70
Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил
қилиш,
шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий
материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади. Замонавий
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг
илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш,
шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш
тизимини тубдан
такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда
дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни
ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув
юртларида айрим махсус фанларни, хусусан, техник ва халқаро мутахассисликлар бўйича
ўқитиш чет тилларда олиб бориш кўзда тутилган. Бу ўз навбатида олий таълим муассасасида
ягона ахборот муҳитини
шакллантириш, ахборотлар базасини яратиш ва ундан самарали
фойдаланиш, мутахассисликликка оид ўқув меъёрий ҳужжатларни
фанлар интеграцияси
асосида такомиллаштириш заруриятини туғдиради.
Интеграциялаш бизнинг тушунишимизча, фақат предметлар бўйича билимлараро
алоқадорлик нуқтаи
назаридан эмас, балки ўқитиш шакли ва усуллари технологияларини
интеграциялашни кўзда тутади. Шунинг учун ўқув фаолиятида қабул қилишнинг турлилигини
ҳисобга олиб, предметлар бўйича билимлар ва ўқитиш технологияларини
интеграциялаш
усулларини топиш ва қўллаш зарурдир.
Ўқитишда интеграцион жараёнларни олий таълим тизимида барча йўналишларда ва
барча фанларни ўрганишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Қуйида биз олий математиканинг
текисликда геометрия бўлимини ўрганишда интеграллашган ўқитишни кўрамиз.
Интеграллашган ўқитишда предметлараро боғланишлар кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: