Мақсад: Бу ўйин орқали ўқувчиларнинг шахслараро муноса-батлари, диққат-эътибори, уларнинг зийраклиги ва хотирасини мустаҳкамлашга эришилади.
Йўриқнома: Гуруҳ аъзоларидан бири “разведкачи” бўлиб тайинланади. Ўқитувчи бошчилик қилади ва “ҳамма тўхтасин” деб буйруқ беради. Буйруқ берилган гуруҳ аъзолари қай ҳолатда турган бўлсалар, ўша ҳолатда қимирламай қотиб қолишлари лозим. Гуруҳ аъзолари ўз ҳолати ва мимикаси билан қотиб қолишга, “разведкачи” эса ҳар бир одамнинг тана ҳолати ва мимикасини эслаб қолишга ҳаракат қилиши керак. Ўйин қатнашувчиларининг ҳолати, мимикаси ва ташқи кўринишини диққат билан ўргангандан кейин “разведкачи” (бошловчининг буйруғига биноан) кўзини юмади. Бу пайтда ўйин қатнашувчилари ўз туришлари ва мимикаси ҳамда кийимларида ўзгартиришларни юзага келтирадилар. Маълум бир вақтдан кейин “разведкачи” кўзини (бошловчининг буйруғи остида) очади ва гуруҳ аъзолари томонидан бўлган ўзгаришларни қайд этиб чиқади. Ўйин шу тариқа яна такрорланади. (Ўйин 20 дақиқа давом этади).
Do'stlaringiz bilan baham: |