Рус тили ва адабиёти бўйича:
Психологик-педагогик, услубий билимга эга бўлиш;
Нутқ тажрибаси ва мулоқотчанлик;
Тил воситаси билан алоқа қилиши, нутқ орқали таъсир қилиш;
Нутқ ёрдамида муайян тасаввурлар, фикр ва тушунчалар, ҳис-туйғулар ҳамда турли ҳаракаталар ҳосил қилиш;
Рус тили ва адабиётига доир амалий ва назарий билимларни мунтазам равишда ўрганиб бориш
Хорижий тиллар бўйича:
Коммуникатив (нутқий, ижтимоий-маданий, тилни чуқур билиш);
Ижодий педагогик фаолиятида ўзи ўзлаштирган билими, кўникма, малакани, анализ ва синтез қилиш;
Педагогик фаолиятини мувофиқлаштириш (шахсий компетенция- шахсий ютуқларини бошқариши, ўзини англаш ва касбий ўсиши);
Нутқ маданиятига риоя қилиш;
Илмий билими, бадиий-назарий, тарихий-бадиий, тадқиқотчилик;
Д. Хаймз коммуниктив компетенцияга қуйидагиларни киритади:
Лингвистик ( тил қоидасига риоя қилиш);
Ижтимоий-лингвистик ( нутқни ифодлаш қоидаси);
Дискурсив (мантиқий фикрлаш кетма-кетлиги);
Суҳбатдошни қўллаб қувватлаш қоидаси
Кимё ва биология бўйича:
Кимёвий моддалар ва уларнинг хусусиятни ўрганиш;
Кимёвий реакция ва уларнинг натижаларини олдиндан кўра олиш кўникмасини ривожлантириш;
Жамият ва табиатнинг ўзаро таъсирини ўзлаштириш;
Глобал муаммоларнинг аҳамияти ва қарама-қаршиликларини англаш;
Глобал муаммолар миллатларнинг маданияти, одати ва қарашларига таъсир қилишини тушуниш;
Дунёдаги тинчлик ва табиий ҳодисларга ҳар бир инсоннинг маъсулияти ва қарашларини таъсирини англашга ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |