БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИНТЕРФАОЛ ДАРСЛАР ОЛИБ БОРИШ
МАҲОРАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Олимов Т. – БухМОИ ўқитувчиси.
Эргашева Г. – СамМОИ ўқитувчиси.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, мактаб таълимини
такомиллаштиришнинг Давлат умуммиллий дастурининг сўнги босқичи бошланди.
Республикамиз таълимида сифат ва самарадорликни таъмин этишда маъсулиятли давр
бошланди. Президентимиз И.А.Каримов сўзи билан айтганда таълимимизда ижобий
маънодаги “портлаш эффекти” содир бўладиган давр бошланди. Мактабларимиз
дарсликларининг янги авлоди, модернизация қилинган дастурлар, тажриба – синовлардан
ўтган, такомиллаштирилган стандартлар билан таъминланди.
Мактабларнинг моддий базаси мустаҳкамланмоқда. Янги мактабларни қуриш,
реконструкция қилиш, жорий ва капитал таъмирлаш, замонавий асбоб – ускуналар, техника
воситалари билан таъминлаш, компютерлаштириш, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ижтимоий
ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш ишлари дастурлар, режалар асосида олиб
борилмоқда.
Мактабларнинг моддий базаси қанча ривожланмасин, дарслик, дастур, стандартлар
такомиллаштирилмасин, ўқувчига пухта ва чуқур билим бериш, уни эркин ва ижодий
фикрлашга ўргатиш бугунги битирувчи ўқитувчининг касбий маҳорати, билимдонлиги,
замонавий дарсларни, илғор технологияларни қай даражада ўзлаштирганлиги, интерфаол
дарсларни ташкил эта олиш кўникма, малакаларига боғланиб қолаверади.
Умуман бугунги педагогик олий таълим битирувчиси янгича шароитда, янгича
усулларни қўллаб дарсни ташкил эта оладими?
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бошланғич таълим тизимига
малакали ўқитувчиларни жалб этиш ушбу босқичда таълим сифати ва самарадорлигини
таъминлашга йўналтирилган чора – тадбирлардан бири эканлигига эътиборни қаратиб,
қуйидагиларни таъкидлайди: “... боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти шаклланадиган
бошланғич синфларга етук, энг тажрибали мураббийлар бириктириб қўйилишини оддий
мантиқнинг ўзи талаб этади”.
Таълим сифати ва самарадорлигини таъминловчи омиллардан бўлган инновацион
технология, янги педагогик технология, жумладан интерфаол таълимни ўқув жараёнига жорий
этиш шу куннинг заруриятига айланмоқда.
Бу эса ўз навбатида, таълим жараёнини инсонпарварлаштириш, либерилизация қилиш
(эркинлаштириш), демократлаштириш, болага дўстона муносабатда бўлиш, ҳамкорлик ва
ҳамижодкорликда ташкил этишни тақозо этмоқда.
Қисқа қилиб айтганда, ўқув жараёни марказида ўқувчи бўлмоғи лозим. Ўқув жараёни
ўқувчига қаратилган ва йўналтирилган бўлиши талаб этилмоқда.
Шахсга қаратилган таълим ўқувчининг ўқув – билув меҳнатини ташкил этишни
ҳаракатлантирувчи, қизиқиш, хоҳиш, талаб – истакларни рўёбга чиқарувчи куч бўлиб хизмат
қилади. Яъни таълим жараёнига индивидуал ёндашув деганда нимани тушуниш керак?
Ўқувчи шахсига қаратилган таълим:
Do'stlaringiz bilan baham: |