Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet51/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Уинн қондалари. Уйинбоши ишорасидан сўнггина югуриш мумкин. Ўйннчи ўз жойига етиб келиши билан қўлини юқорига кўтариши керак.

моки
Иккита бир хил қатор бир-бирига қарама-қарши туради. Улар ўртасидан сакраш учун перпендикул- яр чизик, тортилган. Қуръага кўра биринчи жамоа аъзоси чизиққа келиб, иложи борича узоқроққа сакрашга ҳаракат қилади. Иккинчи жамоа аъзоси тушган жойдан қарама-қарши томонга сакрайди, бунда у иложи борича чизикдан узоқроққа тушиш- га ҳаракат қилиши керак. Кейин биринчи жамоа- нинг иккинчи аъзоси рақиб тушган жойдан яна у томонга қараб сакрайди ва ҳ.к. (67-расм).

67-расм

Қайси жамоа аъзоларининг сўнгги ўйинчиси рақиб томонга ўтолса, ўша жамоа ғолиб саналади.


Ўйин қоидалари. Ўйинчилар фақат турган жой- ларидан сакрашлари шарт. Ўйинбоши иштирокчи- нинг оёқ товони тушган жойдан белгилаб ҳисоб- лайди.
КИМ КЎП ОТАДИ
Ўйновчилар тенг икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ ўйинчилари ўз ўйинбошчиларини сай- лаб ўртага чиқадилар. Майдон ўртасида турган тўпга биринчи бўлиб етиб келган ўйинчи тўпни олган заҳоти ўйинбошига ташлайди. Тўпни олган гуруҳ доира ҳосил қилиб туради, иккинчилари эса ўртага туради.

Ўқитувчи кўрсатма берганидан кейин тўпни ўйинчилар бир-бирларига ошириб, ўртада юрган ўйновчиларни уришга ҳаракат қиладилар. Тўп тўғри бориб ўйинчига тегса, отувчи гуруҳга бир балл берилади. Ўйин 5-6 дақиқа ўйналганидан кейин, гуруҳлар ўз ўринларини алмаштирадилар. Белги- ланган вақт ичида кўпроқ балл тўплаган гуруҳ ют- ган ҳисобланади.


қўрғон ҳимояси
Кенг майдонда катта, ўрта ва кичик - учта дои- ра чизилади. Болалар икки гуруҳга бўлиниб, ўзла- рига сардор тайинлашади. Кичик доира кўрғон ҳисобланиб, унга қумтупроқдан биронта шаклясаб қўйилади. Бир гуруҳ қўрғонни ҳимоя қилиб, ўрта доира чизиғи устида ҳужумчиларни кутиб туради. Ҳужумчилар катта доира чизиғидан қўрғонга қараб ҳужум қилиши, ҳимоячиларни алдаб, қўрғон усти- даги шаклдан сакраб ўтишлари керак бўлади.

68-расм

Қўрғон ҳимоячилари ҳужумчилар йўлини тўсиб, уларга қўл теккизиб, асир олишга ҳаракат қилади- лар. Қўл теккизолмай ҳужумчини ўтказиб юборган ҳимоячи ўзи асир бўлиб, ўйиндан чиқиб қолади. Қўрғон мудофаачилари фақат ўнг томондан ўтган ҳужумчинигина қўл билан уриб
асир олиши мумкин (68-расм).
Ҳужумчига фақат қўл теккизила- ди, ушлаб қолиш эса мумкин эмас.
Бир қўриқчи олдидан фақат битта ҳужумчи ўтади. Кўпчилик бўлиб ўтиш ҳисобга кирмайди.
Ўйинда бир бола ҳакамлик қилиб, қўрғондан сакраб ўтган-
ларни ва асир тушганларни ҳисоблаб туради. Сак- раб ўтиш ҳам, асир олиш ҳам биттадан очко ҳисоб- ланади. Қайси томон кўп очко олса, шу гуруҳ ғолиб бўлади. Ғолиб гуруҳ болалари саф туриб, уч марта «Ура, ура, ура!» дейишади.


Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling