Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

3) кўрсатма бериш. Кўрсатмалар одатда болалар турли ўйин, рақс ва 
машқларни бажараѐтган пайтда берилади. Масалан, «Ўнг елка томондан 
айланиш керак», «Оѐқ бармоқларини пастга чўзинг» каби. Бундай 
кўрсатмалар у ѐки бу ҳаракатни қандай бажариш кераклигини англаб 
олишга, ҳаракатларни бажариш усуллари билан боғлиқ тушунчаларни 
аниқлашга ѐрдам беради; 
4)поэтик нутқ. Программали мусиқа асарини ижро этишдан олдин 
кичикроқ прозаик ѐки поэтик асарни ѐхуд улардан бирор парчани ўқитиш 
(ўқиб бериш) болаларнинг мусиқа асари образини чуқурроқ ҳис этиш ва 
тушуниб олишга ѐрдам беради. Масалан, П.И.Чайковскийнинг «Тўрғай» 
(«Жаворонок») 
асарини 
ижро 
этишдан 
олдин 
болаларга 
В.А.Жуковскийнинг қуйидаги тўртлигини ўқиб бериш мумкин: 
Қуѐшда қора ўрмон қизғиш тус олди, Водийдаги сийрак буғ бир оз 
оқаргай. Шунда тонг қўшиғини куйлашга тушди, Мовий осмонда учган 
овоздор тўрғай. 
Баъзан янги кўшиқ тинглашдан олдин педагог қўшиқ текстини 
болаларга ўқиб бериши ҳам мумкин; 
5) суҳбат. У одатда мусиқа тинглаб бўлганидан сўнг ўтказилади. Суҳбат 
жараѐнида болалар мусиқадан олган таъсуротлари ҳақида гапиришади, унда 
ифодаланган образлар ва ҳодисаларга муносабат билдиришади, унда 
ифодаланган образлар ва ҳодисаларга муносабат билдиришади, баҳо 
беришади. Болалар билан ўтказиладиган суҳбатлар қисқа лўнда ва 
таъсирчан бўлиши керак; 
 6) саволлар. Болалар билан ўтказиладиган суҳбатлар доимо саволлар 
ѐрдамида бўлади. Педагог асар мазмуни билан боғлиқ ҳолда болаларга 
саволлар берар экан, бу саволларни ортиқча деталлаштирмаслиги қерак. 
Саволлар 
ѐрдамида 
бадиий 
образнинг 
мазмуни, 
харақтери 
ойдинлаштирилади, мусиқа асарларининг таъсир кучини таъминловчи шакл 
ва воситалар аниқланади. Масалан, рақс куйи ижро этилгандан сўнг педагог 
болалардан «Мен ижро қилган куй рақс куйими ѐки маршми?», Бу 
мусиқанинг характери қанақа?», «.Бу куйга қандай ҳаракат мос келади?» 
деб сўраши мумкин; 


135 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling