Мазкур моделда ижтимоий буюртмачилар ҳамда таълим жараёнининг барча
иштирокчилари таълим сифатини баҳолаш жараёнида иштирок этадилар. Энг муҳими бу
жараёнда қайта алоқа мавжуд бўлиб, таълим-тарбия самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.
Таълим сифатини баҳолаш тамойиллари сифатида ҳаққонийлик ва объективлик,
ўқувчиларнинг психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олиш, ошкоралик, аниқлик,
тенглик, илмий-методик асосланганлик кабилар киради.
Таълим сифатини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Шундан келиб чиққан
ҳолда таълим сифати мониторингини қуйидаги тартибда амалга ошириш лозим:
1. Таълим сифати мониторинги амалга ошириш учун ишчи гуруҳи, назорат
материалларини тайёрлаш учун ижодий гуруҳ шакллантириш ҳамда улар учун ўқувлар ташкил
этиш;
2. Мониторинг ўтказиш мақсадлари, тартиби, фойдаланиладиган методларни белгилаб
олиш;
3. Бошланғич таълимнинг ДТС ва ўқув дастурларига тўлиқ мос келадиган назорат
материалларини тайёрлаш. Назорат материаллари ўқувчиларнинг турли типдаги маълумотлар
билан ишлаш, мантиқий фикрлаш, турли маълумотларни қиёслаш, умумлаштириш, хулоса
чиқариш кўникмаларини шаклланган даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.
4. Бевосита таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш учун ўқувчилар,
ўқитувчилар, мактаб маъмурияти ва ота-оналар учун сўровномлар тайёрланади. Мазкур
Умумий ўрта таълим тизими таълим сифатини
мониторинги модели
ИЧКИ
Мактаб маъмурияти
Мактабнинг мониторинг гурухи
Ўқитувчилар ва ўқувчилар
Ота-оналар вакиллари
ТАШҚИ
Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими
ҳудудий бошқармалари, Ўрта махсус, касб
ҳунар таълими тизими, ДТМ
вакиллари
Жамоатчилик вакиллари
МАҚСАД
Умумий ўрта таълим сифати кўрсатгичлари тизими
Принцип
Параметр Кўрсатгич Кўрсатгич мезонлари (ўлчов)
Сифат
кўрсатгичлар
Do'stlaringiz bilan baham: |