Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
Ўқув—тарбиявий жараённинг у ёки бу қисми билап алоқадорлиги бўйича
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ўзидан аввалгиларга муносабати асосида
1. Ўқув—тарбиявий жараённинг у ёки бу қисми билап алоқадорлиги бўйича:
— таълим мазмунида; — ўқув — тарбиявий жараённинг методикалари, технологиялари, шаклида, метод, усуллари, воситалари, услубларида; — ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этишда; — мактабни бошқариш тизимида; 2. Қайта тузиш ҳажми асосида: — алоҳида (локал, ягона бўлган) боғлиқ бўлмаган; — модулли (алохидалар тўплами), боғлиқ бўлган; — тизимли, бутун мактабни ўз ичига олувчи. 3. Фаолиятнинг инновацион имкониятлари асосида: — модификацион, оммавий амалиётда мавжуд бўлганни рационализациялаш, такомиллаштириш билан болиқ. — комбинаторлик, турли хил педагогик технологиялардан элементларни бирлаштиришга асосланган; — радикал, умуман янги, илгари қўлланилмаганни яратишга қаратилган. 4. Ўзидан аввалгиларга муносабати асосида: — ўрнини босувчи, эскириб қолгани ўрнига янги воситани киритишга асосланган; — алмашув фаолиятини якунлашга асосланган; — очиб берувчи, янгини ўзлаштиришга қаратилган; — эскисини киритиш, яъни эсдан чиққан эскисидан фойдаланиш. К.Ангеловски, Роджерс, Майле (АҚШ) Броинсуик, Болен (Франция), Найхоф, Марклунд (Англия), Н.Потконяк, М.Мандис (Югославия) ва бошқа тадқиқотчилар инновацион педагогик фаолиятни турларга ажратиш муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб борганлар. Бу ишларга қуйидаги мезонлар асосида инновацион педагогик фаолиятнинг турлари берилади: 1) тарқатилиши доирасита қараб: — таълим мазмунида; — ўқитиш ва тарбиялаш технологияларида; — таълимни бошқариш тизимларида; — экологик таълимда. 2) янгини амалга ошириш усулига қараб: — мунтазам, режалаштирилган, олдиндан тайёрланган; — тўсатдан, тайёргарликсиз, тасодифий; 3) новаторлик тадбирлари кенглиги ва чуқурлашишига қараб: — оммавий, фундаментал; — қисман, кичик, 4) янгининг юзага келиши характерига қараб: — ташқи, ўқитиш ва тарбиялаш шаклларига тааллуқли; — ички, ўтқитиш ва тарбиялашнинг мохиятига тааллуқли. Инновацион педагогик фаолият бўйича баъзи педагогик тадқиқотлар бу фаолиятни қуйидагиларга асосланиб турларга ажратади: 1. Янгилик амалга ошириладиган доирага алоқадор: •ўқитишнинг мазмуни ва тузилиши; •ўқитиш технологияси; •ўқитиш, дарс ўтиш ва билим бериш жараёнини ташкил этиш; 51 •ўқитиш воситалари; •ўқув тарбиявий жараённи бошқариш тизимига. 2. Янгилик киритишни амалга ошириш усулига қараб, бу қуйидагиларни ажратиб кўрсатишга имкон беради: •мунтазам, режалаштириш (кўзда тутилган), олдиндан ўйлаб олинган; •тўсатдан, тайёргарликсиз, тасодифий. 3. Инновациялар чуқурлиги ва тўлалигига қараб: •оммавий, катта, глобал, стратегик, муҳим, чуқур ва бошқалар; •кичик, майда, қисман ва бошқалар. 4. Инновацион фаолиятнинг боришига қараб: •ташқи (ўқитиш ва тарбиялашнинг ноанъанавий технологиялар, методлар, шакл ва воситалари. Ўқувчиларнинг ҳаёт тартиби бошқа ролининг, муассасанинг ишчан янги шароитлари ва бошқалар); •ички, маълум вақт давомида эришилган ўқитишнинг анча юқори натижаларини берувчи (билимлари сифати ва мустаҳкамлилиги, билимлар тизимини ўзлаштириш даражаси, ўрганиш ва тадқиқотчилик амалларининг, интегратив ва умумлаштирилган малакаларнинг шаклланганлиги). Л.Н.Седова, Е.В.Редькина, О.Т.Капичниковалар инновацион педагогик фаолиятга қуйидагича ёндашиб, улар инновацион педагогик фаолиятни қуйидагича тушунадилар: •шаклланаётган шахсга таъсир кўрсатиш шахсга йўналтирилган усулларини ташкил этиш; •ўқитиш ва тарбиялашнинг янги методлари, усул, шакл ва воситаларини ўзгартириш; •инновацион педагогик технологиялар асосида ўқитувчи ишлари тизимидан фойдаланиш; •инновацион таълим муассасаларининг фаолияти. Шундай қилиб, инновацион жараёнларнинг педагогик асосларини, уларнинг вазифалари, ривожланиш қонуниятларининг механизми ва уларни амалга ошириш технологияларини тахлил қилиш, ўқув жараёнини дунё стандартлари даражасида ва педагогик — психологик фанларнинг ютуқларини хисобга олиб ташкил этиш имконини беради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling