларнинг узлари ҳам ясашлари мумкин. Қулқоп куғирчокнинг боши, катта бармок эса бурун бўлиб хизмат килади. Қулқопни тулик ҳайвонга айлантириш ҳам мумкин, бунда катта бармок дум вазифасини утайди. Қулқоп куғ ирчок танаси булиши, унга бош ва бошка деталларни бириктириш мумкин. Қулқоп топилмаса, унда тукилган эски буюм ѐки матодан фойдаланиш ҳам мумкин. Бунда бармок урнини бичиш шарт эмас, турли деталлар унга тикиб куйилади. Бармокли Қулқоп каҳрамонларини эски Қулқоплардан тайѐрласа булади. Агар эски Қулқоп топилмаса, уни тикиш мумкин. Болаларга тавсия этиладиган Қулқопнинг андозаси беш бармокли эмас, турт бармокли булишимумкин. Деталларни болалар бичиб, ҳалка чоки билан тикадилар. Бош кисмини чизиб ѐки тикиб, белгиланган жойга бирлаштириб куйиш мумкин. Ку-ғирчокнинг асл нусхасини эски Қулқопдан тикса булади. Қулқопга пайпокдан озгина улаб куйилса, уни кулга кийиш, тугмачадан кузлари килиб куйилса, кул бармоклари ҳаракати билан гапираѐтган ҳаракат ҳолатини кўрсатиш мумкин. Сояли қуғирчоқлар куғирчок театрининг узига хос турларидан ҳисобланади. Унда қуғирчоклардан эмас, балки шакллардан иборат уйинчоклар уйналади. Томоша килувчилар саҳна рупарасида утириб, экранда ѐруғлик оркали ҳаракатланаѐтган соялар: одамлар, ҳайвонлар ва кушлар соясини куриши мумкин. Соя театр учун одам ва ҳайвон сояларини болаларнинг узлари чизиб, кирка оладилар. Болаларга шаклларнинг бошлари, думларини кимирлатадиган қилишни ўргатиш керак. Бунинг учун тарбиячи ѐрдамида деталлар симлар билан бириктирилиб, спирал ҳолатда айлантириб куйилади. Йиллар утиб иплар ѐрдамида ҳаракатланадиган қуғирчоқлар урф бўлиб борган. Театрнинг бу турида купрок халк мифологияси ѐритиб берилган. Хозиргача етиб келган ипли қуғирчок томошасида дев, ялмоғиз каби кадимий образларни куришимиз мумкин. Юкорида келтирилган театр турларидан тубдан фарк килувчи яна бир театр тури бу актѐри куринадиган қуғирчоқ театридир. Театрнинг бу тури Японияда кенг таркалган. Бунда саҳнадаги ҳар бир куғ ирчокни уч нафардан актѐр бошкаради. Куғирчокниниг боши, кули ва оѐғи учун алоҳида сим тортилган бўлиб , уларни актѐрлар бошқаради. Театр қизиқарли бўлиши ва томошабин эътиборини чалғитмаслик учун актѐрлар бир хилда кийиниб олишади. 96 Театр биноларининг бугунги қиѐфаси ва узига хос саҳна кўринишлари тарихи қадимги Юнонистонга бориб тақалади. Усти ѐпилган саҳналар дастлаб қадимги Римда вужудга келган, деб тахмин килинади. Баъзи манбаларда курсатилишича, театрнинг нафакат саҳна кисми, балки бутун амфитеатрнинг усти ҳам ѐпик булган. Театр саҳналаридаги чодирлар атрофдагиларни ташки таъсирлардан, хусусан, шамол ва ѐмғирдан ҳимоя килган. Дастлаб Рим театрларида парда пайдо булганлиги,ўша даврларда одамлар узлари билганича турли хил куча намойишларини бўлиб йиғилиб ўтказиб келишган. Бу борада Б.Ибрагимовнинг куйидаги фикрларини келтириш мумкин: «Халқ кўпинча турли байрамлар, Дионис шарафига уюштирилган куча намойишлари, спорт беллашувларига тупланган. Шунинг учун бундай томошалар хаммага куринарли бўлиши учун купрок тепаликлар ѐки тоғлар этагида ташкил этилган. Шунда томошабинлар узига кулай бўлган табиий ѐндовларга жойлашиб, бемалол тадбирлар гувохи бўлганлар. Сўнгра томошабинлар учун ѐғочдан махсус ўриндиклар ташкил этилган. Эрамизгача булган асрда эса вактинчалик томоша иншоотлари улуғвор тош амфитеатрларига айланди». Кейинги йилларда катта тадбирларда, Навруз байрамларида, 1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш кунида болаларни жалб қилишмақсадида паркларда, ҳиѐбонларда театрлаштирилган томошалардан парчалар кўрсатиш удумга айланди. Бу эса мактабгача ѐшдаги болалар эстетик дидини оширишда, дунѐка-рашининг кенгайишида ѐрдам беради. Манбаларга таянган холда, театрлаштирилган томошаларнинг айримлари хусусида, уларнинг ривожланиш тарихи, узига хослиги хакида фикр юритмокчимиз. Театрлаштирилган томошалар комил инсон тарбияси учун зарур бўлган восита сифатида дунѐ цивилизациясида мавжуд. Хар бир театрлаштирилган томоша узига хос ва мос миллий характерга эга. 97 Театрлаштирилган томошалар - куғирчок, стол театрлари ҳакида фикр юритилар экан, шу ўринда Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг куйидаги фикрларини келтириб утиш ғоят уринлидир: «Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Махмудхужа Бехбудийнинг «Театр - бу ибратхонадур», деб айтган фикрини эслаш ўринлидир. Бизнинг миллий театр санъатимиз тарихан жуда катта йулни босиб утган бўлиб, унинг кадимий илдизлари халк уйин ва томошаларига бориб боғланади». Мактабгача таълим муассасаларида театрлаштирилган томошаларни ташкил этиш болаларни Ватанни севишга, уларнинг ижтимоий-хиссий ривожланишларига, дунѐкарашларининг кенгайишига, ахлокий сифатларини шакллантиришга ѐрдам беради. Мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар болаларни эркин ишлатишлари, яъни хар ҳил эртак кахрамонлари тимсолида театрлаштирилган томошаларни узларига роль бериб, ахлокий йуналтириб ва албатта рағбатлантириб боришлари зарур. Бунинг учун мактабгача таълим муассасаларида театрлашган томошалар учун керакли жихозлар, кахрамонлар кийимлари ва кичик бўлса хам саҳна булиши керак. Бундай томошаларни ташкил этиш болаларни хотираси ривожланишида хам яхши самара беради. Айникса, улар кизикиб тинглайдиган ѐки томоша қиладиган кахрамонлар ролларини жону диллари билан ижро этишади ва матнларини хам тезда ѐдлашади. Болаларнинг бир- бирларига булган ишончи, катта-кичикни хурмат қилиши, дустликка бўлган садоқатини мустахкамлайди. Шулардан ўзбек анъанавий театрлаштирилган томошалари кахрамонларидан бири «Полвон Качал» хисобланади. Полвон Качал куғирчоғи, асосан, кулга кийиб уйнатилган. Унинг бош кисми ѐғочдан ясалган бўлиб , эгнида куйлак, чопон, бошида дуппи, ташки куриниши кирра бурун, калин кошли булган. У оддий халк вакили сифатида томошаларда катнашган. Ушбу томошалар XIV асрдан бошлаб халкнинг эътиборига тушган. Манбаларда келтирили-шича, «Бизгача турли куринишларда Полвон Качал саргузаштлари, комедиялари етиб келган. Комедияларининг кўпчилиги уч хил кўринишда булган: бирида Полвон Качалнинг Бичахон исмли қизни севиб қолиши, учрашуви ва уйланиши; иккинчисида ўз ити томонидан таланиши; учинчисида туқнашув акс эттирилган. Полвон Качал хам кулгили холат-ларга тушиб колувчи, феъл-атвори хам зиддиятли кахрамон. У бугун зиддияти, ижобий ва салбий белгилари билан хаѐтий, халкчилдир. 98 У ҳамиша хўшчакчак холда хаѐтида ўчраган тусикларни енгиб ўтган, ѐмон амалдор ва судхурларни фош этган, адолат ва ростгуйларни химоя килган». Кейинги ярим асрдан ортик давр ичида халқ театрлари янгича мазмун ва шаклларда ривожланди ҳамда профессионал театрлар пайдо бўлди. Масхарабоз-қизиқчилар, дорбозлар қиркнинг яратилишида, куғ ирчок уйинлари, ашулачи ва раққослар янги драматик театрлар пайдо бўлишига замин яратди. Мактабгача ѐшдаги болаларда таклид хисси юқори даражада ривожланган бўлади. Шунинг учун хам болаларга мулжалланган театрлаштирилган томошалар кахрамонларини тўғри танлай билиш, уларнинг кийиниши, бир-бирлари билан сузлашишлари, одоб-ахлокига алохида эътибор берилиши лозим. Шундай экан, салбий рольда уйнаѐтган кахрамонларимизни хам болалар онгига ѐмон таъсир этмай-диган килиб, аксинча бундай образлар окибати ѐмонликка олиб келиши ҳакида тушунтира олишимиз зарур. Шундан келиб чикиб, мактабгача таълим муасссасаларида катта ѐшдаги болалар билан ҳамкорликда қўл меҳнатидан фойдаланган холда, узлари театр қахрамонларини яратишса уларнинг эстетик диди ва шу билан бир каторда кул моторикалари хам ривожланиб боради.Узлари яратган қахрамонлар ѐрдамида дўстлари ѐки узларидан кичик гурух болалари учун миллий урф-одатларимиздан келиб чикиб кичик саҳна куринишларини ташкил қилишса янада бола ривожланишига таъсир этади. Уларнинг нутки ривожланади, фикрлаш кобилиятлари кенгаяди. Болаларга куғирчок театри томошаларини кўрсатиш, уларнинг онгига миллий урф одатларимиз, анъаналаримизни сингдириш, шу азиз Ватан барчамизники эканлигини уктириш, хар томонлама маънавий баркамол килиб тарбиялаш, теварак-атрофда булаѐтган вокеа-ходисалар, узининг одобидаги камчи-ликларни, табиатни асраб-авайлаш, унга мехр уйғотишда ѐрдам беради. Миллий ифтихоримиз хазрати Алишер Навоий асарларини укир эканмиз, унда Навоий уз замонасидаги айрим ходисалар хакида, ахлок, одоб, тарбия, хулк-атвор, одам-гарчилик, яхшилик туғрисида фикр юритар экан, баъзан санъат оламидан олинган ажойиб ухшатишлар ишлатадики, уларнинг бебахо материал эканига шубха йук. Чунончи, шоир «Хайратул аброр» достонининг ун туртинчи маколотида «афлок хайъати шикоятида» ва «жахон луъбати киноятида» фикр юритар экан, чархни аввал «найрангбоз»га, сунг «куғирчок»ка ухшатиб куйидаги маснавий-ларни ѐзади: 99 Мактабгача таълим муассасалари тарбия-ланувчиларининг онгида юксак ахлокий сифатларнинг шаклланишида оила аъзолари ва тарбиячиларнинг фаолияти алохида аха-миятга эга. Зеро, оила аъзолари, тарбиячи ва бола уртасида софдиллик, хушмуомалалик, камтарлик, узаро хурмат бир суз билан айтганда самимий муносабат каби хислатлар мавжуд булса, бу ибратли ахлокий сифатлар болаларга ижобий таъсир этади. Бола уз якинларини хурмат қилиш ва уз бурчини виждо-нан бажаришга интила боради. Болаларда ахлокий сифатларни шакллантириш жараѐнини янада такомиллаштириш, уларнинг миллий кадриятлар, анъаналаримиз хакида янада теран мушохада юритишлари мақсадида турли эртаклар, хикоялар ўқиб бериш, асар кахрамонлари оркали уларда инсоний фазилатларни шакллантириш сама-рали натижа беради. Театрлашган томошалар намойишини мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиш. Катта ѐшдаги тарбияланувчилар томонидан сахналаштирилган асарлар уларнинг билим, куникма ва малакаларини ошириш мақсадида таълим муассасалари бошка тарбияланувчилари учун намойиш этилса мақсадга мувофик булади. Бунда нафакат актѐрлик махоратини синовдан утказаѐтган бола-ларнинг сахна махоратлари, балки томошабин олдида узини тутиши, берилган образларни тулалигича очиб бериш каби ижодий фазилатлари шаклланади. Шунга мувофик, мактабгача таълим муассасаларида куннинг иккинчи ярмида кунгилочар тадбирларнинг ташкил этилиши, китобхонлик кунларини утказиш ва укиган эртак-хикоялари асосида болаларнинг узлари иштирокида сахналаштирилган томошаларни амалга ошириш максадга мувофик булади. Изох сифатида утказилган тажрибадан келиб чиққан холда Абдусодиқ Ирисовнинг «Билмай қолиб» хиқоясини сахналаштирган ҳолда фойдаланишни таклиф қиламиз: Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling