Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси” курси алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, математик тахлил, сонли система, математик мантиқ ва бошқа математика фанлари билан бевосита алоқадорликда бўлиб, мавзулари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида математика ўқитиш билан боғлиқ. Шунинг учун хам бўлажак математика ўқитувчисининг касбий тайёргарлигини амалга оширишда, тингловчиларни педагогик амалиётини муваффақиятли ўтиши, курс ва малакавий битирув ишларини юқори савияда бажаришига яқиндан ёрдам беради.
Фаннинг таълимдаги ўрни
“Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси” фанининг таълимдаги ўрни ушбу курснинг мақсади ва мазмунида тўла акс эттирилган бўлиб, бу курс давомида тингловчилар мисол ва масала ечишнинг умумий ва хусусий усулларини тўлиқ эгаллайди. Бу маънода математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси математикадан билим, кўникма ва малакаларни умумлаштиради, чуқурлаштиради.
Математик таҳлил, алгебра ва сонлар назарияси, геометрия фанларини онгли ўзлаштиришга хизмат қилади. Тингловчиларда математиканинг ягоналиги ҳақидаги тасаввурларини шакллантиради. Бундан ташқари “Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси” фани бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг ўзагини ташкил қилиши билан таълимда алоҳида аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Тингловчиларнинг “Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси” фанини ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш; янги информацион-педагогик технологияларини тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, виртуал стендлардан фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |