136
Ишнинг мақсади:
Машғулот жараёнида тингловчилар педагогик технологиянинг
таркибий қисми ҳисобланган таълим
методларидан фойдаланиш
йўлларини ўрганадилар.
Ушбу амалий иш давомида қуйидаги мавзулар бўйича маълумотлар
ёритилади:
1. Интерфаол методлар турлари.
2. Таълим жараёнида интерфаол методлардан фойдаланиш.
1. Интерфаол методлар турлари
“БЛИЦ ЎЙИН” МЕТОДИ
“Блиц” ўйин- таълим олувчиларни ҳаракат кема-
кетлигини тўғри
ташкил этишга, мантиқий фикрлашга,
ўрганаётган
предмети
асосида
кўп,
хилма-хил
маълумотлардан
кераклигини
танлаб
олишни
ўргатишга
қаратилган методдир. Ушбу методни
амалга ошириш тартиби
кўйидагича: Ҳар бир таълим олувчига алоҳида -алоҳида тарқатма
материаллар берилади, улар берилган материални ўрганиб чиқади.
Материалдаги
“якка баҳо” бўлимига берилган ҳаракатлардан қайси бири
биринчи қайси бири эса иккинчи ва ҳакоза қилиб белгилаши керак.
Вазифани бажариб бўлганларидан
кейин таълим берувчи кичик
гуруҳларни шакллантиради. Кичик гуруҳдаги таълим олувчилар
ўзларининг
“якка баҳо” бўлимида белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлиги
билан таништиради ва гуруҳ аъзолари ҳар хил бўлган
кетма-кетликни
бирлаштириб, бир-бирлари билан танишиб, бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз
фикрларига ишонтириб келишилган ҳолда бир муҳокамага келиб уларга
тарқатилган қоғоздаги “
гуруҳ баҳоси” бўлимига рақамларни қўйиб
чиқадилар. Гуруҳлар вазифаларни бажариб бўлганидан
кейин таълим
берувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича туғри жавобни беради. Таълим
олувчилар тарқатилган қоғоздаги “тўғри жавоб” бўлимига ёзадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: