Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet53/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ЕТТИ ТОШ
Болалар бу ўйинни бошлашдан олдин икки гуруҳга бўлинишади.
Гуруҳ сардорлари бир танганинг томонларини белгилаб юқорига отганда қайси гуруҳ танлаган томон билан ерга тушса, ўйинни ўша гуруҳ бошлайди. Ўйинда ет- тита тош ва бир копток бўлади.
Ўйин бошлаш ҳуқуқини олган томон белгиланган жойдан уст- ма-уст қўйилган тошга тўп таш- лайди Агар тўп тошнинг биттасини йиқитса, шу гуруҳ аъзолари яна бир марта тўп ташлайди, 2 та- сини туширса - 2 марта, 3 тасини туширса - 3 мар- та, 4 тасини туширса - 4 марта ва ниҳоят 5 тасини туширса шу заҳоти ҳаммаси қочади. Иккинчи гуруҳ аъзолари уларга тўп отадилар (7 1-расм). Тўп теккан бола ўйиндан чиққан ҳисобланади. Гуруҳ аъзолари тўпга ўзларини теккизмай тошларни тик- лаб олсалар, ғолиб чиққан бўладилар. Кейин тўпни мағлуб томон ташлайди, ўйин шундай давом эта- веради.
ЧУРР-КЕС
Бу ўйинда 12-14 ёшли болалар қатнашади, бун- да болалар икки гуруҳга бўлиниб ўйнайдилар. Ўйин- нинг ким томонидан бошлаииши қуръа ташлаш
йўли билан аниқланади. Қуръада ютқазган гуруҳ доира ичида - пиллада қолади.
Пилланинг радиуси бир метр бўлади. Бошқа гуруҳ майдоннинг турли тарафига қараб узоқла- шади. Пиллага бир кишини қолдириб, бошқалари уларни қидириб кетадилар. Қочган гуруқ пиллани босишга, қувишга, уларни уришга ҳаракат қила- дилар. Бола урилса ўйиндан чиқиб туради. Қолган гуруҳ ўйинчиларидан бирортаси рақибини орқа- сидан қувиб пилладан узоқлашса, чиққан гуруҳ аъзоларидан бири унинг орқасидаги очиқ жойдан «Чурр-р-кес-кес„, деб ўтиб кетади. Шунда пилла- дан узоқлашган ўйиндан чиқиб қолади. Шунинг учун пилладаги гуруҳ бир-биридан узоқлашмасли- ги керак. Кесиб ўтаётган болани дурра билан уриб ўйиндан чиқариш мумкин.
Ўйиндан чиққан гуруҳ болгаларидан бири пил- лани босиб қўйса, ўйин қайта бошланади.
БИААҒОН
Дарс жадвалини яхшилаб кўриб олиш зарур. Асосан иккита гуруҳ бўлиб, битта гуруҳнинг одами камида 2 та болани ташкил қилади. Ўйинбоши қўлларини орқага қилиб бир кафтини нимагадир яширади. Яширган нарсанинг қайси қўлидалиги- ни топган бола савол беради. Ўйин учун ўйинбоши 15 дақиқа вақт ажратади. Шу вақт ичида дарс жадвалини иккала гуруҳ ҳам ёдлаб бўлиши керак. Сўнгўйинбоши савол беради:
«Учинчи ўқиш кунида-'1и73". «Биринчи ўқиш ку- нининг учинчи соатида қандай дарс бўлади?» ва ҳоказо. 30 дақиқа ўтгандан сўнг ўйинбоши, вақ- тингиз тугади, деб эълон қилади. Саволга тўғри жавоб берган бола билағон номини олади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling