Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet64/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

НИШОНГА ТУШИР
Ўйиндан мақсад болаларга коптокни юмалатиш- ни ва дарвозага туширишни ўргатиш, чаққонлик- ни машқ қилдиришдир.
Болалар ўриндиқда ўтиришади, улардан нари- роқда чизиқдан икки-уч қадам узоқликда дарвоза (ёй)лар туради. Бола ўрнидан туриб яқинлашиб келади, энгашиб, ерда ётган тўплардан бирини қўлига олади (100-расм). Уни дарвозага тушириш- ни мўлжаллаб, юмалатади. Уч-тўртта тўпни дарво- зага туширгач, тўпларни қайтадан териб келади. Кейин топшириқни навбатдаги бола бажаради.

100-расм
Тўпни бир қўли билан ҳам, икки қўл билан ҳам итариш мумкин. Болалар бу вазифани ўрганиб ол- ганларидан кейин, уларга кеглини уриб йиқитиш сингари мураккаброқ топшириқлар бериш мум- кин.


ТУТУВЧИ, ЛЕНТАНИ ОЛ
Ўйиовчилар доира ясаб турадилар. Ҳар бири орқаларига, белбоғига ёки ёқасига рангли матодан қилинган лентани қистириб оладилар. Тарбиячи- нинг «Югуринг», деган ишораси билан болалар югу- риб кетадилар. Тутувчи уларни қувлаб ленталари- ни олишга ҳаракат қилади. Лентадан мақрум бўлган бола четда туради.
Тарбиячининг «1, 2, 3 - ҳаммангиз доира бўлиб йиғилипг», деган ишораси билан болалар доира бўлиб турадилар. Тутувчи тутган ленталарини са- найди ва уни болаларга қайтариб беради. Ўйин бошқатдан бошланади.
ОЁҒИНГНИ ҲЎЛ ҚИЛМА
Майдончанинг бир тарафида болалар ўтиради- лар. Улардан 3-4 қадам масофада чизиқ чизилади. Унинг олдига 4-5 ўйновчилар турадилар. Майдон- чанинг бошқа тарафида ҳар бир ўйновчи тўғриси- га байроқча билан стуллар қўйилади. Чизиқдан 4- 5 метр масофада ботқоқлик (ариқча) чизилади, 3- 4 метр кенгликда. Ўйновчилар 2 тадан кичкина тахтача (30x20 см) оладилар. Болаларга оёқлари- ни ҳўл қилмасдан тахтачалар устидан (полни бос-

масдан) юриб байроқчаларга етиб бориш топши- рилади (101-расм). Тарбиячининг ишораси билан болалар ботқоқликка етиб бориб, тахтачанинг бит- тасини қўйиб унинг устида турадилар, орқада ётган аввалги тахтачани олиб яна олдиларига қўядилар, ботқоқликдан ўтиб олгунларича шундай давом эта- ди. Сўнгра. ўуларининг байроқчалари олдига бориб, уни кўтарадилар. Ким биринчи бўлиб байроқчани кўтарса, шу ғолиб ҳисобланади. Сўнгра болалар байроқчаларни жойига қўйиб, жойларига қайта- дилар ва тахтачаларни бошқа болаларга беради. Ўйин қайтадан давом этади, ўйинда ҳамма қатна- шиши шарт.
ТОВУШ ЧИҚАРМАСДАН ЎТ
Бир неча боланинг кўуи боғланади. Улар журт- журт бўлиб бир-бирларидан қўлларини ууатганда етмайдиган масорада турадилар. Иккита бола қўлини кўтариб ушлаб, дарвоза ҳосил қилиб тура- ди. Кўзи боғлаигаи болалар биттадан бўлиб овозла- рини чиқармасдан, эҳтиётлик билан, энгашиб ёки эмаклаб дарвоза орқали ўтадилар. Ўтаётган вақт- да бирор шитирлаган овоу чиқиб қолса, уларни ушлаш учун дарвоуада турганлар -қўлларини кўта- радилар. Дарвозадан билинтирмай ўтган бола ют- ган ҳисобланади.
ДОИРАДА ТЕЗРОҚ САФ ТОРТИБ ТУР
Болалар майдонда ҳар хил йўналишда эркин юрадилар. Тарбиячининг ишорасига биноан теуда доирага бориб, сар тортиб турадилар. Бунинг учун тарбиячи аввал уларнинг қаторда сар тортиб ту- ришини олдиндан кўрсатади. Доирани иложи бо- рича бирорта белгили жойда (тепалик, тўнка, да- рахт атрофида ва ҳоказо жойда) куриш мумкин.
Болалар доирани ўз жойларини топиб, бир-бир- ларини туртмасдан тезда ҳосил қиладилар. Улар қаторда саф тортиб туриш қоидасига риоя қилиш- лари керак.
Ўйинни мураккаблаштириш учун болалар 3-4 та гуруҳларга бўлинадилар. Ишора бўйича қайси гуруҳ, яхши саф тортса, ўша гуруҳ болалари ютган ҳисобланади.
УЧЛИК
Болалар кўлларини ушлашиб, учтадан бўлиб ту- радилар. Ҳар бир учлик орасидаги масофа камида 1 м бўлади. Шу учта боланинг ўртадагиси ҳаракат йўналиши томон қараб туради, қолган иккита бола орқа томонга қараб туради. Тарбиячининг ишора- си билан учала бола майдон бўйлаб ҳаракат қила- ди. «Тўхта», деган ишора берилиши билан жойла- рида тўхтайдилар ва болалар тезда жой алмаша- дилар.
Болалар ҳаракатларни келишилган ҳолда, бир- бирларига ёрдам бериб, уч кишилашиб амалга оширишади: ораларидаги масофага риоя қилиш- лари керак.
ШАР (СОҚҚА)НИ ТУШИРМА
2-3 та бола бир вақтнинг ўзида тартиб билан қошиқдаги соққа (шар)ни 8-10 м масофага туши- риб юбормасдан олиб бориши керак. Соққани қўл билан ушлаш мумкин эмас. Агар бола соққани ту- шириб юборса, уни қошиққа қайтадан солиб, юришда давом этади.
ЧАМБАРАКНИ ДУМАЛАТ
Майдончага маълум масофада иккита чизиқ чизилади. Битта чизикда болалар чамбарак ушлаб турадилар. Қарши томондаги иккинчи чизиққа эса орасини камида 50 см қилиб байроқчалар териб қўйилади. Тарбиячи ишора бериши билан болалар чамбаракни байроқчаларга томон думалатиб бора- дилар. Биринчи бўлиб байроқчага етган бола тақ- дирланади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling