Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
“Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
–математика аниқ бир билим соҳаси ва турли соҳаларга чуқур кириб бораётган универсал восита эканлиги; амалий ва фундаментал математикани замонавий ўқитиш тизимлари ва унинг амалда касбий қўлланилишини таъминлаши ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш масаласига ёрдам бериши; математик билим айниқса яратувчилик касбини эгаллаётганлар учун муҳим бўлгани ҳолда фикрлаш маданияти таркибидаги қатъийлик, аниқлик, изчиллик, мантиқийлик ва асосланиш сингари қирраларнинг шаклланишига хизмат қилиши ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
–математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнинида касбий фаолиятида; математика мантиқий фикрлашнинг кенг ривожини белгилаши ҳамда кейинги фаолият учун базавий кўникмалар (режалаш, синов натижаларини таҳлил этиш, математик моделлар қуриш ва тадқиқ этиш, оптималлаштириш ва ҳоказоларни) шакллантиришини; мутахассисда математиканинг бошқа предметлар билан ўзаро алоқадорлиги билиши ва амалда қўллай олиши;
–касбга йўналтириб ўқитишнинг педагогик ва психологик асослари; тенглама ва тенгсизликларни ўқитишда касбга йўналтира олиш; ясашга доир масалаларни ечиш орқали ўқувчиларни касбга йўналтиришлар; матнли масалаларни ечиш орқали ўқувчиларни касбга йўналтиришлар; ҳаракат, ўхшаш алмаштириш, гомотетияга доир масаларни ечишда касбга йўналтириш; дифференциал ва интеграл ҳисобнинг татбиқлари; математик анализ, алгебра ва сонлар назарияси, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика фанларининг баъзи татбиқий масалаларини ечиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш” фани нафақат “Математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш” таълим йўналиши ўқув режасига киритилган фанлар, балки умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математика фанларида касбга йўналтириш, педагогика ҳамда психология фанлари билан ҳам ўзаро алоқадорликда ўқитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |