Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet72/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

«АНИҚ ҲИСОБЛАШ» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар сонига қараб 2-3 та гуруҳга бўлинади. Гуруҳда 8-10 та бола бўлади. Гуруҳлар отиш чизиғи орқасида, бир кишидан бўлиб қаторда саф тортиб турадилар. Ҳар бир ўйинчининг кўлида биттадан кумли халтача бўлади. Ҳар бир гуруҳнинг қаршиси- га 6-8 м масофада саватчалар ёки челакчалар қўйил- ган. Ўқитувчи ишорасидан кейин гуруҳнинг ҳар бир ўйинчиси кетма-кетликда халтачани саватча ёки челакча ичига туширишга ҳаракат қиладилар. Са- ватча ёки челакчанинг ичига энг кўп қумли халта- ча туширган гуруҳ ютган ҳисобланади.
Ўйин турлари.

  1. Отиш чизиғидан 8-10 м масофада 40-60 см кенгликда кўндаланг йўлакча чизилади. Болалар қум халтачани йўлакчага ота бошлайдилар. Йўлак- ча ичига тушган халтачага қараб гуруҳлар ўринла- ри белгиланади.

  2. Отиш чизиғидан 6-10 м масофада 20-30 см оралиқда кўндаланг чизиқлар чизилади ва уларга 5-4-3-2-1 (ёки 3-2-1) сонли белгилар қўйилади. Йи- ғилган очколар сонига қараб гуруҳлар ўрни аниқ- ланади.

  3. Отиш чизиғидан 6-10 м нарида бир-бирига тенгдоиралар чизилади, уларгаҳам 5-4-3-2-1 сон- ли белгилар қўйилади. Ҳар бир гуруҳ ўйинчилари тўплаган очколар сонига қараб уларнинг ўрни аниқ- ланади.

«СТУЛ УСТИГА ХАЛТАЧА ТАШЛАШ»
ЭСТАФЕТАСИ
Ўқувчилар тенг 3-4 гуруҳга бўлинади. Гуруҳца- ги болалар сони 6-8 кишидан иборат бўлади. Гу- руҳлар отиш чизиғи орқасида саф тортиб туради- лар, ҳар бир ўйинчи кўлида бештадан қумли хал- тача бўлади (оғирлиги 150 -200 г ). Ҳар бир гуруҳ қаршисида 3-5 м масофада стулча қўйилган бўла- ди. Ўқитувчи ишора бериши билан ҳар бир гуруҳ ўйинчиси қум халтачани юқоридан стулчага кет- ма-кет шундай ташлаши керакки, халтача стулдан ерга ёки полга тушмасин. Қайси гуруҳ стулчаси устида кўп халтача бўлса, ўша гуруҳ ютган ҳисоб- ланади.
Уйин қоидалари.

  1. Ўйин олдиндан келишиб олинганига кўра 3-4 марта такрорланади.

  2. Ютуқлар сонига қараб ғолиб аниқланади.

  3. Отиш чизиғини босиш мумкин эмас.

«ТЎДДИРМА ТЎПНИ ДУМАЛАТИШ»
ЭСТАФЕТАСИ
Ўқуннилар сонига қараб ўйинчилар 3-4 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ ўз навбатида иккита гуруҳга бўлинади. 6-10 м масофада бир кишидан бўлиб саф тортиб юзма-юз туради. Саф бошида турган ўйинчиларнинг кўлида тўлдирма тўп бўла- ди. Ўқитувчининг ишорасидан сўнг саф бошида турган бола қарама-қарши қатордаги ўйинчисига тўпни икки кўллаб думалатади-да, ўзи ўз қатори охирига югуриб бориб туради. Қарама-қарши то- мондаги қатор ўйинчиси ҳам тўпни шу усулда ор- қага думалатади ва ҳоказо. Гўп думалатишни би- ринчи бўлиб тугатган гуруҳ ютган ҳисобланади.
Эстафета турлари.

  1. Шеригига орқасини ўгириб, бир қўли билан тўпни отиб узатиш, оёқни ён томонга кериб ёки икки кўли билан оёқлар орқасидан орқага отиш.

  2. Иккита тўлдирма тўпни икки кўллаб бир вақт- нинг ўзида думалатиш ва ҳоказо.


Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling