Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Тўққизинчи машғулот: “Ўзингни микроскоп остига қўй”


Download 0.81 Mb.
bet27/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

Тўққизинчи машғулот: “Ўзингни микроскоп остига қўй”

Мақсад: Бу машғулот гуруҳ ағзоларининг ўзи ҳақида очиқчасига, самимий гапириш ва ўз характеридаги камчилик ҳамда нуқсонларни тан олиб айтиб бера олишини шакллантириш.


Биз нуқсонларни иложи борича тезроқ йўқотишга ҳаракат қиламиз. Улар сезиларсиз, кўзга бирдан ташланмайдиган, лекин улар ҳаётда тез-тез ўзгариб турадиган бўлади. Ҳар бир кишида фаолликни ҳаётда бошқача ишлатишни хоҳламайдиган сўзлар кам учраса керак.
Келинг, характеримиздаги ёқимсизликларни очиб берайлик, яъни микроскоп окуляри, (ойнаси) орқали ўзимизни кўргандек бўлайлик. У ерда биз нималарни кўришимиз мумкин?
Шарҳ: Ишни икки босқичда ташкиллаштириш мумкин. Биринчи босқичда қатнашувчилар шахсан ўзининг ёқимсиз хислатларини ёзишади, бунга 5-7 дақиқа вақт берилади. Иккинчи босқичда эса уларнинг ҳар бири берилган вақтга қараб ўзларининг ёқимсиз икир-чикирларини гапиришади ва муҳокама қиладилар.(Ўйин 40 дақиқа давом этади).

Ҳозир кимда нима ўзгарди” машқи



Мақсад: Ушбу машқ ўқувчиларнинг кузатувчанлигини, диққатини ва тафаккурини ривожлантиради ва фаоллигини оширади.
Вазифа: Гуруҳ аъзолари давра бўлиб ўтирадилар.
Ўқитувчи (бошқарувчи) кўрсатмаси: Ўтирганлар орасидан биттаси хонадан ташқарига чиқиб туради. Бу вақт мобайнида сиз икки гуруҳга бўлинасиз; бу гуруҳлар бир-бирларидан гуруҳ аъзоларига хос бўлган фарқига қараб ажралиши мумкин.
Масалан: Бир гуруҳ аъзоларининг пойафзалида бойлоғич иккинчи гуруҳ аъзоларининг оёқ кийимлари бойлоғичсиз бўлиши мумкин. Ҳар бир гуруҳ алоҳида жойлашиши керак бўлиб, гуруҳ аъзолари ёнма-ён ўтиришади (масалан, биринчи гуруҳ иккинчисига қарама-қарши ўтириши мумкин). Ташқарида кутиб турган ўқувчи синфга қайтиб кириб гуруҳдагиларни бир-бирларидан қайси белгиси билан фарқ қилганлигини топиши керак. Қўйилган вазифа топилгандан сўнг, ўқитувчи бошқа ўқувчига шунга ўхшаш жумбоқни ечиш ёки топишни сўраши мумкин, яъни ўйин яна такрорланади. Ўқувчи ташқарига чиққанидан кейин гуруҳ аъзолари бошқа бирон-бир белгини топиб бошқа кичик гуруҳларга бўлинадилар. Ўйинни янада мураккаблаштириш мақсадида бир топшириқнинг ўзида 3-4 фарқли белгиларни ўйлаб топиш мумкин. Масалан: Кийимидан, ўтириш ҳолатларидан гуруҳ ҳолатларининг психологик хусусиятларига қараб ва ҳоказо. (Ўйин 20 дақиқа давом этади).

Туғилган кунга совға” машқи




Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling