Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Қўқон давлат педагогика институти
-жадвал Дзюдочиларнинг махсус иш қобилиятининг қисқа муддатли шиддат билан бажариладиган ишларга катта юкламали ишлар таъсирида ўзгариш кўрсаткичлари
Download 0.52 Mb.
|
dzyudoichilarni maxsus tajyorgarligini musobaqa oldi mezotsiklida shakllantirish
3.3-жадвал
Дзюдочиларнинг махсус иш қобилиятининг қисқа муддатли шиддат билан бажариладиган ишларга катта юкламали ишлар таъсирида ўзгариш кўрсаткичлари
Организмга кислороднинг келиши, уни тегишли организмга етказиш ва сарфланишига жавоб берувчи функционал тизим ва механизмларга таъсир қилиш натижасида, организмнинг узоқ давом этувчи ишларни бажариш қобилиятида сезиларли ўзгаришлар аниқланди. Бундай машқлардан фойдаланиш тезкорлик сифатлари ва қисқа муддатли шиддат билан бажариш қобилиятларига деярли таъсир қилмаган. Демак, у, биринчи навбатда, бажарилаётган иш - фаолият режими, асаб-мушак аппаратининг ҳолати, мушаклардаги макроэнергетик моддалар таркиби ҳамда анаэроб шароитда мушак иш фаолиятининг унумли бажарилишига жавоб берувчи компенсатор механизмларни такомиллаштириш билан боғликдир (19,21,39,43). Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкин: берилаётган юклама, амалий нуқтаи назардан қараганда, организмнинг узоқ давом этувчи ишга чидамлилик қобилиятини самарали давом эттиришга нолойиқ бўлиб, организм иш қобилияти тезкорлик-куч машқларини бажариш давомида етарли даражада сакланади. Иккинчи тадкиқотни ўтказиб, биз бутунлай қарама-қарши ҳодисани кузатдик. Бунда энг катта таъсир қисқа муддатли шиддатли ишларнинг бажарилишини таъминлашга жавоб берувчи организм тизимларига боғлиқ бўлган. Баъзи бир тадқиқотларга кўра, ушбу режимда машк бажариш организмни энергия билан таъминлашнинг анаэроб йўли билан боғликдир. Шу билан бир вақтда, худди шу машқларни қўллаш дзюдочилар организмининг нафас олиш фаолияти ва юрак-томир тизимлари томонидан таъминланадиган узоқ давом этувчи ишларни бажариш қобилиятига деярли таъсир қилмаган (20,29,30,45,46). Бизнинг олиб борган тадқиқотимиз натижалари бошқа спорт турларида олиб борилган тадкиқот натижаларига мос тушиб, мушак фаолиятидан кейинги толиқиш хусусиятлари ўша фаолият хусусияти билан чамбарчас боғлиқдир. Буни тасдиқловчи бошқа тадқиқот ишларида ҳам бирор жисмоний сифатни ривожлантиришга йўналтирилган ишлар ва уларни рационал алмашлаб ўтиш бошқа сифатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилмайди. 3.4-жадвалда тезкорлик сифатларини ривожлантирувчи катта юкламали машғулотларнинг дзюдочилар организмига таъсири натижалари ёритилган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling