132
6-гуруҳга вазифа:Обрўга эга бўлишлик қобилиятини
тушунтириб
беринг.
7-гуруҳга вазифа: Коммуникатив қобилиятни тушунтириб беринг.
8-гуруҳга вазифа:Диққатни тақсимлаш қобилиятни тушунтириб
беринг.
9-гуруҳга вазифа:Келажакни кўра билиш қобилиятни тушунтириб
беринг.
10-гуруҳга вазифа:Конструктив қобилиятни тушунтириб беринг.
3. Кичик гуруҳлар вазифани бажаришга киришадилар. Материални
ўрганишга ва тақдимотга тайёргарликка 5 дақиқа вақт берилади.
4. Таълим берувчи томонидан аниқ кўрсатмалар
берилади ва
йўналтириб турилади.
5. Ҳар бир кичик гуруҳга 5 дақиқадан вақт ажратилади ва тақдимот
қилинади.
6. Ҳар бир тақдимотдан сўнг савол-жавоблар ва муҳокама бўлиб
ўтади.
Педагогик техника.Ҳар бир педагог ўзига
хос индивидиуал-
психологик хислатларга эга бўладилар. Улардан баъзилари ҳаракатчанроқ,
бошқалари сусткашроқ,
баъзилари талабчан, бошқалари юмшоқроқ
бўладилар. Бу хусусиятларнинг ҳаммаси жуда яхши хусусиятлар бўлиб,
улардан фойдаланишнинг аҳамияти катта. Бундан “педагогга ҳис-туйғулар,
эмоциялар ёт нарса бўлиши керак”, деган маъно келиб чиқмайди, аксинча
у қувонишни ҳам, ғазабланиши ҳам, қайғуга тушиши ҳам, хафа бўлиши
ҳам мумкин ва лозим. Бу ерда гап педагогнинг қандайдир бир анжозадаги
(қолипдаги) шахсга тенглаштириш зарурлиги тўғрисида эмас, балки унинг
ўз индивидуал сифатларидан усталик билан фойдаланиши, ўзида шахснинг
зарур
хислатларни таркиб топтириши, ўз камчиликларига барҳам
бериши
тўғрисида боради.
Do'stlaringiz bilan baham: