Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Педагогик жамоадаги ўқитувчиларга ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш бўйича маслаҳатлар бериш


Download 0.81 Mb.
bet3/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

3. Педагогик жамоадаги ўқитувчиларга ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш бўйича маслаҳатлар бериш.
Мактаб психологига кўпинча “салбий белгиси” билан бошқа болалардан ажралиб турадиганлар билан иш олиб боришга тўғри келади.
Ўқитувчи ёки ота-оналар психологга “ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар” ўқувчига қандай таъсир кўрсатиш лозимлиги тўғрисида маълумот беришни илтимос қиладилар. Бунда “ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар”лар орасига ҳар хил ўқувчилар киритилади: ўзлаштира олмовчилар, тартибсизлар, ҳар хил асаб ва психик бузилишга чалинган болалар иши бўйича ҳайъат ҳисобида турувчи ўсмирлар, нотинч оиланинг фарзандлари.
Бу эса “ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган” ўқувчилар билан психологик ва педагогик иш олиб боришда уларга мос методларни танлаш муаммосини янада қийинлаштиради. Ҳозирги вақтда “ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган” боланинг шахсий тараққиёти, унинг хулқ-атворини тузатиш ва аниқлаш бўйича ягона нуқтаи назар йўқ. Мавжудларининг ҳар бири ўзининг кучли ва кучсиз томонларига эга бўлиб, амалий ишда уларнинг бирини танлаш кўп ҳолатларга, жумладан, психологнинг касбий тайёргарлигига, аниқ ҳолатнинг хусусиятларига боғлиқ.
Ҳар бир ўсмир билан мулоқотда унинг шахсидаги энг яхши томонларни топа билаш, нимага қобилиятли эканини аниқлаб олиш ҳамда мана шуларга таянган ҳолда боланинг ўзига бўлган ишончини қўллаб-қувватлаш ғоят муҳимдир. Акс ҳолда тарбия соҳасида катта қийинчиликлар келиб чиқиши муқаррардир. Ўсмир ўзига яқин бўлган кишиларнинг кўз ўнгида ўз шахсининг мустақиллигини тасдиқлаш, ўзлигини билдириб, ўз «мен»ини англатиш мақсадида у ёки бу даражада ўз имкониятларидан ташқари ишларга қўл уришга ва шу орқали ўз шахсининг таъсирини атрофдаги кишиларга ўтказишга ҳаракат қилиб кўришга мажбур бўлади. Башарти, бола ўзини ижобий томондан кўрсатишнинг иложини топа олмаса, у ҳолда психологик зарурат туфайли салбий ишларда ўзини кўрсатмоқчи бўлади – ўз камчиликларини ошириб кўрсатади, ўжарлик ва қайсарлик қилади, ҳар хил «ҳунар»лар кўрсатади.
Ўқитувчи мазкур ёшда боланинг ўз-ўзини ҳурмат қилишга ўргатиш туйғусини шакллантириш муҳим эканлигини ҳисобга олиб, ўқувчининг синф ва умумжамоа олдидаги обрўсини кўтариш йўлларини излаши керак. Бунинг учун ўқитувчи боланинг у ёки бу соҳадаги ютуқларини кўпчиликка маълум қилади, унинг айрим камчилик ва хатоларини йўқотишда донолик билан иш тутиб, уларни дарров кўпчиликка ошкор қилмай, ўсмир билан суҳбатлашиб, унинг кучи ва имкониятларига ишонишини амалда кўрсатади, бу билан ўсмирда шаклланиб келаётган «катта киши» бўлиб қолганлик туйғусини ҳурмат қилишини билдиради. Бундай қўллаб-қувватлашнинг кераклигини яхши ҳис қилган ўсмир беихтиёр ўқитувчининг таъсирига берилади, чунки ўқитувчи ўсмирнинг муносабатларини йўлга қўйишда унинг учун зарур кишига айланиб қолади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling