Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


СИНФДАН ТАШҚАРИ ЎҚИШДА ПЕДАГОГИК ВА ИННОВАЦИОН


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

СИНФДАН ТАШҚАРИ ЎҚИШДА ПЕДАГОГИК ВА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ШАКЛЛАРИ ВА ЎҚИШГА МЕҲР СИНГДИРИШ 
Ахмедова Ш. – АВХТХҚТУМОИ “Табиий ва аниқ фанлар таълими” кафедраси 
“Информатика” фани ўқитувчиси 
Абиджанова Д. – Андижон вилояти Андижон тумани 28-умумтаълим мактаби, 
бошланғич синф ўқитувчиси 
Бошланғич синфларда синфдан ташқари ўқишга кичик ёшдаги ўқувчиларни она 
тилини пухта ўзлаштиришга тайёрлашнинг ажралмас қисми, таълим жараёнида уларни 
аҳлоқий-эстетик тарбиялашнинг муҳум воситаси сифатида қаралади. Синфдан ташқари 
ўқишнинг мақсади кичик ёшдаги ўқувчиларни болалар адабиёти ва халқ оғзаки ижодининг 
хилма-хил намуналари билан таништириш, уларда китобхонлик маданиятини тиклашдан
иборатдир. 
Синфдан ташқари ўқиш дастурининг мазмунига кўра таълимнинг ҳар бир босқичида 
икки-асосий бўлимга ажратилади. 
1-босқичда ўқиш доираси, яъни ўқитиладиган китоблар ва уларни қайси тартибда 
ўқиш билан таништириш юзасидан ўқувчиларга кўрсатма берилади. 
2-босқичда шу ўқув материаллари асосида билим, кўникма ва малакалар 
шакллантирилади. 
Умумий ўрта таълимнинг Давлат стандартлари ва ўқув дастурига кўра 1-синфда 
синфдан ташқари ўқиш машғулотларида савод ўргатиш дарсларида ҳосил қилинган кўникма 
ва малакалар асосида болаларнинг она ватан, истиқлол, миллий қадриятлар ҳақидаги 
тасаввурлари кенгайтирилади, бойитилади. 
Синфдан ташқари ўқиш 1-синфда ҳафтада 1 марта савод ўргатиш дарсларининг 20
дақиқасида болалар бадиий адабиёти билан таништирилади. Мақсад кичик ёшдаги болаларда 
китобга меҳр уйғотиш, мустақил уқувларини пайдо қилишдир. Асосан бу синф ўқувчиларига 
китоб билан муамола қилиш, китоб ўқиш қолидлари, китобни асраш,асар қҳрамонларининг 
ҳатти-ҳаракатларини кузатиш,ижобий тамонларни ўргамниш,образли қилиб қайта ҳикоя 
қилиб бериш, билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдир. Бу синф ўқувчилари учун 
асосан расмларга бой китоблар олинади. Ўқитувчи болаларнинг ҳис-туйғуларини ўстирадиган 
китобларни ўқиб бериш орқали мустақил мамлакатимиз, унинг гўзал шаҳарлари, қишлоқлари, 
миллий урф-одатлари, қадриятлари, ўтмиши, инсонларнинг орзу-истаклари билан 
таништиради. Уларда билимга ҳавас уйготади. 


64 
2-синфда ўқувчилар кичик ҳажмдаги асарларни ўқитувчининг ёрдами ва топширриги 
асосида мустақил ўқишга ўтадилар. Бу синфда 2 ҳафтада бир марта синфдан ташқари ўқиш 
дарлари ўтказилади. Она-Ватан ва ота-боболар жасорати, ўсимликлар, қушлар ҳамда 
ҳайвонлар ҳақидаги асарларини ўқитувчи топиб,танлаб ўқувчиларга ўқиш учун тавсия қилади. 
3 ва 4-синфларда синфдан ташқари ўқиш машғулотларида ўқувчиларнинг мустақил 
ўқишлари учун кишиларниниг ҳаёти, ёрқин тасвирлардан, уларнинг маънавий-аҳлоқий 
турмуш тарзи акс эттирилган бадиий ва илмий-оммобоп асарлар тавсия этилади. 3-4 
синфларда синфдан ташқари ўқиш дарслари икки ҳафтада бир марта ўтказилади. Бу 
синфларда ўқитувчи синф кутубхонасида керакли бўлган ўқувчилар ёшига мос китобларни
ўқиш дарслари икки ҳафтада бир марта ўтказилади. Бу синфларда ўқитувчи синф 
кутубхонасига керакли бўлган ўқувчилар ёшига мос китобларни тўплашни давом эттиради. 
Синфдан ташқари ўқиш бурчаги турлича безатиши мумкин. Бунда ўқитувчи ва ўқувчилар 
ҳамкорликда иш олиб борадилар. Бадиий ва илмий-оммабоп асарлар мустақил равишда ва 
изчил ўқиб борилсагина, ўқувчиларнинг дунёқарашларини кенгайтиришга, шакллантиришга 
хизмат қилади. Синфдан ташқари ўқиш болаларда эзгуликка муҳаббат, ёвузликка нафрат 
уйғотиш, боғланишли нутқни ўстириш, адабий-эстетик тафаккурларни юксалтиришга хизмат 
қилади. Болалар адабиёти аввало ўзининг қизиқарли мазмуни, бадиий образларнинг 
гўзаллиги, тилнинг ифодалилиги, шеърий сўзларнинг мусиқавийлиги билан болаларга қувонч 
баҳш этади. Айни вақтда у болаларга тарбиявий таъсир ҳам кўрсатади. Болалар адабиёти 
ўқувчиларга жонажон ўлка, табиятини, кишиларнинг меҳнати, ҳаёти, уларнинг қилаётган 
ишлари ва кўрсатаётган қаҳрамонликлари, болалар ҳаётидан олинган воқеликни, болаларнинг 
ўйинларини тушунишга ўргатади. 
Халқимимзнинг тарихи, унинг урф одатлари, моддий ва маънавий бойликлари, барча 
орзу истаклари йиллар давомида яратилган эртакларда сақланиб келмоқда. Кишилар ўз орзу 
ҳавасларини ёш авлодларда илдизларида кўришни истайдилар. Шу сабабдан ҳам ўқувчиларга
эртакларни ўқишга тавсия қилинади. Эртак ўқиган болалар қийинчиликни енгишга, ботир, 
жасур бўлишга интиладилар. Ўқувчилар ер юзидаги барча инсонларнинг мен бир бўлагиман, 
мен ўз халқимга қилаётган ишларим билан уларга муносиб бўлиб улғайишим керак 
десаларгина ўз халқини муносиб фарзандлари бўла оладилар. Эртаклар ёш авлодни ана шу 
руҳда тарбийлайдиган байналминал бадиий қуролдир. “Уч оғайни ботирлар”, “Зумрад ва 
Қиммат”, “Эгри ва Тўғри” каби бир қатор эртаклар ўқувчиларнинг севимли эртакларидир. 
Ўқувчилар бу эртаклардан киши ўз меҳнатига ишониб яшашни кераклигигини, бировнинг 
бойлигига ҳасад билан қарамаслик керак деган ҳаётий хулосаларни ўқитувчи ёрдамида 
тушиниб етадилар. “Ур тўқмоқ” эртагининг бола ҳарактерининг шаклланисида алоҳида ўрни 
бор: эртак яхшига-яхши, ёмонга-ёмон бўлиш керак деган муҳим қоидани ўртага ташлайди. 
Ҳақиқатдан ҳам халқимизнинг “Қайнар хумча”, “Очил дастурхон”ларини зўровонлик билан 
тортиб оладиган шахсларга нисбатан “Ур тўқмоқ”ларни ишлатиш зарурлигини уқтиради. 
Синфдан ташқари ўқиш машғулотлари ўқиш дарслари билан боғлаб олиб борилади. 
Ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлиги остида аввал мавзуга оид бир неча китоб билан танишсалар, 
сўнгра болаларнинг қизиқишларига яқин ҳар хил муаллифларнинг бир мавзуга доир 
китобларини мустақил танлаб олишга ўтадилар. Бунга асосан ўқитувчи ўқувчилар билан 
мактаб кутубхонасига, 3-4- синфлардан бошлаб туман ёки шаҳар кутубхонасига саёҳат 
уюштириб, болалар адабиёти билан мунтазам таништириб бораради. Шунингдек болалар 
газета ва журналлари ҳам ўқувчиларга эртак, ҳикоялар ўқишга ёрдам беради. Синфдан 
ташқари ўқиш дарслари, ўқиш самарадорлигини ижобий томонга таъсир қилишнинг энг қулай 
усулидир. Синфда ва синфдан ташқари ўқиш дарслари бошланғич синфларда ўтиладиган 
барча предмет дастурларининг бўлимлари билан бевосита боғлиқ. Ўқиш дарсларида ўтилган 
мавзулар асосида бадиий китоблар ахтариш, асар қаҳрамонларининг номларини ёзиш, уларни 
тасвирлаб бериш, ижодий расм ишлаш, фикрни якунлаш учун мос мақоллар ёд олиш ўқувчини 
ижод қилишга ундайди. Ҳар бир синфда синфдан ташқари ўқилган барча асарларни 
ўқувчиларга мос равишда бирор воқеани саҳналаштириш мумкин. Бу боладаги нутқни 
ривожлантиришга, луғат бойлигини оширишга ёрдам беради. Шунгдек саҳналаштирилган 


65 
асарни томоша қилган ўқувчиларнинг диққатилари ошиб хотираларида сақлаш қобилияти 
ўсади. Ҳатто саҳналаштириш ўқувчини ҳар томонлама йўналтиради, яъни актёрлик 
қобилиятини ривожлантиради, сухандонлик, режиссорлик каби касбларда илк тасаввурларни 
ўргата бошлайди. Асарни саҳналаштиришга даврида албатта ўқитувчи раҳбарлик қилади. 
Ўқувчилар ифодали ўқишлари ўқувчиларда завқ-шавқ уйғотиб китобга, бадиий асарга ҳавас, 
уни ўқиб ўрганишга интилиш уйғотади. Синфдан ташқари ўқиш дарсларида ўқитувчи 
ўқувчиларни болалар ёзувчилари ва шоирлар билан таништириб бориши лозим. 
Қ.Муҳаммадий, П.Мўмин, З.Диёр, А.Обиджон, Худойберди Тўғтабоев, Болтажон Содиқов 
каби ёзувчи ва шоирларнинг асарлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади. Шунинг учун ҳар 
бир мактаб, таълим муасссаси ўқувчилар ўртасида турли мавзуларда ижод аҳли бўлган шоир 
ва ёзувчилар билан учрашувлар ташкил этиб туришлари керак. Бундай учрашувлар 
ўқувчиларни ватанни мадҳ қилишга уни севиб ардоқлашга чақиради. Китобни, асарни қандай 
пайдо бўлишини, уни ҳурмат қилиш, асраб-авайлашни ўъргатади. Шундай қилиб бадиий 
адабиёт, болалар адабиёти воқеликни ҳаққоний акс эттириш, ёрқин образлар яратиш билан 
болаларда эстетик дид ва аҳлоқий сифатларни мужассамлаштради. Уларда ҳаёт гўзаллигини 
идрок этишга ўргатади. Сўз санъати бадиий асарда ўз ифодасини топади. Халқ бадиий сўзнинг 
ёш авлод тарбиясидаги куч-қудрати ва жозибасига қадим замонларданоқ эътибор бериб 
келинган. Бадиий сўз халқнинг барча маданий бойликларини абадийлаштирган. Бунинг учун 
эса ўқувчи албатта оғзаки халқ ижодни яқиндан ўрганиши лозим. Эртаклар-яхшиликка
етаклар деганларидай ўқувчи эртаклар билан танишар экан мард, жасур, ватанпарвар, 
меҳрибон бўлишга, топишмоқлар ўқир экан, топоғон, билимдон, зукко бўлишга интилади. Шу 
билан бир қаторда синфдан ташқари ўқиш дарсларини самарадорлигини ўстиришда 
“Синфдан ташқари ўқиш” бурчагини юритиш жуда катта аҳамиятга эга. Бу ишлар 
ўқувчиларнинг педагогик маҳоратига ва ижодкорлигига боғлиқдир. Дарсллар жараёнида 
ўзгарган халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар, тез айтишлардан фойдаланиб ўқувчиларнинг 
оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантииш, мустақил фикрлаш қобилиятларини ўстиришга эга 
бўладилар. Синфдан ташқари ўқишга раҳбарликнинг асосий формаси махсус синфдан 
ташқари ўқишсизлик даражаси дарслари ҳисобланади. Синфдан ташқари ўқишсизлик 
даражаси дарсининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, синфда ўқишсизлик даражаси 
дарсларидан принципиал фарқ қилади. Синфдан ташқари ўқиш дарслари эркин дарс 
ҳисобланади; бундай махсус дарсларда болаларнинг китобхонлик қизиқишлари, билим 
доираси, эстетик таассуроти, бадиий образларни идрок этиши, ижоди ривожланади; актив 
китобхонлар ушун зарур кўникма ва малакалар шаклланади. Синфдан ташқари ўқиш 
дарслари ўқувчиларнинг активлигини оширишга қаратилади, шунинг учун уларнинг
қурилиши жуда хилма – хил бўлади. Ҳар бир дарс ўқитувчи билан ўқувчининг ижоди 
ҳисобланади; дарсда қанчалик хилма – хилликка, ҳаётийликка эришилса, ўқитувчи ўз 
синфида шунчалик катта муваффақиятга эришади. Шуларга қарамай, синфдан ташқари
ўқишсизлик даражаси дарслари ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун маълум 
талабларга буйсунади. Ҳар бир дарсда болалар ўқиган китоблар ҳисобга олинади. Улар 
ўқиган ёки ўқиётган китобларини синфга олиб келиб кўрсатадилар, икки-уч ўқувчи ўқиган 
китоблари ҳақида қисқача гапириб беради. Ўқитувчи дарсда ўзаро фикр алмашиш ҳолати 
яратади, дарсдан ташқари вақтда ҳам фикр алмашиш давом этиши мумкин. Ҳар бир дарсда 
янги китоблар тавсия қилинади. Тавсия формалари турлича бўлиб, улар фикр алмашув, 
китобни кўрсатиб, тўғридан – тўғри тавсия қилиш, синфда кичик тематик ёки авторга
тегишли кўргазма ташкил этиш, ўқувчиларни қизиқтириш учун тавсия қилинадиган
китобдан бирор парчани ўқиб бериш, расм кўрсатиш, диапозитив ёки парчасини намойиш 
қилишдан иборат. Ҳар бир дарсда ўқувчилар ҳикоя, эртак, шеър ўқийдилар; ҳажми кичик 
асарни яхлит, ҳажми катта булса, икки – уш дарс давомида ўқийдилар, синфдаги барда 
ўқувчилар ўқиган китобидан бирор парчани ўқиб берадилар. Кўпроқ овоз чиқариб 
ўқийдилар, бундан ташқари, дарсда ичида ўқишдан ҳам, шеър ёдлашдан ҳам, ролларга бўлиб 
ўқишдан ҳам фойдаланилади.


66 
Синфдан ташқари берилган ўқиш дарслари, ўқувчиларни визуал(кўз хотирани), ақл-
заковати, хотирасини кўчайтириш виртуал кутубхоналардан ва АРМдан фойдаланишларни 
ўргатиш ҳам фойдалидир. Юқорида айтилганидек мультимедиа дарсликлар ва “Интернет” 
сайтларидан оқилона (kitob.uz ziyonet.uz fikr.uz - таълим порталидан) фойдаланилса, ҳар 
бир китобни ўқишда ва ўқиб ёдлашда кўникма бўлади деб ўйлаймиз. Инновация бу ҳозирги 
кунда долзарб масалалардан бири бўлиб, педагогларни олдига катта маъсулият қўйилган. Ҳар 
бир дарсларни қизиқтириб ўтиш, дарснинг мазмун-моҳиятини етказиб бериш ва 
мустаҳкамлаш педагогларни мехнатини ҳосилини кўриш АКТ, тақдимот(слайд)лардан 
фойдаланилса ижобий натижага эришади ва келажак авлодга керакли даражада она тили ва 
адабиёт фанларидан билимларини янада оширади, сўз бойлигини кўпайтиради. Ўқитувчи 
ҳозирги кунда “Компьютер саводҳонлиги”, “Интернет” тармоғида ишлашни билишлари шарт.
“Компьютер саводҳонлиги” мавзулари бўйича “MS Office” – “MS Word” матн мухаррири,
“MS Excel” жадвалли ва “MS Power Point” тақдимотлар яратиш дастурларида ишлашни 
билишлари керак. “Интернет” тармоғида эса броузер, сайт, веб-саҳифа, домен, гипперсылка, 
электрон почта(логин, парол) тушунчаларига эга бўлишлари керак. Ўзини фани бўйича сайт 
яратиш дастурларини ўзлаштириш керак ва сайт яратиб, керакли маълумотларни юклаш ва 
тортиб олиш кўникмасини бажаришни билишлари керак. «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»да кадрлар тайёрлаш тизимига ва уларнинг салоҳиятини мамлакатимиз ижтимоий-
иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эътиёжларидан, фан, маданият, техника 
ҳамда технологияларининг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуришга 
сарфлайдиган мутахассислар даражасига кўтариш назарда тутилади.
Жаҳонда информатика ва ахборот технологиялари жадал суръатлар билан ривожланиб, 
такомиллашиб бораётган соҳадир. Умумий ўрта таълимда “Информатика ва ҳисоблаш 
техникаси асослари” фанининг ўқитилишидан асосий мақсад: ўқитувчиларга ахборотларни 
қайта ишлаш технологиялари, улардан фойдаланиш жараёнлари ҳақида пухта билим бериш, 
ўқув ва кейинги иш фаолиятларида компютерлардан оқилона фойдаланиш кўникма ҳамда 
малакаларини оширишдан, шунингдек, янги ахборот технологияларининг мамлакат 
тараққиётига қўшадиган хиссаси тўғрисида тасаввур қилишдан иборатдир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling