Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet75/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ТЎСИҚЛАРДАН ОШИБ ЎТИБ ЮГУРИШ
Барча иштирокчилар тенг 3-5 гуруҳга бўлини- шади. Гуруҳлар бир-биридан 3-4 қадам нарида, майдончанинг бир томонида чизиқ орқасида бир қатордан сафланиб турадилар.
Майдончанинг энига устунчалар қўйилиб, улар- га 30-40 см баландликда лента ёки реуина торти-
лади. Бундан 5-8 м нарида 80-90 см кенгликда параллел чизик, (чукур) чизилади ёки ажратилади.
Майдончанинг қарама-қарши томонидан, девор- дан ёки бошқа тўсиқлардан 2 м масофага ҳар бир гуруқнинг қаршисига ғўлача (тўлдирма тўп, чам- барак, булава) ва бошқа нарсалар қўйилади.
Ўқитувчи ишорасидан сўнг ҳар бир гуруҳнинг биринчи ўйинчилари эстафета таёқчасини чап қўлларида ушлаб, олдинга қараб югура бошлайди- лар, олдин арқон, резина устидан, сўнг чуқур ус- тидан сакраб ўтиб, ғўлачанинг ўнг томонидан ай- ланиб ўтадилар ва ўз гуруҳларига қайтиб келади- лар. Старт чизиғи орқасида турган бола ўз гуруҳи- даги кейинги ўйинчининг чап қўлига таёқчани бе- риб, ўзлари қатор охирига бориб турадилар. Сўнгра эстафета таёқчасини олган иккинчи ўйинчилар югуришни давом эттирадилар ва ҳоказо. Вазифа- ларни биринчи бўлиб бажарган ва кам хато қилган гуруҳ ютган ҳисобланади.
Эстафета таёқчасини қабул қилаётганда старт чизиғидан чиқиш мумкин эмас. Ғўлача атрофидан тўғри айланиб ўтиш керак (ўнг томондан). Тўсиқ- лардан ўтишда уларга оёқ тегиши мумкин эмас.
Ўқитувчи иштирокчиларнинг иложи борича кам- роқ хатога йўл қўйишига эътибор бериши керак.
УЧИНЧИСИ ОРТИҚЧА
Иштирокчилар иккита онабоши сайлайдилар. Бири тутувчи, иккинчиси қочувчи бўлади. Тутув- чидан ташқари ҳамма қолган ўйновчилар икки кишидан бўлиб, катта доира ҳосил қиладилар.
Ўқитувчи ишорасидан кейин тутувчи қочувчи- ни қувлай бошлайди. Қочаётган бола бу пайтда хоҳлаган жуфтликнинг олдига бориб туриши мум-
кин. Агар у тез туриб олишга улгурса, уни ушлаш мумкин бўлмайди. Энди ортиқча бўлиб қолган учинчи ўйинчи тутувчидан қоча бошлайди (яъни, шу вақтда у ортиқча бўлиб қолади). Агар тутувчи қочувчини ушласа, унда улар ўрин алмашадилар.
Ўйин давомида рақат доира атрорида ундан узоқроққа кетиб қолмасдан югуришга рухсат эти- лади. Қочувчи бирорта журтнинг олдига туриб ол- гандагина доира ичига кира олади.
Агар иштирокчилар сони кўп бўлса, унда бир вақтнинг ўзида иккита мустақил гуруқ тузиш ёки кўпроқ онабошилар сайлаш мумкин.
Қочувчи доира атрорида узоқ вақт югуриб юри- ши мумкин эмас. Қувловчи қочувчига оҳиста қўл теккизиб қўйиши керак.
Учинчи ортиқча бола тутувчи бўлса, ўйин яна ҳам мураккаблашади ва қизиқарли ўтади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling