Электрон таълим ресурслари
http://www.allmath.ru/
http://www.pedagog.uz/
http://www.ziyonet.uz/
http://window.edu.ru/window/
http://mschool.kubsu.ru/cdo/shabitur/kniga/tit.htm
1.03. МАТЕМАТИКАНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИБ ЎҚИТИШ
КИРИШ
Ушбу дастур юқорида кўрсатилган таълим йўналишидаги тингловчиларнинг касб эгаллашида ўрганадиган фанлардан бири “Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш”нингдастури ҳисобланади. Дастурда ўрта махсус таълимининг математик таълимида касбга йўналтириб ўқитиш орқали ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишини ошириш шу билан бирга психологик, педагогик ва дидактик нуқтаи-назардан, математик таълимни ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва узлуксиз таълимни амалга ошириш масалалари эътиборга олинган.
“Математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш” таълим йўналиши бўйича математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчининг касбий тайёргарлиги, ўқувчиларни касбга йўналтириш мазмунини аниқлашда давлат таълим стандартида келтирилган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математика ўқув фанларининг мазмуни эътиборга олинган. Жумладан, “Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш” фани мазмунини ишлаб чиқишда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва оилй таълим математикаси мазмунининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
“Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш” курси математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчини касбий тайёрлашнинг умумий тизимидаги асосий фанлардан биридир. У тингловчиларга математика ўқитиш жараёнининг асосий қонуниятларини, методлари ва воситаларини, шунингдек математиканинг бошқа фан асослари билан алоқадорлик хусусиятини ўргатади. Асосий мақсади - математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда методик кўникма ва малакаларини ҳосил қилишдан иборатдир.
“Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш” фанининг вазифаси - тингловчиларни умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг математика фани бўйича ўқув дастурлари ва уларнинг таркиби билан таништирибгина қолмай, уларни ўқувчилар онгига сингдириш ва амалиётда фойдаланиш методлари, технологиялари билан таништиришдир. Бунда ҳар бир тингловчиўқитувчилик фаолиятида фойдаланиш зарур бўлган барча йўл-йўриқлар, педагогик фактлар, айрим мавзуларни дарсда ўтиш, ўқувчиларга ўргатиш, дарсда кўрсатма материаллар, техник воситалар, тест рейтинглар ва ҳоказолардан фойдаланиш методлари билан танишади ҳамда амалда синаб кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |