Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Мақсад: Ушбу ўйин ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш муаммосини бартараф қилишига ёрдам беради. Вазифа


Download 0.81 Mb.
bet28/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Мақсад: Ушбу ўйин ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш муаммосини бартараф қилишига ёрдам беради.
Вазифа: Гуруҳ аъзолари давра бўлиб ўтиришади.
Ўйин “Понтомимо” тарзда ўтказилади. Тренинг аъзоларидан бири гуруҳ олдига чиқиб ўтиради. Ўйиннинг қолган ҳамма иштирокчиларининг вазифаси ўтирган кишининг туғилган кунига ҳар бир иштирокчи индивидуал тарзда совға қилиши керак. “Совға бериш” тугагандан кейин, нима учун айнан шу нарсани совға қилиб берганлигини асослаб бериши керак бўлади.
Машқнинг маъноси: Атрофдагилар сени турлича ёқтирадилар ва идрок этадилар. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси, тренернинг ўзи ҳам “именинник” ролини бажариши мумкин. (Ўйин 60 дақиқа давом этади).


Ўнинчи машғулот: Эмиграция”

Мақсад: Ҳар бир гуруҳ қатнашувчисининг ўзига ва ўзгаларга бўлган муносабатини кузата билишга ҳамда тўғри шакллантиришига ёрдам беришга ўргатиш.
Фараз қилайлик, сиз бу мамлакатдан бутунлай кетдингиз (квартира алмаштирганингиз сабабли бошқа мактабга ўтдингиз).
Сизнингча, юқоридаги ҳаракатингиздан кимлар ёки шахсан ким афсусланади? Нима учун? Бу одамлар билан сизни нималар боғлайди? Сизни кўчиб кетишингиз кимларни хурсанд қилади? Нима учун? Одамлар билан муносабатни яхшилаш учун ўзингизни ўзгартиришга ҳаракат қилдингизми? Камида иккита мисол келтириб, саволларга жавоб беринг.
Шарҳ: Бу ишни бажариб бўлгандан кейин, 3-4 кишидан иборат микрогуруҳда иш материалини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқдир. (Машғулот 30 дақиқа давом этади).
«Сиз ўз таъсирингизни унга ўтказа оласиз» машқи

Мақсад: Бу машқ муаммоли вазиятларда гуруҳ аъзоларининг мулоқот ўрнатиш хусусиятларини ижобий шакллантириш ва вазиятни бошқара олиш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Вазифа: Гуруҳ аъзолари давра бўлиб ўтиради. (кайфиятига таъсир қилиш)
Ўқитувчи (бошқарувчи) кўрсатмасига биноан: “Ҳозир сиз жуфт-жуфт бўлиб ўйнайсиз. (Ўқитувчи ўқувчиларни бир-бирларига ёқишларини ҳисобга олиб жуфтларга бўлиб чиқади). Машқни ким бошлашини ўзингиз ҳал қилинг. (Ўқитувчи ҳар бир жуфтликда бошловчи аниқланганлигига ишонч ҳосил қилиши керак). Бошловчи хомуш ва нимадандир хафа бўлган одамнинг қиёфасига киради. Шу ҳолатга кириш учун бирон-бир ҳодиса, воқеани эслашга ҳаракат қилиши керак. Шериги эса ҳар хил йўллар билан бошловчини бу ҳолатдан чиқаришга ва ижобий ҳолатга келтиришга, яъни хурсанд қилишга, уни кулдиришга ҳаракат қилади. Лекин бу жараёнда қўл билан тегиш, жисмоний тегинишга йўл қўйилмайди. Вазифа бажарилгандан кейин роллар алмаштирилади” (Машқ 20 дақиқа давом этади).
Ширинсуҳанлик” машқи
Мақсад: Бу машқ гуруҳ аъзоларининг шахслараро муносабатда тутган ўрни, диққат-эътиборли, аҳамиятли бўлиши ва гуруҳдаги психологик иклим шароитни илиқлаштиришга ёрдам беради.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling