Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўкувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Хулқ-атвор объективлашиши (англаб етилиши) тамойили


Download 98.92 Kb.
bet4/29
Sana30.04.2023
Hajmi98.92 Kb.
#1402936
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
psixologik treninglar ishlanmasi

Хулқ-атвор объективлашиши (англаб етилиши) тамойили.
Машқлар давомида иштирокчилар хулқ-атвори импульсивликдан объективлик даражасига ўтади ва тренинг давомида ўзгаришлар киритиш имконини беради. Хулқ-атвор обьективлигининг универсал воситаси сифатида акс алоқа ҳисобланади. Гуруҳдаги акс алоқани юзага келишини таъминлаш тренернинг масъулиятидир.
Шериклик (Субъект-субъектлик) мулоқоти тамойили.
Шериклик, ёки субъект-субъектлик мулоқоти бошқалар манфаати, улар ҳиссиётлари, ҳис-туйғулари, қайғулари, бошқа инсоннинг шахсий қадр қиммати деб тан олинади. Ушбу нинг қўлланилиши гуруҳда ишонч, очиқлик иқлимини яратади.
Юқоридаги тамойиллардан ташқари, тренингнинг самарали бўлиши маълум бир жиҳатдан тренернинг специфик принципларига ҳам боғлиқдир.
Тренер ҳар доим тренинг ўтказишга киришишдан аввал ўзига: Мен қандай мақсадга эришмоқчиман?
Мен нима учун шу мақсадга эришмоқчиман?
Мен қандай воситалар билан унга эришмоқчиман? каби саволларини бериши лозим.
Бу саволларга жавобни тренерга гуруҳ билан ишлаш давомида диагностик тадқиқотлар очиб беради.

9
Тренер иш режасининг мундарижаси, гуруҳнинг ривожланиш ва иноқлик даражаси, муносабатлар характери, гуруҳдаги ҳар бир иштирокчининг ҳолати, унинг ўзига ва бошқаларга нисбатан муносабати, тренингга нисбатан муносабати, тренернинг ўзининг муносабати кабилар диагностика объекти бўлиб ҳисобланади.


Топшириқнинг амалга оширилишида биринчи қадам методик (қадам) қўлланманинг тўғри танланишидир. Энг кўп қўлланиладигани, гуруҳий дискуссиялар, ролли ўйинлар, психодрамма ва унинг модификацияси ҳисобланади.
Методик қўлланмаларнинг танланиши қуйидаги омилларга боғлиқдир:
Тренинг мундарижаси. Гуруҳнинг ўзига хослиги. Ҳолатларнинг ўзига хослиги. Тренернинг имкониятлари.

Тренингда психогимнастика.
Биз «психогимнастика» сўзига эътиборимизни қаратамиз. Бу тушунча ўз ичига кўплаб турдаги машқларни: Ёзма, оғзаки, вербал, новербал машқларни олади. Улар унча катта бўлмаган 2-3 кишидан иборат бўлган ёки барча иштирокчилар билан олиб борилади.

Download 98.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling