Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Педагогик қобилият ва педагогик техника
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қобилиятлар
3. Педагогик қобилият ва педагогик техника. Қобилият ўқитувчининг индивидуал имкониятларини характерлайди. Қобилият шахснинг ҳам умумий, ҳам махсус ривожланишида тезроқ силжиб боришини, унинг ижрочилик ва ижодкорлик фаолиятларида энг юқори натижаларга эришишини таъминлайди. Қобилиятли киши мутахассисликни тез эгаллай олади ва юқори маҳоратга эришади ҳамда ишлаб чиқариш, фан ёки маданиятга янгилик кирита олади. Педагогик қобилиятлар, деб аталадиган қобилиятлар таълим берувчининг ақлий, эмоционал–иродавий жиҳатларини, ташкилотчилиги, билимдонлиги ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини ҳамда яхлит бир бутунлик касб этишини ифодалайди. Психологияда қобилиятларга шундай таъриф берилади: Қобилиятлар- шахснинг мазкур фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидиуал- психологик хусусиятдир. Педагогик психологияда таълим берувчилик фаолиятида педагогик қобилиятларнинг тутган ўрнини илмий изоҳлаб беришга оид самарали тадқиқотлар олиб борилади. Йирик психолог С.Л.Рубинштейн таъкидлаб ўтганидек, педагогик жараён таълим берувчи- таълим берувчининг фаолияти тариқасида ривожланувчи бола шахсини шакллантиради, бу эса педагогнинг тарбияланувчи фаолиятига нақадар раҳбарлик қилишга ёки аксинча, унга эҳтиёж сезмаслигига боғлиқ. Бола шахснинг ривожланишида таълим берувчининг роли бениҳоя муҳимдир, чунки у таълим ва тарбия жароёнинг ташкилотчиси вазифасини бажаради. Шу боис, ҳозирги шароитда таълим берувчининг ташкилотчилик қобилиятига нисбатан юксак талаб қўйилади, шунинг учун ижтимоий- тарихий тажрибаларнинг бойлиги эҳтиёжлар кўламини ортишига бевосита боғлиқ. 70-80 йилларда таълим берувчининг характер хислатлари, педагогик қобилиятлари, унда таълим берувчилик маҳоратини таркиб топтириш шартлари чуқур ўрганилди. Тадқиқотчи А.И. Щербаков фикрига кўра, педагогик фаолият- бу 128 таълим берувчи олдига жиддий талаблар қўядиган мураккаб психологик актдир. Педагогик фаолият таълим берувчини чуқур ва пухта билимга, педагогик қобилиятига, мустаҳкам характерга, юксак маънавиятга эга бўлишини тақазо қилади. И.А.Щербаков таълим берувчи шахси 6 та касбий- таркибий қисмдан иборат эканлигини таъкидлайди: 1. Юксак савиядаги билим ва маданият 2. Йўналишнинг аниқ ифодаланганлиги. 3. Юксак ахлоқий ҳисларнинг мавжудлиги. 4. Юқори даражада юзага келувчи фаоллик ва барқарор мустақиллик. 5. Қатъий ва силлиқ характер. 6. Педагогик қобилиятлар. Педагогика ва психология соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотларга асосланиб, таълим берувчининг педагогик қобилиятларини қўйидагича классификация қилиш мумкин: 1. Дидактик қобилият. 2. Академик қобилият. 3. Перцептив қобилият. 4. Нутқий қобилият. 5. Ташкилотчилик қобилияти. 6. Обрўга эгалик қобилиятлари. 7. Комуникатив қобилият. 8. Диққатни тақсимлаш қобилияти. 9. Келажакни кўра билиш қобилияти. 10.Конструктив қобилият. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling