Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Мусиқали таълимий ўйинлардан байрам эрталиклари ва
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
2.2.Мусиқали таълимий ўйинлардан байрам эрталиклари ва
кўнгил очиш соатларида фойдаланиш. Байрам эрталиклари ва кўнгил очишлар болаларнинг мустақил мусиқий фаолиятга йўналтириш манбайи бўлиб хизмат қилади. Байрам эрталиклари – бу ҳар бир болага ҳурсандчилик олиб келувчи, ҳаяжонга солувчи ва уларнинг ҳотираларида узоқ вақт сақланиб қолувчи ҳодисадир. Байрам эрталиклари сқенарийлари ўз ичига турли кўринишдаги фаолиятларни олади. Бунда болалар қўшиқ айтадилар, рақсга тушадилар, шеърлар ѐдлайдилар, болалар чолғулари оркестрида ѐки якка тарзда чаладилар. Барча ѐшдаги болалар билан ўтказиладиган байрам эрталикларида мусиқавий – дидактик ўйинларни ўтказиш мумкин. Бу ўйинлар машғулотлар ва бўш вақтларда ўтказилганлиги сабабли болаларга яхши танишдир. Шунинг учун ҳам уларга янгича кўриниш ва шакл бериб, байрамона безатилган ҳолда ташкил этилиши лозим. Эрталикда шунингдек янги, болаларга таниш бўлмаган ўйинни ҳам ўтказиш мумкин. Бундай ўйинларнинг мазмуни болаларга таниш мусиқий материаллар асосида тузилса бас. Кўпгина мусиқавий – дидактик ўйинларни совға ўрнида ҳам киритиш мумкин. Бундай ўйинлар болаларга совғалар ва ҳ.к. тарқатиш билан боғланади. Масалан, масҳарабоз парда ортида турли чолғуларда чалади, болалар чолғуларни ововзидан фарқлаб, номларини айтадилар. Сўнгра, масҳарабоз ушбу чолғу асбоблрини барчасини бир вақтда жаранглашини тинглаб кўришни таклиф этади ва бу ҳол қандай номланишини болалардан сўрайди. Болалар: «Оркестр» деб жавоб берадилар. Шундан сўнг катта гуруҳлар тарбияланувчиларидан ташкил топган болалар чолғулари оркестрининг чиқиши тингланади. Ёки, кичик гуруҳлар тарбияланувчиларининг эрталигига Шумбола (катта гуруҳ боласи) меҳмонга келади. У металлофонда болаларга таниш бир нечта қўшиқлар оҳангини чалади. Кичкинтойлар буни қайси қўшиқ эканини топадилар. 31 Сўнг, Шумбола ноғорача ѐки доира ѐки барабан чалиб, чалинаѐтган чолғу асбоби шаклидаги кичик қутичаларга жойланган совғаларни тарқатади. Эрталикларга сқенарий тузаѐтган вақтда, унга барча болаларни жалб қилиш шартлигини ѐдда тутиши лозим. Ҳар бир боланинги фаол иштирок этиши, кейинчалик унинг мустақил фаолияти давомида ўз аксини топади. Келган меҳмонлар қаршисида тортинчоқлик намоѐн қилувчи болалар, бошловчи таклиф этган мусиқавий-дидактик ўйинларда фаоллик кўрсатадилар. Табиийки мусиқавий – дидактик ўйинни эрталик мавзусига кўра танлаш ва дастурига мослаштириш лозим. Яъни, ўйин алоҳида чиқишлар билан боғланиши ва сқенарийнинг умумий, яхлитлигини таъминлаши лозим. Масалан, янги йил байрам эрталигида Қорбобо билан биргаликда ўрмон ҳайвонлари ҳам меҳмонга келадилар. Қорбобо болаларга ўзи билан қайси ўрмон ҳайвонларини олиб келганлигини топишни таклиф қилади. Болаларга таниш бўлган, турли ҳайвонлар ҳақидаги қўшиқлар куйи бирин-кетин янграйди. Болалар уларни бирин-кетин таниб оладилар. Ҳар бир тўғри жавобдан сўнг, ўрмон ҳайвонининг кириб келиши кичкинагина саҳна кўриниши сифатида ўтказилади. Кўнгил очиш ҳам худди эрталик каби муассасага ҳурсандчилик, қувонч олиб келувчи тадбирдир. Ҳар бир кўнгил очиш болаларнинг таассуротларини бойитиши, қувноқ ҳисларни уйғотувчи бўлиши лозим. Мактабгача таълим муассасасида турли кўринишдаги театр томошалари, диафильмлар ва мультфилмалар томошалари, туғилган кунлар, адабий- мусиқий кечалар, болалар ижодиѐти кўриклари, эртакларни саҳналаштириш каби кўнгил очишларни ташкил этиш мумкин. Кўнгил очишларга шунингдек, турли мусиқавий-дидактик ўйинларни ҳам киритиш мумкин. Болаларнинг ѐшларига мос ва улар учун қулай бўлган шакл – ўйин шаклида олган билимларини мустаҳкамлаш, болалар оркестри ижросида ѐки грамѐзувда тинглаган мусиқани таниб олиш, унинг номи ва басткаорининг исмини айтиш каби топшириқлар асосида дастурда белигалинган мақсад ва вазифаларни амалга оширилишига эришиш мумкин. Шундай қилиб, кўнгил очишларда мусиқавий-дидактик ўйинларни қўллаш болаларни ижодий жараѐнга фаол жалб қилиш имконини беради. 32 Кўнгил очиш болаларнинг ўқув йили давомида олган билимларининг якуни сифатида ҳам ташкил этилиши мумкин. Масалан, «Мусиқали конкурс» ана шундай тадбир сарасига кириши мумкин. Бундай конкурсни ҳар бир ѐш гуруҳи билан ўқув йилининг охирида йил давомида олинган билимларни назорат қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилиши тавсия этилади. Қуйида эътиборингизга ушбу конкурсни ташкил қилиш ва ўтказиш режасини таклиф этамиз. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling