Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
Иккинчидан ўқитувчиларнинг педагогик ўзини ривожлантириш фаолияти улар томонидан педагогик қадриятлар, ижодкорлик, изланувчанлик фаолиятини мустақил эгаллашга йўналтирган ҳолда ўқитувчиларнинг дарс жараёнини педагогик технологиялар асосида самарали ташкил этиш зарурлигини онгларида фаоллиштирган ҳолда дарсларга олдиндан пухта тайёргарлик кўришлари шарт; Учинчидан таълим муассасалари раҳбарлари ва жамоаси инновацион педагогик жараёнларни олдиндан режалаштиришлари, таълим инновациявий таълим муҳитни вужудга келтириш чораларини кўришлари лозим; Тўртинчидан таълим муассасаси раҳбари ва педагогларига педагогик инновацияларни татбиқ этишни объектив баҳолаш имконини яратишлари шарт; Бешинчидан педагогик жамоада ўқитувчиларнинг илмий-методик тайёргарлигини ривожлантириш, касбий фаолиятини инновацион педагогик жараёнларга йўналтириш, уларни педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш, татбиқ этиш ва оммалаштириш жараёнларига жалб этишда узлуксиз методик фаолиятни самарали йўлга қўйиш зарур. ТАЪЛИМ СИФАТИ МОНИТОРИНГИ ЖАРАЁНИДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ Вахобов М. – Халқ таълими вазирлиги Таълим стандартларини такомиллаштириш ва илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўлими бошлиғи Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш каби мақсадлардан иборат бўлган ўз тараққиёт йўлини аниқ белгилаб олди. Шу йўлда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида аввало инсон омили, унинг манфаатлари устувор ўринга эга бўлиб келмоқда. Жисмонан соғлом, маънавий етук, юксак интеллектуал салоҳият, замонавий билимларга эга, мустақил фикрлайдиган, келажакка ишонч билан қарайдиган баркамол авлодни тарбиялаш ҳақида ғамхўрлик қилиш ушбу сиёсатнинг устувор йўналишидир. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисидаги” Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазиpлаp Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандаpтлаpини ишлаб чиқиш ва жоpий этиш тўғpисида”ги 5-сонли Қарорида Давлат таълим стандартлари кадpлаp тайёpлаш сифатига, таълим мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблаpни, таълим олувчилаp тайёpгаpлигининг заpуp ва етаpлича даpажасини ҳамда таълим муассасалаpини битиpувчилаpга нисбатан қўйиладиган малака талаблаpини, ўқув юкламасининг заpуp ҳажмини, таълим муассасалаpи фаолиятини ва кадpлаp тайёpлаш сифатини баҳолаш таpтиби ва механизмини белгилаши кўрсатилган. Бугунги кунда дунёнинг ривожланган давлатларида таълим-тарбия жараёнининг натижасини қиёсий таққослаш, ўқувчилар билимининг ривожланиш динамикасини ҳамда таълим сифатини мунтазам таҳлил қилиб бориш мақсадида мониторинг жараёнини амалга ошириш методологияси ва технологиялари ҳамда халқаро тадқиқотлар такомиллашиб бормоқда. Мазкур тадқиқотларга Математика ва табиий фанлар сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқот TIMSS (Third International Mathematics Science Study) ёки 15 ёшли болаларнинг ҳаётий кўникмаларни эгаллаганлигини ўрганишга қаратилган PISA (Programme for International Student Assessment), PIRLS, Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси IEA (International Association of Evaluation of Educational Achievements), Таълимни баҳолаш хизмати ЕТS 6 (Educational Testing Service) ва бошқалар киради. Ўзбекистонда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб таълим тизимини тубдан модернизациялаш ва ислоҳ этиш, таълим-тарбия сифати ва ўқитиш самарадорлигини ошириш билан биргаликда таълим сифати мониторинги механизми ҳам такомиллашиб бормоқда. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИСЕФ болалар ташкилоти билан ҳамкорликдаги “Таълим сифати ва параметрларини ишлаб чиқиш” ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги 2007-2013 йилларда амалга оширилган “Мактаб таълимини ривожлантириш” лойиҳалари доирасида дастлабки тажриба-синов ишлари амалга оширилди. Ўқувчиларни умумтаълим фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини ривожлантириш кўп жиҳатдан уларни билимларини адолатли ва холис баҳолаш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантирилишига боғлиқ. Мазкур жараён эса “Таълим сифати мониторинги” орқали амалга оширилади. Халқ таълими тизимида Таълим сифати мониторинги тўрт босқичда амалга оширилади. Мазкур механизм ўқувчиларнинг таълим тайёргарлик даражасининг Давлат таълим стандартлари талабларига мослигини аниқлашдан иборат. Республика миқёсида таълим сифати мониторинги жараёни Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқув йили давомида икки марта (биринчи ярим йиллик ва ўқув йили якунида) амалга оширилади. Тошкент шаҳри ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлимлари томонидан ўқув йили давомида икки марта (иккинчи ва учинчи ч якунида) таълим сифати мониторинги жараёни амалга оширилади ҳамда мониторинг жараёни билан шу ҳудудда жойлашган мактабларнинг 30% қамраб олинади. Туман (шаҳар) миқёсида таълим сифати мониторинги жараёни Таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман(шаҳар) бўлимлари Давлат таълим стандартлари мониторинги жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳлари томонидан ўқув йили давомида уч марта (иккинчи, учинчи ва тўртинчи ч якунида) амалга оширилади ҳамда ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг 60% қамраб олинади. Умумтаълим мактабларида мониторинг жараёни мактаб мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади ҳамда барча синфлар ва барча фанлар қамраб олинади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling