Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
Download 0.81 Mb.
|
хавфли гурух б н ишлаш механизми
10-ёш ўсмирлар мувозанатли ҳаётни тез идрок этувчи, ишонувчан, ота-оналарига итоатли, ташқи қиёфага эътиборсиз бўлганлиги боис бу “олтин ёш” ҳисобланади.
11-ёш организмда қайта қуриш юз беради, болалар ғайри шуурли, негативликни намоён қилади, кайфияти тез ўзгаради, ота-оналарига нисбатан норозилик билдирувчи. 12-ёш тез жазавага тушувчан, дунёга нисбатан ижобий муносабат шаклланади, ўсмирда оиласига нисбатан автономлик ва тенгдошларига таъсири ортади. Уларда ақллилик, ҳазил-мутойибага мойиллик, чидамлилик, ташаббускорлик, ташқи қиёфа ва қарама-қарши жинсдагиларга эътибори орта бошлайди. 13-ёш ўзининг ички дунёсига эътиборлик, интровертликка хос бўладики, улар ўзини ўзи танқид қилишга, ва танқидларга нисбатан таъсирланувчан, ота-оналарга танқидий муносабат билдирувчи, дўст танловчи, тўлқинланиш ва ҳаёжонланиш ортади. 14-ёш ўсмирлардаги интроверсия экстраверсияга алмашинади, шижоатли, хушмуомила, ўзига ишонч уйғонади, бошқаларга эътибори ортади ва улар ўртасидаги фарқни ажрата бошлайди. 15-ёш бу ёшдагилар учун мустақиллик ортади, бу эса уларнинг оила ва мактаб билан боғлиқ зўриқишларга дучор этади. Уларни гуруҳли ҳаракат қилишга ва гуруҳдагиларга мослашишга интилиш ортади. 16-ёш ўспиринлар ҳисобланиб, уларда мувозанатлашув, ҳаётдан қувониш, ички мустақиллик, эмоционал барқарорлик, муомалага мойиллик, келажакка интилувчанлик ортади. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар билан ёш даврларни характерли жиҳатларини шарҳлаб ўтдик, чунки ёш хусусиятларининг психологик тавсифи, болаларни хулқ-атворидаги ўзгаришларини баҳолаш имкониятини беради. Ўсмирлик даври болаликдан катталикка ўтиш даври сифатида ҳар доим қийин давр ҳисобланади ва шу сабабли ҳам доимо психолог ва социологларнинг диққат марказида бўлиб келган. Бу ёшдаги кризис кичик ёшдаги кризисдан аҳамиятли даражада фарқ қилади. Бу даврдаги кризис энг узоқ давом этиши, энг шиддатлилиги ва кескинлиги билан фарқланади. Бу босқич давомида боланинг ўзига ва атрофдагиларга бўлган муносабати тубдан ўзгаради ва қайта қурилади, ҳаётий позицияси шаклланади. Боланинг катталар оламига кириб бориши бир лаҳзада рўй берадиган ҳодиса эмас, балки узоқ давом этувчи жараёндир. Бунда боладан биологик, психологик ва ижтимоий томондан вояга етиши талаб қилинади. Ўсмирлик даврида боланининг ижтимоий муносабатларида ва дунёқарашида ҳам кескин ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврга келиб унинг қадриятлари ҳам ўзгаради, илгари унинг учун қадрли бўлган нарсалар аҳамиятини йўқотади. Бола илгари ўзи учун қизиқарли бўлган машғулотга умуман бефарқ бўлиб қолиши ёки аксинча янги машғулотга қизиқиб қолиши мумкин. Ўсмирнинг жисмоний ва психик ривожланиши жараёнида унда жуда кўп эҳтиёжлар пайдо бўлади. Ўсмирда ижтимоий етилиш етарли бўлмаганлиги сабабли бу эҳтиёжларни қондириш ҳар доим ҳам мумкин бўлавермайди. Шу сабабли ўсмирлик даврида эҳтиёжлар депривацияси кичик ёш даврига қараганда тез-тез ва кучли ифодаланади. Ўсмирнинг психик ва ижтимоий ривожланишида бир хиллик (мувозанат)нинг йўқлиги сабабли уни енгиб чиқиш ўсмир учун жуда қийин бўлади. Бу даврга келиб ўсмирнинг интеллектуал имкониятлари ошади, дунёқараши кенгаяди, янги қизиқишлар пайдо бўлади. Унда ҳаётий алоқалар доирасини кенгайтиришга эҳтиёж пайдо бўлади, тенгдошлари билан кўпроқ мулоқотда бўла бошлайди. Авваллари ота-онаси ва ўқитувчисини ҳар доим ҳақ деб ҳисоблаган бола ўсмирлик даврига ўтганидан кейин тенгдошларининг фикрини ота-онасининг ва ўқитувчисининг фикрига қараганда аҳамиятлироқ ҳисоблайди. Ўсмир ўзида юз бераётган ўзгаришларни ҳис қилади, аммо барча ҳиссиётларини ҳам тўлиқлигича англамайди ва тушунмайди. Ўсмирлик даврида бола энди «бола» эмас, шу билан бирга у ҳали «катта» ҳам эмас. Объектив ёш даврига қарамасдан ўсмирнинг ижтимоий ҳолати ўзгармайди, у ўқувчилигича ота-онасининг қарамоғида қолади. Аммо у ўзини «катта одам» деб ҳисоблайди, ўзининг муаммоларини ўзи ҳал қилишга ҳаракат қилади. Шу сабабли унинг кўпгина даъво ва талаблари ҳал қилиб бўлмайдиган қийинчиликларга олиб боради, зиддиятлар ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқаради. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling