Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Бошланғич таълим –“сёгакко” 
Бошланғич мактаб таълимнинг илк 6 йилини қамраб олади ва унинг 
асосий қисми ҳисобланади. Японияда мактабга 6 ёшдан борилади. 
Бошланғич мактабга 6 ёшдаги япон болаларнинг 99% қатнайди. 99% 
япон бошланғич мактаблари давлат тасарруфида, 1% - хусусий. Ўқув 
режасига япон тили, гуманитар фанлар, арифметика кабилар киради. 
Санъат ва ҳунар (япон хусни хати), мусиқа, уй хўжалигини юритиш, 
жисмоний 
тарбия, 
ахлоқий 
одобнома 
академик 
предметлар 
ҳисобланмайди.
Японияда бошланғич таълим мажбурий ва бепул бўлиб, машғулотлар 
апрель ойида бошланади. Ўқув йили 3та чорак-триместрга бўлинади.
1-чорак-6 апрелдан-20 июлгача давом этади, кейин ёзги таътил 
бошланади. 1-сентябрдан 2-триместр бошланади ва 26 декабргача 
давом этади. 26-декабрдан 7-январгача қишли таътил бўлади. Охирги 
3-триместр 7-январдан 25-мартгача давом этади. 25-мартдан 6-
апрелгача баҳорги таътил бўлади. Шу пайтда таълим олувчилар 
синфдан синфга кўчади. Чорак-триместрларнинг бошланиши ва 
тугалланиши турли мактабларда турли саналарга тўғри келиши мумкин. 
Таътил пайтида таълим олувчилар уй вазифаларини оладилар. Баъзан 
таътил пайтида ҳам, агар триместрда яхши ўқимаган бўлса, махсус 
курсларда ўқийдилар. Японияда ўқиш 6 кунлик, лекин ҳар 2-шанба дам 
олиш куни ҳисобланади. Мактабларда ўқитиш дастури ўзгарувчан, лекин 
Таълим вазирлиги тасдиқлаган стандартларга асосланади. Бошланғич 
таълимни молиялаштириш, педагоглар билан таъминлаш, мактаб 
дастурларини яратиш маҳаллий ҳокимият зиммасида.
Бошланғич таълимда болалар давлат ҳисобидаги 1945 канджи 
иероглифдан 1006тасини ёд олиши керак.
Бошланғич таълим “сёгакко”қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
-таълим олувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанига, ўз 
қадриятларига ҳурмат ҳиссини ўргатиш;
-таълим олувчиларни халқаро хамкорлик руҳида тарбиялаш;
-она тилидан тўғри фойдаланиш;
-иқтисодий тарбия бериш;
-баркамол шахсни тарбиялаш.


96 
Ўқув мақсадларига аниқ ўқув фанлари бўйича ўқув режалари ва 
дастурларни тайёрлаш орқали эришилади. Бошланғич мактабда япон тили 
жамиятшунослик, табииёт, мусиқа, расм ва ҳунар, уй ижодиёти, этика каби 
фанлар ўқитилади, жисмоний тарбия билан шуғулланадилар. Шунингдек 
“махсус фаолият” фани ҳам ўқитилади, унга клуб ишлари, мажлислар
спорт тадбирлари, саёҳатлар, байрамлар ва б. киради. Кам таъминланган 
оилаларнинг болалари мактаб нонушталари, турли хизмат ва саёҳатларга 
пул тўлаш учун дотация оладилар. Ота-оналар фарзандларини ўз 
туманларида жойлашган мактабга боришини истамасалар, хусусий пуллик 
таълим муассасасига беришлари мумкин, лекин бу мактабларга жуда 
қийин танлов орқали қабул қилинади.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling