Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet71/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўйии қондаларн. Бу ўйин АҚШ миллий спорт тури «Регби» га ўхшаб кетганлиги учун ўйинчилар тугунчани бир оз куч ишлатиб бўлса ҳам тортиб олишлари мумкин. Ўйин пайтида бир-бирини тор- тиш, силташ, чалиш, кийимидан ушлаш ва ҳока- золар ман этилади.
Ўйинда ҳар бир гуруҳда 6 тадан ўйинчи бўлиши шарт.
«ТЕЗДА ДОИРА БЎЙЛАБ» ЭСТАФЕТАСИ
Ўйинчилар сонига қараб 3-4 та гуруҳга бўлина- ди. Гуруҳлар доира атрофида доирага қараб тизи- либ турадилар, улар орасидаги масофа 1-2 қадам, ҳар бир гуруҳ сардорлари кўлида биттадан баскет- бол тўпи бўлади. Ўйин қатнашчилари турган жой- да диаметри 50-60 см дан катта бўлмаган доира чизилади. Ишора берилиши билан гуруҳ сардорла- ри тўпни юқорига ирғитадилар, қолган ҳамма ўқув- чилар биргаликда ўнг томонга (соат милларига қарши) ёки чап томонга (соат миллари бўйлаб) юра бошлайдилар, қўшнининг доирачасига ўтиб тўхтай- дилар, бу вақтда тўпни иккинчи ўйинчилар илиб оладилар ва уни яна юқорига ирғитадилар, бу эса ўйинчиларнинг сурилишига ишора бўлади. Сардор ўз жойига қайтиб келиб, охирги ўйинчи отган тўпни илиб олгандан кейин ўйин тугаган ҳисобланади. Тўпни илиб олиш вақтида доирадан чиқиш мум- кин эмас.
«ТЎПНИ САВАТЧАГА ТАШЛАШ» ЭСТАФЕТАСИ
Ўйинчилар сонига қараб 3-4 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 5-8 та ўйинчи бўлади. Гуруҳ ўйин- чилари отиш чизиғи олдида, биттадан баскетбол тўпи ушлаб, қаторда бир кишидан бўлиб саф тор- тиб турадилар. Отиш чизиғидан 6-8 м масофада саватча ёки чамбарак қўйилган бўлади. Ўқитувчи ишорасидан сўнг ўйинчилар оёқларини елка. кенг- лигида қўйган ҳолда тўпни икки кўллаб пастдан кетма-кет саватчага ташлашга ҳаракат қиладилар. Тўпни саватчага ташлаган ўйинчилар қатор охи- рига бориб турадилар. Саватчага кўпроқ тўп ту- ширган гуруҳ ютган ҳисобланади.
«ТЕЗ ВА АНИҚ» ЭСТАФЕТАСИ
Ўйин қатнашчилари тенг икки гуруҳга бўлина- ди. Улар отиш чизиғи олдида, оёқлари орасини очиб, бир кишидан бўлиб қаторда саф тортиб турадилар. Саф бошида турган ўйинчилар қўлларида баскет- бол ёки шиширилган тўп бўлади. Гуруҳ қаршисида саватча илиб қўйилади ёки 50-60 см баландликда устунчаларга ҳалқачалар ўрнатилган бўлади. Ўқитувчининг ишорасидан кейин биринчи ўйинчи- лар тўпни нишонга отадилар ва тезда тўп орқаси- дан югуриб бориб тўпни саватчадан ёки полдан ола- дилар-да, тезда орқага - қатор охирига бориб, тўпни ўйин қатнашчилари оёқлари орасидан олдинга ду- малатадилар. Тўпни иккинчи турган ўйинчилар ушлаб, ўйинни такрорлайдилар ва ҳоказо. Сават- чага тўпни кўп марта туширган ва эстафетани би- ринчи бўлиб тугатган гуруҳ ғолиб деб топилади.
«ЧАМБАРАККА ТЕККИЗИШ» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар тенг 3-4 гуруҳга бўлинади. Ўзаро гуруҳ- лар яна иккита гуруҳга бўлиниб, ў-7 м масофада бир-бирларига юзма-юз қараб, бир кишидан бўлиб қаторга тизиладилар. Саф бошида турган ўйинчи- лар қўлида баскетбол ёки волейбол тўпи бўлади. Ўйинчиларнинг ўртасида эса озод қилинган бола- лар 1,5-2 метр баландликда чамбаракни тикка ўйнаб, ушлаб турадилар, ўқитувчи ишора бериши билан саф бошида тўп ушлаб турган ўйинчи қара- ма-қарши томонда турган гуруҳнинг биринчи ўйин- чисига тўпни оширади, ўзи эса қаторнинг охирига бориб туради. Тўпни илиб олган ўйинчи уни орқа- га узатиб, ўз қаторининг охирига бориб туради ва ҳоказо.
«АНИҚ НИШОНГА УРИШ» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар теппа-тенг 3-4 гуруҳга бўлинади. Гуруҳ- лар отиш чизиғи олдида бир кишилик қаторда ту- радилар. Саф бошида турган ўйинчилар ёнида са- ватчада теннис ёки ичига қум тўлдирилган ясама тўплар бўлади. 8-10 та ғўлача, булава қўйилган бўлади. Биринчи ғўлача отиш чизиғидан 3 м, ик- кинчиси 4 м, учинчиси 5 'м ва тўртинчиси 6 м ва ҳоказо нарида қўйилган бўлади.
Ўқитувчининг ишорасидан кейин биринчи ўйин- чилар т^пни саватчадан олиб, яқиндаги биринчи нишонни уришга ҳаракат қилади, тўп нишонга тегадими ёки йўқми, бундан қатъи назар, улар қаторнинг охирига бориб турадилар. Биринчи ни- шон уриб туширилгандан сўнг ўйин қатнашчила- ри тўпни иккинчи нишонга, сўнгра учинчисига ота бошлайдилар ва ҳоказо. Агар тўп охирги нишонга тегиб йиқилса, у яна жойига турғизиб қўйилади. Кетма-кет ўрнатилган нишонларни кетма-кет уриб туширган ёки ҳамма нишонга камроқ тўп сарф қилган гуруҳ ютган ҳисобланади.
Эстафета турлари.

  1. Ҳар бир ўйинчи тўпни кетма-кет 3-4 марта- дан отиши мумкин.

  2. Охирги нишондан уриб тушириш вазифа қилиб берилади.

«МЕРГАНЛАР» ЭСТАФЕТАСИ
Ўқувчилар сонига қараб улар 3-4 гуруҳга бўли- нади гуруҳлардаги ўйинчилар сони 6-8 кишидан ошмаслиги керак.
Гуруҳлар отиш чизиғидан 1,5-2 м олдинда саф тортиб турадилар, ўйин қатнашчиларидан ҳар би- рининг қўлида иккитадан теннис тўпи бўлади. Отиш чизиғидан 5-8 метр масофада нишонлар қўйилган бўлади. Ўқитувчи ишорасидан кейин ўйинчилар кетма-кет отиш чизиғига чиқиб, икки мартадан аниқ нишонга отадилар. Кўп нишонни уриб туширган ва шунинг ўзида кам миқдорда тўп сарф қилган гуруҳ ютган ҳисобланади (ҳар бир ўйинчи ўзининг рақамидаги ■ нишонни уриши шарт).
«ТЎПНИ СУРИШ» ЭСТАФЕТАСИ
Болалар 3-4 гуруҳга бўлинишади. Ҳар бир гуруҳ- да 6-8 та ўйинчи бўлади. Гуруҳлар орасидаги ма- софа 2-3 м дан ошмаслиги керак. Гуруҳлар отиш чизиғи орасидаги қаторда бир кишидан бўлиб ту- радилар, ҳар бир ўйинчи қўлида 2 тадан теннис тўпи бўлади. Ҳар бир гуруҳнинг қарама-қарши то- монига 2-3 м масофада баскетбол ёки шиширил- ган тўп қўйиб қўйилади. Ўқитувчи ишора бериши билан болалар кетма-кет икки марта теннис тўпи- ни қаттиқроқ отиб, олдинга қўйилган нишонни (тўпни) узоқроққа суришга ҳаракат қиладилар. Тўпни узоқроқ масофага сурган гуруҳ ўйинда ғолиб чиққан ҳисобланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling