Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet79/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

БИР ЖОЙДАН ИККИНЧИ ЖОЙГА ЎТИШ

О


117-расм

Ушбу ўйинда бир неча О
жуфт футболчилар қатнаша- дилар. Майдончада диаметри 9 метрли доира чизилади ва баландлиги 0,5 м келадиган бир нечта байроқча ўрнатила- ди (117-расм). Доира ташқа- рисида гуруҳлардан бирининг г г -
иккинчи ўйинчиси тўпни 1
оёқда бир-бирларига узатиб юрадилар...
УЧДИ-УЧДИ
Иштирокчилар ярим доира ҳосил қилиб ўтира- дилар. Ўйинга ўқитувчи ёки ўйинчилардан бири раҳбарлик қилади. Ўқитувчи ишорасидан сўнг раҳбар ёки ўйинчилардан бири ҳамма ўйновчилар- ни айланиб ўтиб, уларнинг ҳар бирига қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилади: «Нима учмоқда?» ёки «Ким учмокда?». Сўнгра ҳар бир ўйинчи: «Са- молёт учмоқда, қуш учмоқда» каби сўзлар билан жавоб берадилар. Онабоши гоҳ-гоҳ ўйинчилардан: «Дарахт ҳам учадими?» деб сўрайди. Агар бунда у «ҳа» деган жавоб олса ёки ўйинчи саволга нотўғри жавоб берса, у вақтда онабоши истагини бажари- ши керак бўлади. Масалан, ўйинга тушиш, ашула айтиб бериш, маълум масофада югуриб ўтиш, машқ бажариш ва ҳоказолар онабоши истаги бўлиши мумкин.
Онабошининг ҳамма саволларига тўлиқ жавоб берган ўйинчи ғолиб чиқади. Онабоши ҳар бир ўйинчининг олдига алоҳида бориб, 10-15 сония давомида аниқ жавоб олиши керак.
ДУРРАЧА СОЛЛИ
Иштирокчилар доира бўйлаб турадилар. Улар ўртасидан ўйинбоши сайланади. Ўйинбошининг кўлида дуррача бўлади. Раҳбар ишора бериши би- лан ўйинбоши доира бўйлаб турган ўйинчиларни айланиб ўтиб, уларнинг бирига сездирмасдан дур- рачани теккизади ва уни ўша ерда қолдиради.
Ўйинбоши қўли теккан ўйинчи дуррачани тезда ердан олиб, уни қувлаб етишга ҳаракат қилади. Агар ўйинчи ўйинбошига етиб олиб, унга қўлини теккизса, унда улар ўрин алмашадилар.
20 ГА БТКАЗ
Спорт зали ёки майдончанинг бир томонида диаметри 180 см бўлган доира чизилади. Доира ичига квадрат чизилади, квадрат бурчаклари дои- рага тегиб туради. Катта квадрат чизиғидан 30 см оралиқда кичик квадрат чизилади, сўнгра кичик квардат ичида учбурчак чизилади, унинг ўртаси- да доирача чизилган бўлади. Катта доира чизиғи- дан то улоқтириш чизиғигача бўлган масофа 10- 12 м ни ташкил этиши керак.
Болалар спорт зали ёки майдончанинг қарама- қарши томонида бир кишилик қаторда турадилар. Ҳар бир қаторга биттадан волейбол ёки теннис коп- тоги берилади. Ўқитувчи ишорасидан кейин ҳар бир гуруҳ ўйинчилари коптокни галма-галдан ни- шонга, кичик доирага тушириш учун улоқтиради- лар. Коптокни улоқтирган бола югуриб бориб уни олади-да, кейинги ўйинчига беради, ўзи эса ўз гу- руҳи охирига бориб туради. Ўйин шу тарзда давом этади. Тўп кичик доирага тушса - 5 очко, учбур- чакка тушса - 4 очко, кичик квадратга - 3 очко, катта квадратга - 2 очко, катта доирага тушса 1 очко берилади. Тезда 20 очко тўплаган гуруҳ ют- ган ҳисобланади.
ЧЎҚҚАЙИБ ЎТИРИБ ТУРТИБ ЧИҚАРИШ
Диаметри 3 м ли доирада иккита ўйинчи чўққа- йиб, болдирини ушлаб ўтиради. Улар бир-бирла- рини елка ва кўкрак билан туртиб, мувозанатини йўқотишга, қўллари, тиззалари ёки думбасини ги- ламга теккизишга мажбур этишга ҳаракат қила- ди. Доирадан ташқарига чиқиш мумкин эмас. Оли- шув икки дақиқа давом этади. Шу давр ичида улар бир-бирини енга олмаса, ўйин дуранг билан туга- ди, деб эълон қилинади.
Ўйин қоидасини ўзгартириш мумкин, бунда ра- қиблар қўл кафти билан туртиб-туртиб чиқари- лади.
ОРҚА БИЛАН ТУРТИБ ЧИҚАРИШ
Ўйинчилар бир-бирларига орқама-орқа ўгири- либ, бир-бирларининг тирсакларидан ушлаб ўти- радилар. Улар полга оёқ билан таянадилар-да, орқа билан рақибни туртиб, уни доирадан ташқарига чиқаришга уринадилар.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling