131
Шунингдек замонавий таълим берувчи ўзида ақли донишлик
қобилияти, иймон- эътиқодга, фаол ҳаётий позицияга йўналтириш
қобилияти
ва
ташаббусга,
ижодга
илҳомлантириш
каби
қобилиятлари бўлиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.
Педагогик қобилиятларни ҳар томонлама ўрганиш қобилиятлар
шахснинг ақл-идроки, ҳис-туйғуси ва ирода сифатларнинг намоён
бўлишидан иборат эканлигини кўрсатади.
Педагогик қобилиятлар характер хислатлари билан боғланган.
Уюшқоқлик, қатъийлик, ҳаққонийлик педагогик
фаолият даражасини
орттиришга олиб келади, аксинча, уюшмаганлик, кўнгилчанлик,
адолатсизлик педагог фаолияти натижаларини пасайтиради.
1-ТОПШИРИҚ.
Ушбу мавзунинг амалий машғулотида “Кичик гуруҳларда ишлаш”
методидан фойдаланилади.
“Кичик гуруҳларда ишлаш”
методи - таълим олувчиларни
фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув
материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган
дарсдаги ижодий иш. Ушбу метод қўлланилганда таълим олувчи кичик
гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида
бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки
таълим берувчи бир вақтнинг ўзида барча
таълим олувчиларни мавзуга
жалб эта олади ва баҳолай олади. Қуйида “Кичик гуруҳларда ишлаш”
методининг тузилмаси келтирилган.
“Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг босқичлари қуйидагилардан
иборат:
1. Фаолият йўналиши аниқланади. Мавзу бўйича педагогик қобилият
турлари тўғрисида маълумот берилган тарқатма материаллар белгиланади.
2. 10 та кичик гуруҳлар белгиланади. Таълим олувчилар гуруҳларга 2-
3 кишидан бўлинишлари мумкин.
Ҳар бир кичик гуруҳга биттадан педагогик қобилият тўғрисида
маълумот берилган тарқатма материал берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: