Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Тарбияси оғир болалар билан ишлашда қуйидаги тамойилларга асосланиш лозим


Download 0.81 Mb.
bet8/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Тарбияси оғир болалар билан ишлашда қуйидаги тамойилларга асосланиш лозим.
Болаларда ижобий хулқ-атвор ва характер хислатларини шакллантиришга йўналтирилган тарбиявий жараённи ташкил этиш.
Психолог боладаги энг яхши инсоний фазилатларни кўра олишга ва болаларда ўзига ишониш, ўз хулқини ўзи яхшилаш мотивларини шакллантириши зарур.
Болаларнинг ўзларидаги ижобий характер хислатларини англашини рағбатлантириш.
Болаларни ўз хулқ-атворини ўзи баҳолашга ўргатиш.
Ўқувчиларнинг ижобий хатти-ҳаракат қилишларини мунтазам назоратга олиш.
Ўқувчиларга ишониш.
Ўқувчилар олдига қўйилган вазифаларни бажаришда эришган ютуқларини рағбатлантириш.
Ўқувчиларни фанга, касбга бўлган қизиқишларини ошириш.
Ўқувчиларни бўш вақтларини тўғри ташкил этишларини назорат қилиш.
Тарбия беришнинг оптимал стратегиясини аниқлаш.
Тарбияси қийин болалар билан ишлашда индивидуаллаштирилган тарбия бериш.
1. Ўқувчилардаги индивидуал сифатлардаги ўзгаришларни мониторинг қилиш.
2. Ўқувчиларга индивидуал ёндашув ҳар бирига аниқ махсус педагогик таъсир ўтказиш.
3. Тарбиявий таъсирни боланинг ҳар томонлама ривожлантиришга йўналганлиги.
4. Дарсдан ташқари фаолиятларда ўқувчиларга мустақил фаолият (ўқиш, ўйин, меҳнат, хобби ва қизиқишлари)ни танлаш учун имконият бериш.
5. Ҳар бир болага уларни ақлан ҳамда аҳлоқан ривожланишига йўналтирилган тарбиявий ишларни ташкил этиш.
6. Ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатаётганда бошқа болаларга салбий муносабатни билдирмаслик.
Мактабларда амалиётчи психологлар тарбияси оғир болалар билан ишлашда синф раҳбари маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ота-оналар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғни, вояга етмаган ёшлар билан ишлаш инспектори, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, оила Марказлари, ҳудудий спорт ва маданият ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш керак.
5. Хафли гуруҳга кирадиган болаларнинг руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ижтимоий ҳолатга мослаштириш, таълимга жалб этиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишларнинг асосий йўналишлари.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling