Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
Ўйиннинг бошқа тури. Ўйинчиларга тикка ту- ришга рухсат берилади, бунда улар турган ҳолатда оёқларини гиламдан кўтармасдан курашишлари керак.
ГИЛАМГА (ТЎШАККА) АҒДАРИШ Ҳар бир гуруҳдан биттадан ўйинчи ёнма-ён, чал- қанча ёки қоринда ётадилар. Ишора берилиши билан улар ирғиб тиззада ту- радилар ва кураш қоидаси бўйича рухсат этилган кураш усулига кўра бири иккинчисини гиламга йиқитишга ҳаракат қиладилар (қоринга, орқага, ён томонга йиқитиш мумкин). Икки қўл билан туриш мумкин эмас. ПИНГВИНЛАР ЮГУРАДИ Гуруҳлар старт чизиғи олдида бир кишилик қаторда турадилар. Улардан биринчи тўрга ўйин- чилар оёқлари ўртасига тўп қистириб қўядилар. Шу ҳолатда устунча ёки тўлдирма тўп устидан айла- ниб ўтиб, орқага қайтиб келадилар. Тўпни қўл би- лан ўз гуруҳидан иккинчи бўлиб турган ўйинчига узатадилар ва ўзлари қаторнинг охирига бориб ту- радилар. Агар сакраётганда тўп ерга тушиб кетса, уни олиб яна оёқ орасига қисиб, ўйинни давом этти- риш мумкин. Эстафетани тез ва хатосиз тамом қилган гуруҳ ютган ҳисобланади. ТЎП ОРҚАСИДАН ЮГУРИШ Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳ майдончанинг старт чизиғида қатор туради- лар ва тартиб билан санайдилар. Ўйин бошловчи қўлида тўп билан гуруҳлар ўртасида туради. Ўйин бошловчиси хоҳлаган рақамни чақириб, тўпни ол- динга думалатади. Гуруҳлардаги шу рақамли ўйин- чилар тўпни қувлаб кетадилар. Ким биринчи бўлиб тўпга қўл теккизса, унга бир очко берилади. Кейин ўйин бошловчиси бошқа рақамдагиларни чақира- ди ва ҳоказо. Кўп очко тўплаган гуруҳ ўйинда ғолиб чиқади. ОРҚАДА ҚОЛГАН ЧИҚИБ КБТАДИ Волейбол майдончаси атрофида югуриш мусо- бақаси ўтказилади (юқори синф ўқитувчилари узунлиги 200 м дан кўп бўлмаган мактаб спорт майдончасининг югуриш йўлакчасида югуради- лар). Доирани ёки майдончани айланиб, старт чизи- ғига етиб келганда охирги бола ўйиндан чиқади, энг чидамли югурувчи ўйинда ғолиб ҳисобланади. АЙЛАНМА КБТИДАН АЙЛАНМА Ўйин қатнашчилари бир неча гуруҳларга бўли- надилар. Ҳар бир гуруҳ қаршисида 50 м ли доира чизилади. Ҳар бир гуруҳда қанча ўйинчи бўлса, улар доирани шунча марта айланиб ўтиши керак. Гур;уҳларнинг биринчи турган ўйинчилари дои- рада, стартчизиғи оддидатурадилар. Раҳбар ишо- расидан сўнг биринчи ўйинчилар доирани айла- ниб ўтадилар, сўнгра иккинчи, учинчи, тўртинчи- лар айланадилар ваҳоказо. Қайси гуруҳ ўйинчила- ри эстафетани биринчи бўлиб тамом қилса, ўша гуруҳ ғолиб ҳисобланади. ҲАЛҚАЧАНИ КИЙГИЗИШ Болалар тенг икки гуруҳга бўлинади ва улар бир қатордан саф тортиб туради. Симдан ёки картон қоғоздан диаметри 10-15 см ли 8-6 та ҳалқача яса- 118-расм лади. Гуруҳларнинг қарама-қарши томонида 5-6 м масофада оёқлари юқорига кўтарилган стулча бўла- ди (118-расм). Ўқитувчи гуруҳидан кейин гуруҳлар- нинг биринчи ўйинчилари стулчанинг ҳар бир оёқчасига 2 тадан ҳалқача кийгиуиши керак. Қайси гуруҳ кўп ва аниқ туширган бўлса, ўша гуруҳ ют- ган ҳисобланади. ТЎСИНЛАРДАН ОШИБ ЎТИШ Ўқувчилар бир қатор бўлиб икки сафга тизила- дилар. Қаторларда биринчи турган ўйинчиларнинг оёқлари олдидан старт чиуиғи чизилади. Ҳар бир қатор қаршисида 20-25 м масофагача арқон, гим- настика тўшаклари ҳамда тўплар қўйилган бўла- ди-„ Ўқитувчи ишора бериши билан қаторларда би- ринчи бўлиб турган ўйинчилар югурадилар. Улар гимнастика ўриндиғидан оёқ қўйиб ошиб ўтади- лар, тўпни олиб арқончадан ошириб отадилар ва ўулари уни илиб олиб ўу ўрнига қўядилар. Сўнг югуриб бориб гимнастика тўшаги устида ўмбалоқ ошадилар ва орқага югуриб келиб, қаторда ўула- ридан кейин турган ўйинчилар кафтига кафтла- рини теккизадилар. Кафтига урилган ўйинчилар югуфиб кетадилар, кафт теккизган ўйинчилар эса қаторнинг охирига бориб турадилар. Қаторлардаги энг кейинги ўйинчилар машқни бажариб, қайтиб келганларидан сўнг чапак чалин- гач, эстафетани биринчи бошлаганлар кўлларини кўтарадилар. Югуришни биринчи бўлиб тугатган қатор юлиб чиқади. Агар ўйинчи машқлардан би- рини бажармаса, орқага қайтиб қайтадан бошла- ши лозим. АНИҚ НИШОНГА ОТИШ Деворга 1,5 м баландликда, 2 м оралиқда чизиқ чизилади, Ундан кейин ҳар 1 м да 3-4 та чизиқ чизилади. Чизиқларга 2 м, 3 м, 4 м деб оралиқ масофа ёзиб қўйилади. Уқувчилар сўнгги чизиқ орқасида 6 қатор бўлиб нишонлар рўпарасида ту- ради. Қаторда биринчи турган ўйинчиларга учта- дан тўп берилади. Улар девордан 2 м нарида чи- зилган биринчи чизиқ орқасида турадилар. Ишо- ра берилгач, ўйинчилар нишонни мўлжалга олиб, тўп отадилар. Агар биринчи тўп нишонга тегса, иккинчи чизиқ орқасида туриб отилади, бу ҳам тегса, учинчи чизиқ орқасида туриб отилади, бу ҳам тегса, тўртинчи чизиқ орқасида туриб отила- ди ва ўйин шу тариқа давом эттирилаверади. Ўйинчилардан бирортаси учала тўпни нишонга теккиза олса, унга ўйиннинг иккинчи турида тўртта тўп берилади. Агар ўйинчи биринчи тўпни нишонга теккиза олмаса, кейинги тўпларни ҳам биринчи чизиқ орқасида туриб отади. Тўплар отиб бўлингандан сўнг уларни йиғиб олиб, ўзидан ке- йин турган қаторга берилади. Бу ўйинда фақат нишоннинг неча марта аниқ мўлжалга олинган- лиги ҳисобланади, вақт эса ҳисобга олинмайди. Шунинг учун нишонни шошилмасдан мўлжалга олиш лозим. ТУПНИ АИЛАНА БУИЛАБ ОШИРИШ Ўқувчилар 3-4 та айланага сафланиб турадилар. Улар орасидаги масофа 2 м. Айланалардаги ўқув- чилар сони бир-бирига тенг бўлади. Ҳар қандай айланада биттадан сардор бўлиб, уларга биттадан волейбол тўпи бериб қўйилади. Ўқитувчининг ишораси билан сардорлар тўпни ўнг томонларидаги шерикларига оширадилар. Улар эса тўпни илиб олиб, кейингиларига оширадилар ва ҳоказо. Тўп сардорларга яна қайтиб келгандан сўнг улар тўпни юқорига кўтариб турадилар. Ўйинни биринчи бўлиб тугатган айланадаги гуруҳ 20 очко, иккинчи бўлиб тугатган гуруҳ 15 очко, учинчи тугатгани 10 очко олади. Янги сар- дорлар сайланиб, ўйин шу тариқа давом эттирила- ди. Энг кўп очко тўплаган айланадаги гуруҳ ғолиб чиқади. Ўйин вақтида тўп қўлдан тушиб кетса, гу- руҳга жарима очкоси берилади. ТЕГИБ КЕТМА Ўйинчилар икки гуруҳга бўлиниб, старт чизиғи олдида турадилар. Старт чизиғидан 10-15 қадам нарида 2 та байроқча қўйилган. Ўқитувчи ишора- сидан кейин биринчи турган ўйинчи югуриб бо- риб байроқчани айланиб, шеригининг қўлига ура- ди ва ўнг томондан ўтиб орқага бориб туради. Ик- кита онабоши сайланган бўлади. Улар старт чизи- ғи билан байроқча ўртасида у ёқдан-бу ёққа бир- бирларига қараб аста-секин юра бошлайдилар. Югураётган ўйинчилар уларга тегиб кетмасдан, чап бериб ўтадилар. Биринчи бўлиб эстафетани тугат- ган гуруҳ ғолиб чиқади. Югуриб кетаётган ўйин- чилардан бирортаси онабошига тегиб кетса, унда ўша гуруҳнинг ўйинчисига 1 та жарима очкоси берилади. Қайси гуруҳ 3 та жарима очко олса, би- ринчи бўлиб эстафетани тугатган бўлса ҳам ют- қизган ҳисобланади. ҚУМ ТЎЛДИРИЛГАН ХАЛТАЧА ОТИШ Майдончага бир-биридан 30-40 м масофада иккита чизиқ чизилади. Ўйинчиларнинг ҳаммаси биринчи чизиқ олдида туради. Ўқитувчининг ишо- расидан кейин болалар қўлларида ушлаб турган қумли халтачани иложи борича узоққа отадилар. Сўнг халтачаларни ўзлари олиб келадилар. «Марш» деган буйруқ берилгандан кейин ҳамма иккинчи чизиқ томонга югуриб кетади. Чизиқни ким бирин- чи бўлиб босиб ўтса, ўша ўйинчи ғолиб чиқади. Халтачани узоққа отган ўйинчини аниқлаш осон- роқ бўлади. АРҒАМЧИ БИЛАН ЮГУРИШ Ўйинчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда старт чизиғи олдида турадилар. Уларнинг ҳар бирида арғамчи-сакроғич бўлади. Уқитувчининг ишораси- дан сўнг 30 м масофага арғамчи билан югуриб бо- риб қайтиб келадилар. Шу вазифани аниқ, хато- сиз бажарган гуруҳ ғолиб чиқади. Буни яхши ўзлаштириб олгандан кейин икки кишилашиб югу- риш ҳам мумкин. ПАКАНА ВА НОВЧАЛАР Ўйинчилар доира бўлиб туришади. Ўқитувчи болалар билан келишиб олиб, нимани гапирса, ўшани бажариши керак. У «Новча» деса, ҳамма оёқ учида туриб, қўлини юқорига кўтариши керак. «Пакана» деса, ҳамма болалар чўққайиб ўтириб, кўлларини олдинга узатган ҳолда юрадилар. Шу тариқа ўқитувчи ўйинни олдинига бир неча марта такрорлайди. Ўйинда хатога йўл қўйган ўйинчи жар има очкосини олади. Ўйиннинг иккиичи тури. Болалар ўйинни ўтир- ган ҳолда ўтказадиган бўлсалар, бу пайтда ҳара- катни ўзгартириш мумкин. Масалан, «Пакана» сўзи айтилганда кафтларини бир-бирига бирлаштира- дилар, «Новча» сўзи айтилганда, қўлларини ён то- монга ёзадилар. ЎЧ ҲАРАКАТ Битта ўйинбоши тайинланади. «Ҳар бирингиз мен кўрсатган учта ҳаракатни эсда сақлаб қолинг», дейди ўйинбоши. Биринчиси - қўлларни тирсак- лардан букиб, бармоқлар елкага теккизиб турила- ди; иккинчиси - қўллар олдинга елка баландлиги- да узатилади; учинчиси - қўллар юқорига кўтари- лади. Тарбиячи ҳаракатларни кўрсатади, болалар унинг орқасидан айнан шу ҳаракатларни 2-3 мар- татакрорлайдилар. Шундан сўнг ўйин бошланади. Тарбиячи биринчи ҳаракатни бажаради-ю, лекин иккинчисини айтади. Шунда ўйинчилар кўрсатил- ган ҳаракатни эмас, балки айтилган иккинчи ҳара- катни бажаришлари керак. Хатога йўл қўйган ўйинчи бир қадам олдинга чиқади. Ўйин шундай давом этади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling