Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
4.2 Бола тарбиясида қўғирчоқ
театрининг аҳамияти Олим педагогларнинг кузатув ва тажриба ишлари асосида қўғирчоқ театри бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини тасдиқлади. Таълимий машғулотлар , қўғирчоқ ўйин, эртак томошаларининг тарбиявий имкониятлари болаларда катталарга ҳурмат , хушмуомилалик, жасурлик, нима яхши-ю, нима ѐмон эканини англаб етиш, меҳнатсеварлик каби сифатлатларни шакллантириши билан бир қаторда, улардан қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди: - ҳар бир инсоннинг инсонийлик белгиси унинг одоби ва ахлоқи билан ўлчаниши ; - ҳар бир ҳаракатда тўғриликка амал қилиш ва ростгўй бўлиш; - бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаш; - оила, таълим муассасалари, кўча-куйда она табиат қўйнидаги барча яшил ўсимликларга этиборли бўлиш, пайҳон қилиш каби ҳолатларга беэътибор қарамаслик, уларни севиб парвариш қилиш ва кўпайтириш ; - миллий ва умуминсоний қадриятлар сирасидаги қадимий ѐдгорликларда нафислик, буюклик салобатликни ҳис этиш, меҳнат асосида яратилган гўзалликдан завқланиш ҳиссни шакллантириш, уларни эъзозлаш туйғусини вужудга келтириш . 91 Ўсиб келаѐтган ѐш авлодни тарбиялашда қўғирчоқ театри воситасидан самаралифойдаланишда тарбиячи-мусиқараҳбарнинг қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: - Мактабгача таълим муассасаларида қўғирчоқ томошаларини йўлга қўйиш ва унга болаларни қизиқтира олиш; -театр томошаларининг болаларнинг ѐш хусусиятларга мос келишини инобатга олиш; - давлат қўғирчоқ театлари билан мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; - ―Ҳунарманд‖ уюшмаларида қўғирчоқ усталари билан учрашув ўтказиш; - таълим муассасаларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиш. Хулоса қилиб айтганда, қачонки, ҳар бир қўғирчоқ театри ўзига хос ва миллий қиррага монанд бўлса, шубҳасиз, унинг ҳар бири комил инсон тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги бир қатор театрлар ва томоша муассасалари бинолари реконструкция қилинди. Хусусан, 2016 йилда Ўзбекистонда театрлар ва томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш, репертуарларни замон талабларига мос равишда шакллантириш, ―Томоша‖ болалар мусиқий театрга ажратилган бинони реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш, Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биносини реконструкқия қилиш каби ишлар режалаштирилди. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling