Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Болалар чолғуларида чалишга ўргатиш: Доира, ноғора, сафойил, 
қутича, тахта қарсак каби чолғулари ва уларда ижро этиш усуллари билан 
таништириш, овозидан фарқлашга ўргатиш. Катталарга жўр бўлиб зарбли 
оркестр ҳосил қилиш. Болаларда чолғучиликка оид ижодкорликни 
шаккллантириш.
Ўйин: Қўшиқларни саҳналаштириш, давра қўшиқларида сўз, мусиқа 
ва ҳаракатларнинг бир-бирига мос бўлишига эришиш. Ўйинларда мусиқа 
машғулотининг барча бўлимларидан олинган билмимларни мужассам 
ҳолда намоѐн этишга ўргатиш. Образли ҳаркатларни бажаришда
болаларни умумийликдан мустақил ва якка бажариш сари бошлаш. 
Болаларда образли тасаввур қилиш, мустақил фикрлаш, ижодкорлик каби 
ҳусусиятларни шакллантириш ва ривожлантириш. 
6 ѐшли бола билиши лозим бўлган билимлар:
-Мусиқа асарининг шаклини мустақил аниқлай олиш. 
-Тингланган асарларнинг номи ва ижодкорларини билиш. 
-Мусиқа асарининг мазмунини тушуниш ва кайфиятини фарқлаш; 
-Бир октава оралиғида ноталарни билиш, товушқаторини куйлаш. 
-Вокал ва чолғу мусиқасини фарқлаш. 
-Оркестр, симфония, опера ва балет жанрлари ҳақида умумий 
тушунчага эга бўлиш.
-Қўшиқ номи ва бастакорини билиш. 
-Мусиқага мос мустақил ҳаракатлана олиш. 
-Куй қисмлари ўзгаришига қараб ҳаракатларни ўзгартириш. 


25 
-чолғу 
асбобларини 
фарқлай олиш. 
-Болалар 
чолғуларида 
ижро усулларини билиш. 
-Мустақил 
образли 
ҳаракатлар ўйлаб топа олиш ва 
бажара олиш. 
-Байрам эрталиклари ва 
кўнгил очиш соатларида фаол 
иштирок этиш.
1.4.Мактабга тайѐрлов ѐшдаги асосий иш режа 
Мактабга тайѐрлов даври (6- 7 ѐш) 
Мусиқа тинглаш: Мусиқа асарининг гўзаллигини идрок этиш
мазмунини тушуниш, ѐрқин ифода воситаларини фарқлаш, мусиқанинг 2-3 
қисмли шаклини мустақил фарқлай олишга, асарнинг кириш қисми, банд ва 
нақорат қисми, шунингдек хотимасини фарқлашга ўргатиш. Мусиқа 
воситасида болаларнинг ички дунѐсини бойитиш, уларда эстетик дидни 
шакллантириш. Ўзбек мумтоз ва замонавий шунингдек, жаҳон мумтоз 
мусиқаси наъмуналаридан болаларни баҳраманд қилиш. Марш, қўшиқ, 
рақс жанридаги асарларни мустақил фарқлаш. Асарда берилган образни 
мусиқий-интонақион ривожланишини кузата олишга ўргатиш. Дутор, 
рубоб, қонун, танбур каби чолғу асбоблари ижросида куйларни тинглаш ва 
овозидан фарқлашга ўргатиш. Болаларни жонли ижро билан бир қаторда 
аудио ва видео тасмаларга ѐзилган куй ва қўшиқлар, диафильм, шеърият 
наъмуналари, бадиий сўздан баҳраманд қилиш. Болаларнинг ѐшига мос ва 
уларга тушунарли мазмундаги опера ва балет асарлари, халқ чолғулари 
оркестри ва ансамбли иштирокидаги конқертлар, санъат музейларига олиб 
бориш.

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling