Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

3 – босқич – кўникмалар ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш босқичи. Бунда 
топшириқни автоматик равишда бажара оладиган, қўшиқ, ўйин – рақс ва 
машқларни мустақил ижро этадиган даражага эришилади. 
Учинчи босқичда кузатилган мақсад топшириқларни эмоқионал-
таъсирчан қилиб бажаришга ўргатишдан, болаларда мустақилликни, 
ижодий активликни ривожлантиришдан иборатдир. Бу босқичда болаларда 
диференқияловчи (фарқловчи) тормозланиш юзага келади, иккинчи 
босқичда олинган ва педагогик томонидан қайта-қайта тушунтирилган 
материалдан ва машқлардан учинчи босқичда мустаҳкам кўникма ҳосил 
бўлади, кераксиз, ортиқча нарсалардан тормозланади. Шундай қилиб, 
шартли рефлексларнинг бир бутун системаси юзага келади, куйлаш ва 


138 
мусиқали – ритмик ҳаракатларни ижро этиш билан боғлиқ топшириқларни 
бажаришда изчилликка эришилади. Эшитиш ва кўриш назорати билан 
мустаҳкамланади, тўлдирилади. Боланинг у ѐки бу топшириқни бажариш 
усули автоматлашади, айни пайтда, у ўз олдига қўйилган вазифани онгли 
равишда идрок қилади ва ҳосил бўлган кўникмага таянган ҳолда ижодий 
активликка ҳам интилади. 
Болалар билан ишлашнинг учунчи босқичида педагог куй ва 
мусиқали –ритмик ҳаракатлар ижросини такомиллаштиради, уларда 
мусиқани идрок этиш қобилиятини тарбиялашда, муайян мусиқа асарининг 
бадиий 
хусусиятларини 
тушунтиришда 
давом 
этади. 
Болаларга 
топшириқлар оғзаки берилади. Баъзан вазифани кўрсатиш учун болалар 
чақирилади. Учинчи босқичда педагог ўйин вариантларидан фойдаланади, 
топшириқларни бир оз ўзгартириб мураккаблаштиради, шундай қилиб 
болаларни ижодий активликка даъват этади, бунда ўргатишнинг турли – 
туман методларидан фойдаланади. Шундай қилиб мактабгача ѐшдаги 
болаларга мусиқа таълими бериш турли методик усулларнинг барчасидан 
фойдаланишини тақозо қилади. 
Энди метод ва методик усуллардан турли ѐшдаги группаларда 
қандай фойдаланиш кераклигини кўриб чиқайлик. 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling