Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар
Download 215.55 Kb.
|
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022
“Математикани ўқитишда ахборот технологиялари” модули бўйича ўқув дастури 1. Ахборот коммуникация технологиялари ва уларнинг турлари. Замонавий ахборот коммуникация технологиялари имкониятлари. Microsoft Оffice дастурларидан фойдаланиш. Дарс ўтиш учун зарур ўқув материалларини тайёрлаш ва қайта ишлаш (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот). Дарсни ўзлаштириш даражасини ошириш. Таълим олувчига ёрдам кўрсатиш ва шу билан уни фаол бўлишга рағбатлантириш. Компьютернинг дастурлашувчанлиги ва унинг мослашувчанлиги ўқув жараёнини индивидуаллаштиришга ёрдам бериши. Компьютер – ўқув жараёнининг машқ босқичларини назорат қилиш. Таълимнинг интеллектуал ва мантиқий даражасини ошириш имкониятлари. Махсус аудиовизуал воситалар ёрдамида таълимнинг кўргазмалилигини ошириш. Таълим жараёнида ҳисоблаш, эксперимент, моделлаштириш ва бошқа энг янги илмий усулларни қўллаш. Матн муҳаррири ва унинг имкониятлари ҳақида. Матн муҳарририни юклаш. Матн муҳаррири менюси, ускуналар панели, форматлаш элементлари ва уларнинг вазифалари. Матн муҳаррири ойнасини созлаш. Матнни киритиш, шрифт танлаш, ўлчамини белгилаш, киритилган матнни таҳрирлаш, нусха олиш, хотирага олиш ва чоп қилиш. Жадвалли маълумотлар билан ишлаш. Обьектлар устида амаллар бажариш. Формулалар киритиш ва уларни таҳрирлаш. Гиперматнлар яратиш. Электрон матнлар ташкил қилиш. Маълумотларни тизимлаштириш. Жадвал процессори ҳақида маълумот. MS Excel менюси, ускуналар панели, форматлаш элементлари ва уларнинг вазифалари ҳақида. Ячейкаларга маълумотларни киритиш усуллари, улар устида ҳар хил арифметик ва мантиқий амаллар бажариш, маълумотларни саралаш ва таҳрирлаш. Жадвалли маълумотлар билан ишлаш, диаграммалар ташкил қилиш ва уларни ўзгартириш. Сценарийлар ташкил этиш, мураккаб ҳисоботлар билан ишлаш технологияси. Таҳлилий материллардан дарс жараёнида фойдаланиш ва график интерпретация. 2. Интернет тармоғи ва унинг имкониятлари. Интернет технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш. Интернет ва Ziyonet тармоқларидан ва ХТВнинг ахборот портали (uzedu.uz)дан фойдаланиш ва ахборот алмашиш. Интернет маданияти (4 соат маъруза, 4 соат амалий машғулот). Маҳаллий, ҳудудий ва глобал тармоқлар ҳақида маълумот. Тармоқ технологиясининг ишлаш механизми. Интернет ҳақида тушунча. Интернетда ишлаш асослари. Манбалар билан ишлаш, маълумотларни қидириш йўллари, уларни компьютерга кўчириб олиш усуллари. Электрон почта хизмати ва унинг имкониятлари ҳақида. Электрон почта очиш йўллари, электрон почтадан фойдаланиш асослари. Маълумотларни жўнатиш ва қабул қилиб олиш. Электрон хатлар ёзиш ва уларга иловалар бириктириш. Download 215.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling