Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар


Download 215.55 Kb.
bet55/69
Sana25.12.2022
Hajmi215.55 Kb.
#1065842
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69
Bog'liq
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022

Қўшимча адабиётлар:
1. Бахвалов М. Аналитик геометриядан машқлар тўплами. Тошкент ЎзМУ, 2006.
2. К.Х. Абдуллаев и другие Геометрия 1-часть. Тошкент, «Ўқитувчи» 2002.
3. Борисович Ю.Г, Близняков Н.М., Израилович Я.А. Введение в топологию. Москва, “Просвещение”, 1995.
4. К.Х. Абдуллаев и другие. Сборник задач по геометрии. Тошкент, “Ўқитувчи”, 2004.
5. Р.Юнусметов ва бошқалар. Геометрия-1 (маърузалар матни), ТДПУ, 2005.


Электрон таълим ресурслари
1. http://window.edu.ru/window/
2. http://vilenin.narod.ru/Mm/Books/
3. http://www.allmath.ru/
4. http://www.pedagog.uz/
2.04. МАТЕМАТИКАДАН МИСОЛ ВА МАСАЛАЛАР ЕЧИШ МЕТОДИКАСИ
КИРИШ
«Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси» фани юқорида кўрсатилган таълим йўналишида ўқитиладиган асосий ихтисослик фанларидан бири бўлиб, ушбу дастур умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари математика фанларининг Давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда, олий таълимнинг “5110100 - Математика ўқитиш методикаси” йўналиши Давлат таълим стандартлари асосида тузилган.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – “Математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш” таълим йўналиши бўйича математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчиларга математикадан масала ва мисол ечиш жараёнини ўргатиш билан бирга уларнинг келажакдаги иш фаолиятларида амалий аҳамият касб этувчи математик билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – тингловчиларга умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қаралаётган математик масалаларни, уларни ечиш усулларини чуқурроқ ўргатиш, тингловчиларда математик масалалар ечиш бўйича умумлашган кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
“Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
–математикадан масала ва мисолларни ечиш, уни турларга ажрата билиш, ечиш усулини танлай билиш, математик моделини тузиб, шу моделда ечишни амалга ошириш, масала ечимларини таҳлил қила билиш ҳақидатасаввурга эга бўлиши;
–саноқ системалари устида арифметик амаллар бажаришни, рационал ва иррационал сонлар хоссалари, устида амалларни, кўпҳадлар ва улар устида амаллар бажаришни, турли тенглама ва тенгсизликларни ечиш усулларини, геометрик алмаштиришларнинг масалалар ечишга татбиқларини, айлана доира ва улардаги метрик муносабатларни, учбурчакда метрик муносабатларни, ясси фигуралар юзаларини ҳисоблашни, кўпбурчакларга ички айлана чизиш шартлари, кўп ёқли фигуралар, уларнинг сиртлари, ҳажмлари, айланма жисмлар ва уларнинг сиртлари ва ҳажмларини ҳисоблашни, фазовий фигураларнинг ўзаро комбинациясига доир масалаларни ечишни, ҳақиқий аргументли тригонометрик функциялар ва уларнинг хоссаларини, бир хил аргументли тригонометрик функциялар орасидаги муносабатларни, қўшиш теоремалари ва уларнинг натижаларини, тригонометрик функциянинг кўпайтмасини йиғиндига ва аксинча, алмаштириш формулаларни, тригонометрик функцияларнинг графикларини ясашни, тескари тригонометрик функциялар ва уларнинг хоссаларини, графикларини, тригонометрик тенгламалар ва уларни ечиш усуллари, тригонометрик тенгсизликларни ва уларнинг системаларини ечишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
–алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, математик анализ, сонли системалар, математик мантиқ каби фанларнинг асосий тушунча ва методларидан мисол ва масалалар ечишда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишилозим.



Download 215.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling