Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ҲАМКОРЛИКДА ЎҚИТИШ-ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМНИНГ МУҲИМ ШАРТИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

 
ҲАМКОРЛИКДА ЎҚИТИШ-ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМНИНГ МУҲИМ ШАРТИ 
Астанов Р. – Бухоро ВХТХҚТМОИ маънавий –маърифий ва илмий ишлар бўйича проректор 
Ҳамкорликда ўқитиш – бу, турли кичик гуруҳлардаги инструктаж ва интерфаол
жараёнларни аниқловчи оммалашган иборадир. Ўқувчилар ҳамкорликда академик
топшириқлар устида, кичик гуруҳларда ишлашади ва ўзларига ҳамда ўз гуруҳлардаги
ўртоқларига биргаликда ёрдам беришади. Умуман, ҳамкорликда ўқитиш методлари
қуйидаги беш хусусиятга эга: 
1. Ўқувчилар биргаликда, умумий топшириқ ёки ўқитилаётган фаолият устида ишлашади, 
бу гуруҳий иш орқали яхши ўзлаштирилади.
2. 2-5 нафар таркибдан иборат, ўқувчилар кичик гуруҳларда биргаликда ишлашади.
3. Ўқувчилар умумий вазифаларни ечимини топишга эришиш ёки ўрганиш учун,
кооператив ва ижтимоий қабул қилинган хулқ – атворни ишлатишади.
4. Ўқувчилар ижобий ва мустақил бўлишади. Умумий вазифаларни ечимини топишга
эришиш ёки ўрганишда ўқувчиларнинг бир – бирларига кўмак бериши талаб этилиши
ҳисобга олиниб, режа тузилади.
5.Ўқувчиларда ўз ишлари натижасига ёки бошқача айтганда, ўқишга, таълим олишга
шахсан маъсулиятли ва жавобгарлик пайдо бўлади. 
Ҳамкорликда ўқитиш нима учун керак? 
Ҳамкорликда ўқитиш, ўқувчининг ўрганиш жараёнини бойитади: 

Ўқувчилардаги мавжуд когнитив ахборотлар тўпламини яратилади. 

Ўқувчиларда материални ўрганишларида иштиёқ уйготади.

Ўқувчиларнинг ўз шахсий билимларини шакллантиришда кўмаклашилади. 

Қайта боғланиш орқали хатоликлар тузатилади 

Синфдан ташқари эришиладиган муваффақиятга зарурий ижтимоий ва гуруҳий
билимлар эришилади. 

Турли хил маданий ва ижтимоий гуруҳлар ўртасида ижобий ўзаро муносабат 
ўрнатилади. 

Ҳамкорликда ўқитишнинг техникаси ва тизими. 
Уч поғонали интервъю
Давра сухбати 
Рўйхат тузиш
Муаммолар ечишнинг тузилиши
Бир дақиқалик ишлар
Жуфтлик изоҳлари 
Муаммони жўнатиш 


14 
Бахолаш чизиғи ўтказиш.( ранжирования) 
Кам учрайдиган бирлик
Жамоа кутуви
Икки қисмли кундалик. 
“Тенгдош- Тенгдошга йўллайди “ методи. 
Сўровнома. 
Уч поғонали интеръю “музёрар” сифатида машғулот ёки тадбир бошланишида, жамоа 
аъзоларини бир- бирлари билан таништириш учун ёки ўқувчилар орасида ролларни
тақсимлаш, турли махсулот ва буюмлар билан чуқур танишиш мақсадида ишлатилиши 
мумкин.
Ўқитаётган ҳодимлар, ролларни тақсимлайдилар ёки ўқувчиларнинг ўзи, танлаш асосида
ролларни ижро қилиши мумкин. Ўқитаётган ҳодимлар интервъю саволларини ёки 
“топилиши ” керак бўлган ахборотни тарқатиб чиқишлари, ҳам мумкин.Мисол учун, Ўқувчи 
А, ўқувчи Б га бир неча дақиқа, вақт ичида саволлар беради ва диққат билан эшитиб
интервъю олади. Яна бир ишорадан сўнг, ҳар бир жуфтлик бошқа жуфтликка ўгирилади, 
ҳамда тўрт киишидан иборат кичик гуруҳ шакллантирилади. Гуруҳнинг ҳар – бир аъзоси
ўз партнёри тўғрисидаги энг қизиқ лавҳаларини ифодалаб, таништиради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling