Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА АХБОРОТ 
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Содиқов А. – ЖДПИ Доценти, Холбоева Г. – п.ф.н. Жиззах ВХТХҚТМОИ 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида таълим муассасаларинининг моддий-
техника ва ахборот базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнини илғор педагогик 
технологиялар билан таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар давлатимизнинг 
малакали кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий тараққиётини такомиллаштириш 
борасидаги муҳим қадамларидандир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Компьютерлаштиришни 
янада ривожлантириш ва ахборот-телекоммуникация технологияларини жорий этиш 
тўғрисида”ги 2002 йил 30 майдаги фармони ва уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “2002-2010 йилларда 
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури 
тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги 
“Ахборот-коммуникация 
технологиялари 
соҳасида 
кадрлар 
тайёрлаш 
тизимини 
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ – 91-сонли, 2005 йил 9 июлдаги “Ахборот-коммуникация 
технологияларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 
117-сонли, 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат таълими ахборот 
тармоғини яратиш тўғрисида”ги ПҚ – 191-сонли, 2006 йил 7 августдаги “Фан ва 
технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ - 436-сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни мувофиқлаштириш Давлат 
Қўмитасининг 
“2012–2020 
йилларга 
мўлжалланган 
Фан 
ва 
технологияларни 
ривожлантиришнинг устивор йўналишлари” тўғрисидаги Қарорларида юксак малакали 
баркамол авлод тарбиясида компьютер саводхонлигининг ўрни ва ролига махсус эътибор 
қаратилиши соҳа мутахассислари олдига қатор вазифаларни кўндаланг қилиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов шу йил 17 февралда “Юксак билимли ва интелектуал 
ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация 
қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида бўлиб ўтган халқаро Конференциянинг очилиш 


47 
маросимидаги нутқида масалага янада аниқлик киритиб шундай деган эди: “... фақат миллий 
ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замонавий 
билимларни, интелектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз 
олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига эришиш мумкин.”
Зеро, “ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг 
техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш” “Таълим тўғрисида”ги давлат 
Қонунида ҳам қатъий белгилаб қўйилган. Шунга кўра, ижтимоий жамият тараққиёти узлуксиз 
таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган умумий ўрта таълим мактабларида АКТ воситасида 
ўқитиш алоҳида ўрин тутади.
Таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда интерактив методлар, инновацион 
технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўкув жараёнида кўллашга бўлган 
қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу 
вақтгача анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган 
бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб, тахлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб 
чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим 
олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, 
йўналтирувчилик функциясини бажаради.
Бугунги кунда мамлакатимизда мутахассисларнинг илмий салоҳиятини бирлаштиришга 
имкониятлар етарли даражада. Фан-техниканинг ривожланиши билан инсон фаолияти 
чегараси ниҳоятда кенгайиб боряпти, янги технологиялар кириб келмоқда. Сифат 
ўзгаришлари шундан далолат берадики, эндиликда янги методикаларни талаб этадиган ва 
таълим жараёнининг ажралмас қисмига айланиб бораётган, унга ўзининг маълум 
хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, ахборотли, аудиовизуал, аудиал воситалар 
ҳам мавжуд бўлиб, улар замонавий педагогик технологияларни реал воқеликка айлантирди.
Замонавий педагогик технология бошқа соҳалардаги технологик жараёнлар билан 
узлуксиз бойиб боради ва анъанавий ўқув жараёнига, унинг самарасини оширишга таъсир 
кўрсатишнинг янги имкониятларини эгаллаб олади. Ўқув-тарбиявий жараённи 
технологиялаштириш тарихий воқелик ва жараёндир. Ахборотлаштириш бу жараёндаги 
инқилобий бурилиш ва унинг муҳим босқичидир. Оддий тил билан айтганда, таълим тизимида 
ахборот технологияси – бу “ўқувчи ёки талаба–компьютер” ўртасидаги мулоқотдир. 
Ахборотли технология педагогик технологиянинг таркибий қисми бўлиб, у таълим 
жараёнида техник воситаларнинг мукаммаллашган замонавий тури сифатида қўллана 
бошланди. Ҳозирги кунда АКТ барча мавжуд технологиялар ва хусусан, янги технологиялар 
орасида етакчи ўрин эгалламоқда. Шу боис яқин келажакда республикамиздаги мавжуд барча 
ўқув юртлари дастурли машиналар билан етарли даражада таъминлаш муаммоси пайдо бўлди. 
Шундагина ахборотли технология асосида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва 
бошқариш имконияти туғилади ва у ўқитувчининг яқин кўмакдошига айланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling