Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Японияда ўрта ва юқори мактаб тизими


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Японияда ўрта ва юқори мактаб тизими.
Кичик ўрта мактаб-тюгакко. 
Бошланғич мактабни тугатган таълим олувчи ўқишни кичик ўрта 
мактабда 
давом 
эттириши 
лозим. 
Япон 
тили, 
математика, 
жамиятшунослик, этика, табииёт, мусиқа, санъат, махсус фаолият
жисмоний тарбия, техник маҳорат ва уй хўжалигини юритиш каби 
мажбурий фанлардан ташқари таълим олувчилар чет тили, қишлоқ 
хўжалиги ёки математикадан чуқурлаштирилган курс каби фанларни 
танлашлари мумкин. 
Кичик ўрта мактаб 3та синф 7,8,9-синфларни ўз ичига олади ва 
мажбурий таълимнинг охирги босқичи бўлиб ҳисобланади. Таълим 
олувчилар ёши 12дан 15 ёшгача бўлади. Худди бошланғич мактабдагидай, 
ўрта мактабнинг асосий қисми давлат тасарруфида, 5% хусусий. 2001 йил 
апрелдан бошлаб инглиз тили мажбурий фан бўлиб ҳисобланади. 
Кўпчилик таълим олувчилар битта ёки бир неча мактаб тўгараклари, 
қизиқишлари бўйича клубларга қатнашадилар. Бу дарсдан кейин соат 
18:00гача иш кунлари, дам олиш кунлари эрталабки вақтни эгаллайди.
Кичик ўрта мактабда ўтиладиган фанлар қаторига инглиз тили, бир 
неча танлов фанлар киради. Бу фанларнинг таркиби мактабларга боғлиқ. 
Энг қийин фанлар математика ва япон тили ҳисобланади.
Японликлар фарзандларининг энг яхши, юқори таълим олишини жуда 
ҳоҳлайдилар. Таълимга бундай катта эътибор “дзюку” мактабларининг 
яратилишига асос бўлди. “Дзюку” -нуфузли ўқув муассасаларига 
тайёрловчи махсус кечки мактаблардир. Бундай мактабларнинг аналоги 
XVIII асрда япон черковида пайдо бўлган, ҳозирги кунда дзюкулар сони 
100 мингдан ошиқ.
“Кичик дзюку” лар 5-6 таълим олувчидан иборат бўлиб, педагогнинг 
уйида шуғулланади. “Катта дзюку”лар 5 минггача таълим олувчиларни 


97 
йиғади. Ўқиш бу мактабларда соат 16:50дан 20:50гача давом этади, 
дарслар душанбадан жумагача бўлади, ҳафталик назоратни одатда 
якшанба эрталабгача белгилашади.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling