Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар
Download 215.55 Kb.
|
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – тингловчиларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги эҳтимолликлар назарияси ва математик статистика курсини илмий асослаш ва уни самарали ўқитиш учун етарли математик билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир. Фаннинг вазифаси – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари математикасида эҳтимолликлар назарияси ва математик статистикага тааллуқли тушунчаларни илмий асослаш; эҳтимолликлар назариясига кириш, элементар ва тасодифий ҳодисалар, эҳтимолликнинг классик, геометрик, статистик таърифларини ўргатиш; эҳтимолликнинг хоссаларини ўргатиш; тасодифий миқдорлар ва унинг сонли характеристикаларини ўргатиш; математик статистика элементлари билан таништириш; мантиқий-математик мулоҳаза юритишга ўқувчиларни ўргатишдан иборат. Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар «Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи: –тингловчи танланма методларини яхши ўрганиб, уни конкрет статистик маълумотларни таҳлил қила оладиган ва уларга асосланиб маълум статистик хулосалар чиқариш ҳақидатасаввурга эга бўлиши; –эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчаларини билиш; эҳтимолликнинг классик, геометрик, статистик, аксиоматик таърифларини билиш; комбинаторика элементларини ҳодиса эҳтимоллигини ҳисоблашга қўллаш; ҳодисаларнинг тўлиқ группаси, шартли эҳтимоллик, боғлиқсиз ҳодисалар ҳақида маълумотларга эга бўлиш; тўла эҳтимоллик, Баес формулаларини билиш; Бернулли схемаси, Муавр-Лаплас лимит теоремалари, тақсимот ва зичлик функциялари, нормал тақсимотни билиш; математик кутилма ва дисперсия, катта сонлар қонуни, марказий лимит теоремаси ҳақида маълумотларга эга бўлиш; математик статистика элементлари: бош тўплам, танланма тўплам, вариацион қаторлар, частоталар полигони ва гистограммаси графиги, танланманинг ўрта қийматлари, танланманинг тарқоқлик даражаларини, эҳтимолликнинг турли таърифлар асосида статистик гипотезалар ва уларни тахлил қилиш методларини билиши ва улардан фойдалана олиши; –тингловчи эҳтимолликнинг турли таърифлари асосида эҳтимоллик назариясининг ҳозирги замон математикасининг асосий йўналишларидан бири эканлигига ишонч ҳосил қилиши, бу фаннинг ўзига хос методлари мавжудлигини, шу билан бир қаторда бу назария математиканинг, математик анализ, дискрет математика, бошқарув назарияси, механик ва статистик физика каби соҳалар билан бевосита боғлиқлигини билиши, айниқса математик статистикани татбиқий фан сифатида ва техникада (ишончлилик назарияси, тайёр маҳсулотнинг сифатини ўрганишда статистик методлар) жуда аҳамиятли эканлигига ишонч ҳосил қилиш кўникмаларига эга бўлишилозим. Download 215.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling