Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet67/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ОТИБ ҚОЧАР
Бу ҳаракатли ўйин «лапта» ёки америкаликлар- нинг «бейсбол» ўйинларига ўхшайди. Ўйин учун теннис тўпидан бир оз каттароқ ва матодан би- тилган тўлдирма тўп керак. Ўйинни хоҳлаган спорт майдонида (футбол майдонининг ярмисида) таш- кил этиш мумкин. Бу ўйинни мактабнинг IV синф ўқувчиларидан бошлаб ўйнатса ҳам бўлади. ^^ин- да бирданига ўғил ва қизлар ҳам иштирок этиши мумкин. Масалан, синфни икки гуруҳга ажратиб, барчани ўйинга жалб этиш мумкин.
Қуръа ташлаш усулига кўра гуруҳлар шундай жойлашадики, бири майдон бўйлаб терилиб тури- шиб, бошқа гуруҳ ўйинчиларини майдондан қочиб ўтишида енгилгина тўп билан уриб қолиши қулай бўлиши керак. Бошқа гуруҳ ўйинчилари майдон- нинг бет чизиғига жойлашиб, навбатма-навбат тўпни ўйин майдонига отишга ва югуриб ўтиб ке- тишга уринадилар.
Бунинг учун қарама-қарши гуруҳ ўйинчилари- дан бири тўпни майдонга чиқувчи уиинчисига таш- лаб узатиб беради. Чиққан ўйинчи тўпни кафти билан майдонга қаттиқ уради
ва тезда майдоннинг нариги чеккасига югуради, агар тўпни майдон ўйинчиларидан илиб ёки ушлаб олса, чопиб ўтаёт- ган ўйинчи тезда махсус дои- ра («Қозон»)га кириб олиш ке- рак. Шундагина у ўзини қут- қазиб қолади, агар улгурмаса, ўша тўпни илиб олган ўйинчи уриб қолади, тегса ўйинчила- рининг роли, яъни жойлари
тезда алмашади. Майдон ЮЗ-расм

бўйлаб югуриб ўтиб, яна қайта ўз жойига югуриб келган ўйинчига 1 очко берилади.


Уйин қоидалари: 1. Тўпни отиб бериш ва уриш фақат ҳакамнинг ҳуштаги чалиниши билан бош- ланади. 2. Тўпни фақат майдон ичи чегарасига уриш мумкин. Чегарадан чиқса, тўпни уриш қай- тарилади. 3. Тўпни майдонга уриб ва тезда югуриб майдон чегарасига бориб қайтилса, 1 очко берила- ди. 4. Ўйинга 10 дақиқа вақт ажратилади, шунда очколари кўп бўлган гуруҳ ғолиб деб ҳисобланади. 5. Ўйинда тўп билан қайта уриб қолишга бир мар- та рухсат берилади (103-расм).
ҚУББА - 1
Бу ўйинни бирга - бир, гуруҳ-гуруҳ ёки гуруҳ- ларга бўлиниб ўтказиш мумкин. Қубба-1 ўйинини белгиланган чизиқлар чизиб, масалан, баскетбол ёки волейбол майдончаларида ўтказиш мумкин. Агар бет чизиқцан бошлаб масофа белгнланса, унда 5, 7, 10 метргача мўлжал аниқланиб, унга теннис тўпидан каттароқ матодан ясалган тўп отилади. Отиладиган нишон - бу қубба, яъни ёнғоқлар, да- наклар жуда бўлмаганда, 10-12 та тошлар, аммо спорт зал шароитида тўлдирма (теннис тўпидан каттароқ) тўплар 1 метрли айланасига қўйилади.
Ўйинбошининг буйруғи- га кўра, ҳар қайси ўйинчи чизиқдан тўпни қуббага қараб отади, агарда тегса, қанча уриб туширган бўлса,
104-расм уни йиғиштириб четга чи-
қади. Кейин навбатдаги ўйинчи шунинг ўзини ба- жаради (104-расм). Ҳар қайси гуруҳ бирдан нечта тўп отиш мўлжалланган бўлса, ўшани бажаради, балки бошқа гуруҳ қуббани батамом уриб тушир- ган бўлса ҳам. Гуруҳ ғолиб деб ҳисобланади, бор- ди-ю, унинг ўйинчиси биринчилардан бўлиб қуб- бани уриб туширган бўлса ҳам.
Ўйинни умумий уриб туширилган тўплар ҳисо- би билан ҳам ўйнаш мумкин.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling