Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МАҚСАДЛИ БОШҚАРИШНИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МАҚСАДЛИ БОШҚАРИШНИ 
АХБОРОТЛАШТИРИШ 
Тўрақулов Х. – Халқаро педагогик таълим ва Турон фанлар академияси академиги – Жиззах 
Давлат педагогика институти профессори 
Уралов Қ. – Жиззах Давлат педагогика институти катта ўқитувчиси 
Инсоният тарихида бир неча бор “Ахборот инқилоблари” рўй бергани ҳеч кимга сир 
эмас. Фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ ахборотлар жамият тараққиётига сезиларли 
ижобий таъсир кўрсата олди. 
Умуман олганда, кишилик жамиятида ахборотлаштиришдаги туб бурилишлар қуйидаги 
учта йўналишда ахборотлаштиришларнинг мазмун – моҳиятини тубдан ўзгартириб юборди: 

ёзувнинг пайдо бўлиши; 

китоб босиб чиқаришни механизациялаштириш; 

ЭҲМ лар базасидаги фан ва техника инқилоби. 


48 
Бу учала ҳолатдаги ахборотлаштиришда қатъий чегара йўқ, бу жараён турмушимизнинг 
турли жабҳаларида, яъни бошқарувда, фанда, техникада, таълимда, тарбияда, иқтисодиётда, 
санъатда ва ижтимоий тараққиётнинг бошқа турли соҳаларида кенг тарқалмоқда. 
Мазкур мақолада ҳам таълим муассасалари фаолиятини бошқаришни ахборотлаштириш 
масаласининг ечими қаралади. 
Умуман олганда ахборотлаштириш жараёнларини ривожлантириш восита ва 
шароитларнинг бутун мажмуи бўлиб, тегишли техник базани яратиш; ташкилий – иқтисодий 
ислоҳотлар тамойил ва мезонларини ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи компьютерлаштиришга 
кенгроқ ёндашувни назарда тутади. Шу сабабли ҳам эндиги ҳаёт нафақат ахборотлар, ахборот 
технологиялари, балки ахборот тизимларини ҳам ишлаб чиқишни тақозо этиб қолди ва 
улардан билимлар базаси, вазифалар, мантиқий хулосаларни шакллантирувчи машина каби 
хизмат тизимларини ҳам ўз ичига олишини талаб этмоқда. 
Демак, инсониятнинг ахборот ишлаб чиқиши бўйича имкониятларини кучайтирувчи 
замонавий технологиялар, ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳияти сифатини ҳам 
белгилар экан ва бундай жараёнлар ахборотлаштириш саноатини мунтазам ривожлантиришни 
таъминловчи илмий – техник асос ҳамдир. 
Ахборот технологиялари жараёнларни бошқаришдаги асосий манба бўлиб ҳисобланади. 
Улар кириш маълумотларини, мавжуд маълумотларни тизим (қисм тизимларига ва керак 
пайтда айрим тизим элементларигача) ларга ажратиш ва қайта ишлаш ҳамда керакли 
мақсадлар бўйича қайта ишланган маълумотни узатиш алгоритмларини ўз ичига олади. Бу 
технологиядан жараёнларни бошқарув фаолиятида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот 
технологияларидан оқилона (рационал) фойдаланиш ходимлар меҳнати самарадорлигини 
оширади. 
Ахборот технологиялари асосида бошқарувни ташкил этиш қуйидаги вазифаларни ҳал 
этишнинг оптимал йўлини таъминлаб беради: 
- манба ва унда кечадиган жараён тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш; 
- жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам олиб бориш ва улар 
асосида оралиқ назоратлар олиб бориш; 
- ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва 
бошқаришга керакли тузатишлар кирита олиш шу кабилар. 
Бу бизнинг тадқиқотимиздаги қуйидаги йўналишларда ўз тасдиғини топди: 

умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари фаолияти мақсадларининг турлари ва 
уларнинг функционал вазифасини асослашга имконият яратилди; 

умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини бошқаришда мақсадни башорат қилиш ва 
уни амалга оширишнинг ўзаро боғлиқ, алоқадор бўлган жорийр ва оралиқ мақсадларини 
аниқлаш имкониятлари яратилди; 

умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини бошқаришда оптимал бўлган бошқарув 
қарорларини (эксперт тизимлар ёрдамида) танлаш мезонлари ва тамойилларини ишлаб 
чиқишга имкон яратил ди; 

табақалашган ёндашув асосида умумий ўрта таълим педагогларининг фаолиятини 
назорат қилиш (касбий профессиограмма, яъни, касбий компитентлик мезонлари ёрдамида) 
мақсадлари тизими аниқлаш модели ишлаб чиқилди; 

умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини мақсадли бошқаришнинг илмий – 
методик дастурий таъминоти шакллантирилди; 

умумий ўрта таълим мактабларини ривожлантириш дастурларининг муқобил 
моделлари ишлаб чиқилди; 

умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини мақсадли бошқаришнинг муқобил 
технологик харитаси ишлаб чиқилади ва амалиётга тадбиқ этилди. 
Булар таълим муассасалари фаолиятини мақсадли бошқаришнинг педагогик 
мақсадларини белгилаш ва улар кетма – кетлигини шакллантиришнинг педагогик асосларини 
шакллантиришда ҳамда таълим муассасалари фаолиятини мақсадли бошқаришда стратегик 


49 
қарорлар қабул қилишнинг педагогик шарт – шароитларини тайёрлашга мустаҳкам дидактик 
асос вазифасини бажарди. 
Тадқиқот муаммосини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, бошқарув 
функцияларининг барча асосий шакллари интеграцияси амалга ошириладиган, белгиланган 
вазифаларни самарали бошқаришни таъминловчи, янгиликларни кенгайтирувчи, 
ривожлантирувчи, қўллаб – қувватловчи, такомиллаштирувчи ва мувофиқлаштириш 
имкониятларини 
таъминловчи, 
янгиликлар 
билан 
бойитилган 
бошқарувни 
ахборотлаштиришни такомиллаштириб бориш зарур экан [1 - 5]. Булар умумий ўрта таълим 
мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда таълим муассасаларида ташкил 
этиладиган педагогик жараёнларнинг ахборотли – дастурий асосларини, педагогик жараён 
субъектлари фаолиятини оптималлаштириш учун зарурий мотивлар ва мотивлаштиришнинг 
аҳамиятини, умумий эҳтиёжларни ва мавжуд имкониятларни, субъектлар ўртасидаги 
муносабатларни ҳамда умумий манфаатларни, шунингдек, педагогик мақсадларни ўзига хос 
жиҳатларини инобатга олган ҳолда бошқарув фаолиятининг бош мезони ҳисобланаётган 
бошқарув қарорини шакллантириб олишда мустаҳкам – ташкилий – ахборот бўлимлигига 
доимо эътиборда бўлишликни талаб этади. 
Ушбу мавзуда олиб борган изланишларимиз қуйидагидек хулосаларни чиқаришга асос 
бўлди: 
1. Ҳар қандай бошқарув фаолиятида тадқиқот объектига мос ахборотларни тўплашни ва 
уларнинг истеъмолда фойдаланиши оптимал бошқарувда муҳим босқичдир ва у умуий ўрта 
таълим муассасалари фаолиятини оптимал бошқаришнинг бир асосий вариантини қўлга 
киритишни кафолатлайди. 
2. Умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини мақсадли бошқаришда ахборот 
технологияларидан фойдаланиб, билимлар банкини ташкил этиш лозим. Бунга сабаб 
билимлар банки умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини оптимал бошқаришда 
мустаҳкам интеллектуал дидактик асос бўла олади. 
3. Умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини мақсадли бошқаришда замонавий 
компьютерлардан фойдаланишга кучли эътибор қаратиш лозим. Бунга сабаб замонавий 
компьютерларга бошқарувдаги қарорлар қабул қилишни вариантив тарзда амалга оширишга 
кенг имкониятлар бор. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling