Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЁНМА-ЁН ТИЗИЛГАН ДАРВОЗА
- ТЎП УЧУН КУРАШ
- ОЛТИТА ДАРВОЗА
ҲАРАКАТЛАНУВЧИ ДАРВОЗА
Ўйинда иккита гуруҳ қатнашади. Ўйин 10-12 дақиқа давом этади. Ҳар бир гуруҳда бештадан ўйинчи бўлади. Футбол майдони 35x20 м ни таш- кил этиши керак. Ўйинчиларнинг вазифаси дар- возага тўп уришдир. Ҳар бир гуруҳдан биттадан ўйинчи елкасига узун ёғоч (2 м) қўйиб туриб, дар- воза ҳосил қилади (113-расм). Дарвоза доим май- дон бўйлаб силжиб боради, яъни тў^пнинг нишонга тегиши атайлаб мураккаблаштирилади. Ўқитувчи ишораси бўйича гуруҳларнишг бири тўпни олиб юради ва уни узатади, тўпни рақибига бермасликка ва ҳаракатланувчи дарвозага кири- тишга ҳаракат қилади. Тўпни дарвозага икки то- мондан ҳам уриш мумкин. Агар ўйинчи тўпни ол- дириб кўйса, гуруҳлар ўрин алмашадилар, битта- си дарвозани ҳимоя қилади, бошқаси эса ҳужум қилади. Агар тўп дарвозага тушса, унда тўп ҳужум- чиларга қолади. Ўйин давомида дарвоза вазифа- сини бажарувчиларни вакти-вақти билан алмаш- тириб туриши керак. Дарвозага кўп тўп киритган гуруҳ ғолиб чиқади. ЁНМА-ЁН ТИЗИЛГАН ДАРВОЗА Ҳар бир гуруҳда тўрттадан ўйинчи бўлган икки- та гуруҳ ўйнайди. Майдончанинг катталиги 30x15 м. Майдонча ўртасидаги чизиқдан 10 м (чап ваўнг) масофада иккита кичкина дарвоза ўрнатилади, кўл тўпи дарвозаси ҳам бўлиши мумкин (114-расм). Раҳбар ишораси бўйича гуруҳлардан бири ўртада- ги чизиқдан тўпни тепиш билан ўйинни бошлайди ва рақиб дарвозасига ҳужум қилади. Улар ҳимоя қиладилар, тўпни олишга ҳаракат қиладилар ва ўз навбатида қарама-қарши томондаги дарвозага о Оо 114-расм ҳужум бошлайдилар. Ўйин дарвозабонларсиз ўтка- зилади. Бироқ ҳимоя қилувчи гуруҳнинг охирги ўйинчиси дарвоза томон йўналтирилган тўпни қўл билан ушлаши мумкин. Агар гуруҳ ўйин қоидаси- ни бузса, унда тўп рақибга берилади. Ўйин 10-20 дақиқагача давом этади. Табиийки, кўпроқ тўп киритган гуруҳ ютган бўлади. ТЎП УЧУН КУРАШ Бу ўйинда иккита гуруҳ қатнашади. Ҳар бир гуруҳда ў-8 тадан ўйинчи бўлади. 40x20 м катта- ликдаги майдонча ўртасидан чизиқ билан бўлина- ди. Иккала гуруҳ ҳам олдинги чизиқ орқасида сар- ланиб турадилар. Ўртадаги чизиққа бир неча тўп қўйилади (115-расм). Улар- нинг сони иккала гуруҳда ўйинчилар сонига нисбатан иккита кам бўлади. Ишора берилиши билан гуруҳлар ўрта чизиққа томон шитоб билан интилиб, биттадан тўп оладилар ва ўз жойларига қайтадилар. Ҳар бир олиб ке- линган тўп учун гуруҳга бир очко берилади. Энг кўп очко тўплаган гуруҳ ютган ҳисобланади. ОЛТИТА ДАРВОЗА Бу ўйинда ҳам иккита гуруҳ иштирок этади. Ҳар бирида бештадан ўйинчи бўлади. Майдоннинг кат- талиги 40x20 м. Бунда ихтиёрий тартибда олтита дарвоза байроқчалар билан (баландлиги тахминан 1 м) белгиланади, дарвозанинг эни 1 м бўлади (116- расм). Ишора берилиши билан гуруҳлардан бири ўйинни бошлайди. У хоҳлаган дарвозасига тўп ки- ритишга ҳаракат қилади. Бошқа гуруҳ эса ҳимоя вазифасини бажаради. Ҳар бир киритилган тўп учун гуруҳга бир очко берилади. Ҳимоя қилувчи гуруҳ ўйинчилари тўпни тўхтатиб, дарвозанинг бирортасига тўп киритишга ҳаракат қилади. Агар ўйин қоидаси бузилса, тўп бошқа томонга берилади. Агар тўп дарвоза ичига ки- / □ риб, кейин шу гуруҳнинг би- д^ ° 1нчисига текксн о ох у г - о 1 16-расм бўлса, тўп киритилган ҳисоб- ланади. Битта дарвозага икки марта тўп киритишга рухсат берклмайдк. Агар тўп байроқчанинг юқорисидан ўтиб кетса, унда тўп ҳисобга олинмайди. Ўйин 10-15 дақиқа давом эта- ди. Кўп тўп киритган гуруҳ ютган бўлади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling